Dunyo siyosati 1


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Ushbu kanalda Siyosiy jarayonlar va tarixiy ma'lumotlar joylab boriladi bizni kuzatishda davom eting.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🇵🇸 Ғазо болалари ҳар куни шундай яшайди ва ҳар куни шундай ҳис қилишади!


🇺🇿Битта ҳоким ўринбосарида 3 млн доллар

Андижон вилояти ҳокими собиқ ўринбосари — вилоят инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи Ботиржон Ҳамроевга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланган.

Унинг хонадонида ўтказилган текширувлар давомида бюджет маблағлари талон-торож қилиниши, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва бошқа ҳолатлар бўйича терговга чақиртирилган ва процессуал тартибда ушланган.

Манбанинг қайд этишича, уйдаги тинтув вақтида уч миллион доллар миқдоридаги маблағ топилган.

Ҳамроев 2019 йилдан буён вилоят ҳокими ўринбосари сифатида фаолият олиб бораётганди.


🇰🇵Kecha Shimoliy Koreyadan uchirilgan “Xvason-19” qit’alararo ballistik raketasi deyarli 7700 km balandlikka ko‘tarildi.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🇰🇵Kecha KXDR hududidan eng yangi ICBM "Xvason-19" uchirilishining yangi kadrlari.


🇰🇿Boyqo‘ng‘ir kosmodromi hududida Rossiya raketasini suratga olmoqchi bo‘lgan Fransiya va Germaniya fuqarolari qo‘lga olindi.


🇺🇸AQSh Markaziy qo‘mondonligi boshlig‘i general Maykl Kurilla C-17A Globemaster III harbiy-transport samolyoti bortida Yaqin Sharqqa parvoz qilayotganda salonda o‘z o‘rnini egallashdan bosh tortgani va uchuvchini turtib yuborgani uchun jinoiy tergovga tortildi.


🇺🇸AQSh butun Yaqin Sharqni bombardimon qildi. Ular buning uchun 9 trillion dollar sarfladilar, ammo inson qurbonlaridan tashqari hech narsaga erishilmadi .
/Donald Tramp/


🇰🇵Shimoliy Koreya tashqi ishlar vaziri AQSh va Janubiy Koreya Shimoliy Koreyaga qarshi yadroviy hujumni rejalashtirayotganini aytdi.


🇺🇦Vladimir Zelenskiy Dneprga chekinishga va erkaklar va ayollarning umumiy safarbarligini amalga oshirishga tayyor.

Zelenskiy Rossiya bilan o‘z shartlari bo‘yicha har qanday muzokaralarni taslim bo‘lish deb hisoblaydi, deya xabar beradi Ukraina manbalari.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🇵🇸Ал-Қассам бригадалари томонидан Ғазо сектори шимолидаги Жабалия шарқида Исроилнинг Ҳуммер воситаси РПГ снарядлари билан нишонга олинган лавҳаси эълон қилинди.


🇺🇸Eron hududida ballistik raketa uchiruvchi qurilmalar harakati qayd etildi.

Amerika razvedkasi ma'lumotlariga ko'ra, Tehron Isroilga shu hafta oxiri yoki AQSh prezidentlik saylovlari arafasida zarba berishi mumkin.


🇮🇱🇪🇬Isroil mudofaa kuchlari Misrdan mamlakat havo chegarasini kesib o‘tgan dronni urib tushirdi.

Kontrabandachilar kopter yordamida Isroilga bir nechta qurollarni olib kirishga uringan.


🇮🇷🇮🇱🇺🇸 Эрон Исроилга АҚШдаги сайловдан олдин “кучли зарба” беришни режалаштирмоқда

"Теҳрон 5 ноябр куни Қўшма Штатларда бўлиб ўтадиган президентлик сайлови олдидан Исроилга жавоб қайтаришни режалаштирмоқда", деб хабар бермоқда CNN Эроннинг юқори мартабали манбасига таяниб.

"Эрон Ислом Республикасининг сионистик режим тажовузига жавоби якуний ва оғриқли бўлади", деган телеканалнинг эронлик суҳбатдоши. Лекин у аниқ санани айтмаган.

"Агар Эрон жавоб берса, икки баробар кўп зарба олади", — деди номини ошкор этмаган Исроил расмий.


🇸🇾 Асад режими 18 ёшгача бўлган болаларни “антитерроризм” қонуни асосида қатл қилишдан олдин қамоқда сақламоқда.

Сурия журналистик тергов бўлими (СИРАЖ) ҳисоботига кўра, 2011-йилда намойишлар ва Сурия инқилоби бошланганидан бери Асад режими вояга етмаганларни қонуний қатл қилиш ёшига – 18 ёшга тўлгунча судсиз ҳибсга олган ва тутқинликда сақлаб келмоқда. Кейин улар ўлимга ҳукм қилиш учун ҳарбий судларга топширилган.

