DUNYO XABARLARI


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


ФАҚАТ ЭНГ МУХИМ ХАБАРЛАР❗️
РАСМИЙ ТЕЛЕГРАМ КАНАЛ!
ЎЗБЕКИСТОН ВА ЖАХОН
ХАБАРЛАРИ.
Реклама бўйича: https://t.me/zamonga_reklama
@Dunyo_Xabarlari

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


🇷🇺 Рус тили имтиҳонлари Россия бюджетига 30 миллион доллар даромад келтирди

Меҳнат мигрантларининг рус тилидан имтиҳон топшириши Россия бюджетига қўшимча 2,5 миллиард рубль (30,4 миллион доллар) олиб келган.

Декабрь ойида ҳукумат имтиҳонларнинг ягона нархини тасдиқлади. Шундай қилиб, фуқароликни олишда рус тили имтиҳони нархи 2,95 минг рублни ташкил қилади. Худди шундай нарх Россия тарихи ва Россия қонунчилиги асослари бўйича имтиҳон учун ҳам белгиланган.

Вақтинчалик яшаш учун рухсатнома ёки яшаш учун рухсатнома олишда – рус тили, тарих ва қонунчилик асослари бўйича имтиҳон нархи 5,9 минг рубль, ишлаш учун рухсатнома ёки патент олишда – рус тили, тарих ва қонунчилик асослари бўйича имтиҳон нархи 3,8 минг рубль миқдорида белгиланган.

👉 @dunyo_xabarlari


🇩🇪 Германияда Иккинчи жаҳон урушидан қолган бомба топилди

Маълум қилинишича, бомбани қурувчилар иш олиб бораётган пайтда топиб олган. Хавфли топилма жамоат транспорти ва айрим муассасалар ишини тўхтатиб қўйган.

Узоқ муддатдан бери портламаган бомбанинг оғирлиги тахминан 227 килограммни ташкил этган. Хавфли ҳудудда судлар, шаҳар архиви ва тураржой биноси жойлашган.

👉 @dunyo_xabarlari


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🇨🇳 Хитойда роботлар одамлар билан марафонда мусобақалашди

Пекинда 20 га яқин роботлар ва одамлар иштирокида ярим марафон ўтказилган.

Марафон 21 км узоқлик масофада бўлиб ўтган ҳамда унда одамлар ғалабага эришган.

👉 @dunyo_xabarlari


🇹🇷 Туркияда асаларичи ари чақиши оқибатида вафот этди

Узоқ вақт давомида асаларичилик билан шуғулланган 50 ёшли Илҳами Ўзден асалари чақиши оқибатида аллергик реакция туфайли ҳаётдан кўз юмган.

Воқеа юзасидан суриштирув ишлари бошланган.

👉 @dunyo_xabarlari


🇺🇸 АҚШда бир ой ичида минглаб талабаларнинг визалари бекор қилинди

Бу ҳолатдан энг кўп зарар кўрганлар Ҳиндистон ва Хитой фуқаролари бўлди. Кўплаб талабалар визаларининг бекор қилиниши сабаб Трамп маъмуриятини судга берган.

Федерал судя Дартмут университетининг докторанти Шиаотиан Люнинг ҳуқуқий мақомини тиклаш учун визаларнинг бекор қилинишини вақтинча тақиқловчи қарор чиқарган.

Монтана штати университетининг икки талабаси ҳам визалари бекор қилингач, вақтинча тақиқ қарори асосида ҳуқуқий мақомини тиклаган, бу эса уларнинг АҚШдан депортация қилинишининг олдини олган.

👉 @dunyo_xabarlari


🇺🇿🇧🇾 Беларус Ўзбекистонга овчилик туризмини ривожлантиришда ёрдам беради.

Ўзбекистоннинг Беларусдаги элчиси Раҳматулла Назаров Беларус ўрмон хўжалиги вазири Александр Кулик билан учрашган.

Мулоқот чоғида томонлар Ўзбекистонда овчилик туризмини ривожлантириш бўйича ҳамкорлик қилишни келишиб олган.

👉 @dunyo_xabarlari


🇺🇸🇾🇪 АҚШ Ямандаги нефт терминалига зарба берди: 60 га яқин киши ҳалок бўлган

Америкалик ҳарбийлар Яманнинг Қизил денгиз соҳилидаги, ҳусийчилар назорат қиладиган «Рас-Иса» номли муҳим нефт терминалига йўллаган авиазарбалари оқибатида камида 58 киши ҳалок бўлиб, яна 126 киши яраланган.

