Farg‘ona viloyat prokuraturasi


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Farg‘ona viloyat prokuraturasi jamoatchilik bilan aloqalar va huquqiy axborot tarmog‘i
👉Bosh prokuratura rasmiy sayti: prokuratura.uz

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Фарғона вилояти прокуратураси томонидан ёқилғи-энергия ресурсларини иқтисод қилиш, талон-торож қилиш, аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектларини энергия ресурслари билан узлуксиз таъминлаш борасида ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Вилоят прокурорининг ўринбосари А.А.Хасанов томонидан Қува туманида “TCMY-ENERGY” масъулияти чекланган жамияти ва бошқа тадбиркорлик субъектлари томонидан Жанубий Фарғона каналида қурилаётган микро ГЭСлар билан танишди, масъулларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Маълумот учун: Қувасой шаҳар “Сой бўйи” МФЙ ҳудудида маҳаллий (“Сув таъминоти” АЖ Қувасой филиали) ҳамда хорижий ташаббускор инвесторлар жалб қилган ҳолда қуввати 1 МВт тенг бўлган микро гидроэлектр станцияси қурилиши режалаштирилган.

Ҳозирда, мазкур йўналишда ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда.
    
👉https://t.me/FargonaViloyatProkuraturasi




Bosh prokuratura dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Фарғона вилоятида спорт курашларини ривожлантириш йўлида амалга оширилаётган ишлар

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt


Бешариқ тумани прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.05.2023 йилдаги “Ёқилғи-энергетика соҳасида давлат назорати механизмларини такомиллаштириш ва рақамли энергоназорат тизимини жорий этиш тўғрисида”ги ПФ-77-сонли Фармони ижроси алоҳида назоратга олинган.

Хусусан, “Ҳудудгаз” ҳамда Электр тармоқлари туман корхоналарининг диспетчерлик фаолияти тизимли ташкил этилганлиги, авария ҳолатларни олдини олиш гуруҳи ва уларнинг ҳимоя воситалари шайлиги ўрганилди.

Шунингдек, тумандаги табиий газга ихтисослаштирилган маҳаллаларда газ босими меъёри ҳусусида тарғибот ва тушунтириш ишлари олиб борилди.

Бу борадаги назорат тадбирлари изчиллик билан давом эттирилмоқда.
    
👉https://t.me/FargonaViloyatProkuraturasi




Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Axborot 24 | Sport kurashlarini rivojlantirish yo`lida
#2mar #uzbekiston24

mtrk.uz | Telegram


Huquqiy axborot dan repost
#2025_йил_1_мартдан

🗓1 мартдан қонунчиликда нималар ўзгаради?


🔹Айрим боғчаларнинг педагог кадрлари учун мобиль малака ошириш хизматлари йўлга қўйилади ➖БАТАФСИЛ;

🔹Янги тажриба жорий этилади ➖БАТАФСИЛ;

🔹Ер қаъридан фойдаланиш мониторинги “Геомониторинг” АТ орқали амалга оширилади ➖БАТАФСИЛ;

🔹Мусиқа маданияти фани ўқитувчиларининг малакаси янгича тизим орқали оширилади ➖БАТАФСИЛ;

🔹Айрим ота-оналарга фарзанди учун моддий ёрдам берилади ➖БАТАФСИЛ;

🔹Судда иш юритиш тарафлар келишуви сабабли тугатилганда давлат божи қайтариб берилади БАТАФСИЛ;

🔹Айрим трактор ва комбайнларга GPS қурилмаси ўрнатилмаса давлат рўйхатидан ўтказилмайди ➖БАТАФСИЛ.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Бешариқ тумани прокурори, 2-сектор раҳбари Ш.У.Хатамов томонидан ҳудуддаги “Янги Рапқон” МФЙда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 14.02.2025 йилдаги “Томорқа ер эгалари ва деҳқон хўжалиги майдонларидан самарали фойдаланиш, соҳага замонавий бошқарув тизимини жорий қилиш ва молиявий қўллаб-кувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-22-сонли Фармон ижроси юзасидан амалга ошириб келинаётган ишлар ўрганилди.

Ўрганиш давомида маҳалланинг ихтисослашуви бўйича янгича йўналишлардан кенг фойдаланган ҳолда, томорқаларда атиргулчилик, кўчатчилик ва бошқа даромадбоп маҳсулотлар етиштириш орқали аҳолининг юқори даромадли меҳнат билан бандлигини таъминлаш юзасидан маҳалла ва банк ходимларига топшириқлар берилди.

Шунингдек, банк ходимлари томонидан оилавий тадбиркорлик йўналишида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан тушунтириш берилиб, соҳаларга доир берилган саволларга мутаҳассислар томонидан жавоблар берилди. 
    
👉https://t.me/FargonaViloyatProkuraturasi




Фарғона вилояти прокурорининг ўринбосари О.Тошматов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан вилоятдаги давлат бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотларда Ўзбекистон Республикасининг давлат рамзларига доир қонунчиликнинг аниқ ва бир хилда амал қилиниши аҳволи бўйича ўрганишлар давом этмоқда.

Хусусан, вилоятдаги олий таълим муассасалари, Фарғона вилояти телерадиоканали, “O‘zenergoinspeksiya” Фарғона вилояти ҳудудий бошқармасида ҳамда бошқа идораларда давлат рамзларидан фойдаланиш ва унга нисбатан ҳурмат таъминланганлиги ўрганилди.

Ўрганишларда асосий эътибор давлат рамзлари бўлган байроқ ва гербларнинг белгиланган схематик тасвир ва ўлчамларга мослиги, ўрнатиш, фойдаланиш, сақлаш ва йўқ қилишда белгиланган талабларга риоя этилганлиги бошқа муҳим масалаларга қаратилмоқда.   
    
👉https://t.me/FargonaViloyatProkuraturasi



11 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.