Терговчи журналистлар ва тадқиқотчилар гуруҳи вояга этмаганлигида ғойиб бўлган ва кейинчалик уларга топширилган 25 нафар суриялик боланинг исмларини ўз ичига олган рўйхатга эришиш учун ички манбалардан, қурбонларнинг оилалари билан эксклюзив интервюлардан, ижтимоий тармоқлардаги постлар ва гуруҳлардан фойдаланган ҳолда ҳарбий - дала синовлари ва ўлимга ҳукм қилинган болалар ҳақида маълумот тўплаганлар.

Тергов гуруҳи ушбу манбалар орқали рўйхатдаги барча болалар Сурия режими кучлари ва хавфсизлик хизматлари томонидан зўрлик билан ўғирлаб кетилганини тасдиқлади. Бу болалар ҳибсга олинган пайтда вояга етмаган бўлишларига қарамай, кўчар ва кўчмас мулклари ҳам мусодара қилинган.

Панел, шунингдек, ҳарбий судлар томонидан чиқарилган ўлим ҳукмларидан кейин 25 маҳбусдан 24 нафарининг ўлимини тасдиқлашга муваффақ бўлинди. Бундан ташқари, Сурия режимининг 2012-йилда қабул қилинган Террорга қарши кураш қонуни доирасида ҳибсга олинган болаларга нисбатан ўлим жазосини бериш учун ноқонуний усуллардан фойдалангани аниқланди.

Бу рўйхат вояга етганида режим томонидан ўғирланган, ҳибсга олинган ва қатл этилган болаларнинг ҳақиқий сонининг кичик бир қисмидир. Ҳарбий полицияда уч йиллик мажбурий ҳарбий хизматни ўтаган ва ҳибсга олинганларни кўчириш билан шуғулланиб келган собиқ ҳодимнинг тергов гуруҳига берган маълумотларига кўра, у 18 ёшгача ҳибсга олинганларга нисбатан ўлим жазоси тайинланган 6000 дан ортиқ ҳолатларга гувоҳ бўлганини айтган. Манбанинг таъкидлашича, ҳатто бу рақам ҳам умумий миқдорни кам баҳолайди, чунки худди шу вазифага тайинланган бошқа зобитлар бундай ҳибсга олишларнинг кўпини кўрган бўлиши мумкин.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🇮🇱🇸🇾 Исроил Сурияга ҳаво ҳужуми уюштирди.

Сурия армияси Ҳомс вилоятининг ал-Қасир минтақасидаги нишонларга бир нечта ракета зарбалари берди. Ҳужум “Ҳизбуллоҳ”нинг логистика йўлини бузиш ва Сурияда “Ҳизбуллоҳ”ни қўллаб-қувватлашни тўхтатиш мақсадида амалга оширилгани иддао қилинган.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🇺🇸Трамп чиқинди ташиш машинасида сайр қилди.

Сиёсатчи шу тариқа амалдаги Президент Жо Байденнинг Трамп тарафдорларини «чиқинди» деган сўзларига жавоб қайтарган.


🇺🇸🇰🇷AQSh Mudofaa vaziri Lloyd Ostinning ma`lum qilishicha, Vashington Janubiy Koreyani har qanday yo'l bilan, jumladan, yadro qurolidan ham himoya qilishga tayyor.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🇮🇱🇱🇧 Исроил мудофаа кучлари Ливаннинг Айт аш-Шаб минтақаси бўйича Ҳизбуллоҳ қўмондони Ҳасан Оқил Жавад ва бошқа вакилларни қўлга олганини маълум қилмоқда.


🇹🇷"Ривожланиш ва бой бўлиш фарқли нарсалардир. Масалан, араблар бой, аммо ривожланган эмас. Биз ҳам араблардан ўрнак олаяпмиз: Ривожланишни эмас, бойишни истаяпмиз. Шу сабаб илмли ва мадананиятли инсонларга эмас, пулдор ва нуфузли инсонларга ҳурмат кўрсатилади бу жуғрофияда."

Азиз санжар (турк олими, нобел мукофоти совриндори)


🇦🇺🇬🇧🇨🇦🇳🇿🇺🇸“Besh koʻz” razvedka alyansi aʼzolari (Avstraliya, Buyuk Britaniya, Kanada, Yangi Zelandiya va AQSh) maxfiy maʼlumotlarning tezkor almashinuvi uchun maxfiy bulutli muhit yaratishni rejalashtirmoqda.

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.