Rasul Kusherbayev dan repost
❗️Унутилган болалар: «Док-1 Макс» иши бўйича жабрланганларнинг оилаларига компенсация пуллари тўлиқ берилгани йўқ!
Ўзбекистонда 2022 йил декабрида Ҳиндистоннинг Marion Biotech компанияси томонидан ишлаб чиқарилган ва Ўзбекистонга олиб кирилган «Док-1 Макс» ва «Амбронол» дори воситаларидан расман 70 га яқин бола ҳалок бўлгани маълум бўлди.
Айни вақтда ушбу дорилардан заҳарланиб, соғлиғини йўқотган ва ногирон бўлиб қолган болалар орасида даволанишни давом эттириши зарур бўлганлари ҳам бор, аммо улар маблағ етишмовчилиги сабаб навбатдаги муолажаларни ололмаяпти.
2024 йил февралида суд номлари зикр этилган дориларни ичиш оқибатида соғлиғи ўта оғир аҳволдаги боланинг ҳар бирига 1 млрд сўмдан, соғлиғи қониқарли бўлган боланинг 4 боланинг ҳар бирига 500 млн сўмдан ҳамда соғлиғи яхшиланган 8 боланинг ҳар бирига 200 млн сўмдан маънавий зарар ундириш ҳақида ҳукм чиқарган эди. Шунингдек, ноябрь ойидаги суд жараёни якунига кўра, ҳаёти учун хавфли тан жароҳатлари олган яна 5 нафар боланинг ҳар бирига 1 млрд сўмдан компенсация тўлаш ҳақида ҳукм чиқарган.
Аммо бу компенсация пуллари ҳали тўлиқ тўлаб берилгани йўқ. Бир қатор болаларнинг ҳаёти эса айнан шу компенсация пулларининг тезроқ берилишига боғлиқ. Бу муолажалар орқали кўрмай қолган болалар кўришни, эшитмай қолган болалар эшитишни, юролмай қолганлари эса юришни бошлаши мумкин.
☝️Масъуллар бу болаларни унутиб юборишган кўринади. Шунча бола ўлишига айбдор мансабдорлар ҳеч бўлмаса халқдан кечирим сўраб қўйишгани ҳам йўқ! Балки буни унутишгандир. Агар шундай бўлса биз яна эслатаяпмиз.
👉 @r_kusherbayev