Рақамларга ишонишдан олдин уларни тўғри талқин қилиш керак!
🔹 Интернетда тарқалаётган маълумотларга кўра, Ўзбекистондаги энг кам иш ҳақи соатига 0,50 доллар эканлиги айтилаяпти. Бу рақам World Population Review порталида келтирилган ва кўпчилик томонидан ҳеч қандай текширувсиз қабул қилинмоқда.
📊 Бироқ, ушбу маълумот ҳақиқатни тўлиқ акс эттирмайди. Нега?
✔️ Биринчидан, валюта айирбошлаш курси реал иқтисодий ҳолатни кўрсатмайди. Турли мамлакатларда озиқ-овқат, хизматлар ва коммунал тўловлар нархи ҳар хил бўлгани сабабли, маошларни аниқ баҳолаш учун харид қобилияти паритети (ХҚП) ҳисобга олиниши керак.
✔️ Иккинчидан, агар ХҚП ҳисоб-китобига таянсак, Ўзбекистонда реал соатлик иш ҳақи 1,94 доллар эканлиги маълум бўлади. Бу эса номинал курс асосида ҳисобланган 0,50 доллардан кескин фарқ қилади.
✔️ Учинчидан, иш ҳақи ўсиб бормоқда:
2017 йилда ўртача маош 1,4 млн сўм (1017 доллар, ХҚП бўйича)
2024 йилда эса 5,3 млн сўм (1651 доллар, ХҚП бўйича)
📌 Ҳулоса: Фақат рақамларга қараб хулоса чиқариш мумкин эмас. Маошлар ҳақиқатан ҳам ҳали етарли даражада эмас, лекин уларни объектив ҳолда баҳолаш керак. Агар харид қобилияти ҳисобга олинса, вазият аввал кўринганидан яхшироқ!
👉 @dunyo_xabarlari