Ҳарбий ҳаракатлар оқибатида 150 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлган, гуманитар фалокатга юзага келган: 4,8 миллион киши ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлган.

👉 @dunyo_xabarlari


🇪🇺🇮🇹🇺🇸 BBC: Италия бош вазири Жоржа Мелонининг Оқ уйда Доналд Трамп билан учрашуви “илиқ муҳитда” ўтди

"Мелони Трампга мафкуравий жиҳатдан яқин бўлган миллий-консерватив “Италия биродарлари” партиясига раҳбарлик қилади. Трамп Европа Иттифоқига салбий муносабатда бўлса-да, Мелони билан яхши алоқаларга эга. Италия бош вазири Трампнинг инаугурациясида қатнашган ягона Европа етакчиси бўлган", деб ёзади нашр.

Шу билан бирга, Жоржа Мелони Европа интеграциясини қўллаб-қувватловчи, Европа Иттифоқининг бирлиги тарафдори бўлган сиёсатчи ҳисобланади. У, шунингдек, Украинани қўллаб-қувватлаш ва Россияга қарши курашишни ёқловчи баёнотлар бериб келади.

Шу сабабли европалик бошқа етакчилар Мелони Трампни Европа Иттифоқи билан савдо битими тузишга ундаши ва катта савдо урушининг олдини олишга ёрдам беришига умид қилмоқда.

Музокаралар бошланишидан олдин Жоржа Мелони ташрифининг мақсади Трамп билан музокараларни бошлаш ва уни Италияга таклиф қилиш эканлигини айтди. У Римда Трампнинг бошқа Европа етакчилари билан ҳам учрашувини ташкил қилишга умид билдирди. Музокаралардан сўнг Мелони Трамп ўзининг таклифини қабул қилганини маълум қилди.
ББCнинг Европа бўйича мухбири Лаура Гоззи Мелонининг баёнотларини умумлаштирар экан, у Трамп билан мулоқотда “тўғри тугмаларни босишга ҳаракат қилганини” таъкидлади.

👉 @dunyo_xabarlari


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🇪🇺🇫🇷🇺🇦 9 май куни Европа куни муносабати билан Евроитифоқ ташқи ишлар вазирлари Киевда тўпланади — Франция ТИВ раҳбари

"Европа мамлакатларининг ташқи ишлар вазирлари 9 май куни Киевда учрашишни режалаштирмоқда. Мен ҳам у ерда бўламан", — деди Жан-Ноэл Барро.

Эслатиб ўтамиз, Россияда 9 май куни Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 80 йиллиги нишонланади. Зеленский 2024 йилдан бошлаб Украинада бу байрамни нишонлашни бекор қилган. Украина 9 май куни Европа Иттифоқи вакилларини Киевга таклиф қилган.

👉 @dunyo_xabarlari


🇺🇸🇺🇦🇷🇺 Агар сулҳга эришиш жараёнида тараққиёт кузатилмаса, президент Трамп тинчликка эришиш уринишларини тўхтатади — АҚШ Давлат котиби

"Биз бу ташаббусни ҳафталар ёки ойлар мобайнида давом эттирмоқчи эмасмиз. Шунинг учун тезда, яъни бир неча кун ичида келишувга яқин ҳафталарда эришиш мумкин ёки йўқлигига аниқлик киритишимиз шарт. Агар мумкин бўлса, ҳаракатни давом эттирамиз. Агар йўқ бўлса, бизда бошқа устувор вазифалар бор", — дея фикр билдирди Марко Рубио Парижда Европа етакчилари билан учрашувдан сўнг.

Доналд Трамп сайловолди кампанияси чоғида президентликка келганининг биринчи кунидаёқ Украинадаги урушни тугатишга ваъда берган эди. Бироқ у Оқ уйга қайтгач, Украинада тинчликка апрел ёки май ойларида эришиш мумкинлигини билдирган эди.

👉 @dunyo_xabarlari


🇺🇸🇫🇷🇺🇦🇷🇺Трампнинг Украина бўйича махсус вакили Кит Келлогг Украинадаги ўт очишни тўхтатиш масаласига бағишланган Париждаги учрашувларни “самарали” деб атади

"Украина ва Россия ўртасидаги урушни тўхтатиш бўйича ҳаракатларга оид Париждаги учрашувлар жуда самарали ўтказилди", — деб ёзди Келлог Х ижтимоий тармоғида. АҚШ президентининг махсус вакили ўз постига Украина президенти девони раҳбари Андрей Ермак ҳамда мудофаа вазири Рустем Умеров билан тушган суратини илова қилди.

