Фарғона вилояти прокурорининг ўринбосари О.Тошматов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан вилоятдаги давлат бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотларда Ўзбекистон Республикасининг давлат рамзларига доир қонунчиликнинг аниқ ва бир хилда амал қилиниши аҳволи бўйича ўрганишлар давом этмоқда.
Хусусан, вилоятдаги олий таълим муассасалари, Фарғона вилояти телерадиоканали, “O‘zenergoinspeksiya” Фарғона вилояти ҳудудий бошқармасида ҳамда бошқа идораларда давлат рамзларидан фойдаланиш ва унга нисбатан ҳурмат таъминланганлиги ўрганилди.
Ўрганишларда асосий эътибор давлат рамзлари бўлган байроқ ва гербларнинг белгиланган схематик тасвир ва ўлчамларга мослиги, ўрнатиш, фойдаланиш, сақлаш ва йўқ қилишда белгиланган талабларга риоя этилганлиги бошқа муҳим масалаларга қаратилмоқда.
👉https://t.me/FargonaViloyatProkuraturasi