🇺🇸
Журналист: "Сизнинг раҳбарлигингизда АҚШ НАТОга аъзо давлатлар етарлича пул тўламаса, уларни ҳимоя қилмайди, деган гап ростми?"Трамп: - Бу соғлом фикр. Агар тўламасанг, мен сени ҳимоя қилмайман. НАТО билан менинг муаммоим нима эканлигини биласизми? Мен бу йигитларни яхши биламан, улар менинг дўстларим, лекин... масалан, АҚШ муаммога дуч келса ва биз уларни ёрдамга чақирсак улар бизни қутқариш учун югуриб келишади деб ўйлайсизми?
Масалан, Японияни олайлик. У билан жуда қизиқ келишувимиз бор. Мен Японияни яхши кўраман, муносабатларимиз жуда яхши. Аммо бу келишувга кўра, биз уни ҳимоя қилишга мажбурмиз, у эса бизни ҳимоя қилишга мажбур эмас. Бу ҳақда эшитганмисиз? Бу бизнинг келишувимиз. Агар бирор нарса юз берса, биз уни ҳимоя қилишга мажбурмиз. Айтганча, японлар биздан қандай қилиб пул топишганини биласизми? Иқтисодий жиҳатдан? Аммо чалғитмайлик. Шунинг учун биз уларни ҳимоя қилишимиз керак, лекин улар бизни ҳимоя қилишлари шарт эмас. Ҳеч қандай ҳолатда!"
👉
@dunyo_xabarlari