👉 @dunyo_xabarlari


🇸🇦🇹🇯 Саудия Арабистони Тожикистондаги 1000 нафар етим бола учун 1,4 миллион доллардан ортиқ маблағ ажратади

Молиялаштириш бир йил давом этади, ҳар бир бола ойига 100 АҚШ доллари миқдорида тўлов олади.

Бундан ташқари, етим болаларга бепул касб-ҳунар ўргатиш курслари, спорт машғулотлари ва психологик ёрдам кўрсатилади.

👉 @dunyo_xabarlari


🇫🇷🇩🇿 Франция ва Жазоир муносабатлари кескинлашди

Франция Жазоирнинг 12 нафар дипломатик расмийларини мамлакат ҳудудидан чиқариб юборди.

Бу ўз навбатида, Жазоирнинг бир кун аввал 12 нафар Франция расмийларини мамлакатдан чиқариб юборганига жавобан амалга оширилган.

Бунга Франция прокуратураси томонидан уч нафар жазоирликка нисбатан жиноий иш очилиши сабаб бўлган. Улар орасида Жазойирнинг Франциядаги ваколатхонаси ходими ҳам бор.

👉 @dunyo_xabarlari


🇷🇺 Олий суд Россияда “Толибон”га қўйилган тақиқни тўхтатди

Бугун, 17 апрель куни Россия Федерацияси Олий суди Бош прокурорнинг Россияда “Толибон” ҳаракати фаолиятини тақиқлашни тўхтатиб туриш ҳақидаги маъмурий даъвосини қаноатлантирди.

👉 @dunyo_xabarlari


🇺🇸🇪🇺🇨🇳 АҚШ Европа Иттифоқини танлов олдига қўймоқда: Вашингтон ёки Пекин

АҚШ Европа Иттифоқидан тарифларни пасайтириш эвазига Хитой билан иқтисодий алоқаларни узишни талаб қилмоқда. АҚШнинг стратегияси Европа Иттифоқини АҚШ ва Хитой ўртасида танлашга мажбурлашдан иборат бўлмоқда, деб ёзмоқда "Politico" нашри.

👉 @dunyo_xabarlari


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🇸🇦🇮🇷 Саудия Арабистони мудофаа вазири 1997 йилдан бери илк бор Теҳронга ташриф буюрди.

👉 @dunyo_xabarlari


❗️Гаджетлардан фойдаланиш қаришни секинлаштиради. Олимлар турли электроника қурилмаларидан доимий фойдаланиш миянинг «умри»ни узайтиришини аниқлашди.

Смартфон ва компютердан фаол фойдаланадиганларда ёши ўтган сайин когнитив қобилиятлар пасайиш хавфи 58 фоизга камайган. Шунингдек, ушбу одамларда деменсия ривожланиш эҳтимоли ҳам камроқ.

Хотирангизни ишлашга ундайдиган контент кўриш ёки ижтимоий тармоқларда мулоқот қилиш эса янада кўпроқ фойда беради.

👉 @dunyo_xabarlari


🇪🇺🇸🇦 Европа Иттифоқи Саудия Арабистони фуқароларига визасиз кириш ҳуқуқини беради.

👉 @dunyo_xabarlari


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ўзбек тилига ўтиш бир кунда бўлиб қоладиган нарса эмас

Майли, ҳаммани ўзбекчада гаплашишга мажбурлашни бошласангиз улар сиздан сўрайди:

“Қани менинг соҳамга керакли атамалар?”

“Қани дарсликлар? Қўлланмалар?”

Бу даражадаги нарсаларни таййорлаш вақт олади. Ўзбек тилининг шу ва бошқа масалалари ҳақида қуйидаги ҳавола орқали билиб оласиз:

https://youtu.be/6uvq8F4oNJM?si=aXWuIy-TqK6LsQEt


🇺🇸🇷🇺🇺🇦 АҚШ БМТдаги резолуцияга қарши овоз берди

АҚШ БМТда Россиянинг Украинага қарши тажовузини қораловчи резолуцияга қарши овоз берди. Ҳужжатни Россия, Беларус, Мали, Конго Демократик Республикаси, Никарагуа, Нигер, Судан ва Эритрея ҳам қўллаб-қувватламади.

👉 @dunyo_xabarlari

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.