Валюта қимматликлари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учтепа, Тўрақўрғон ва Янги Наманган тумани бўлимлари ҳамда ИИББ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирларда фуқаролар Ш.Н. ва С.Х. фуқаро Э.М.га 4 000 АҚШ долларини 51,6 млн сўмга сотган вақтида, фуқаро М.Б. фуқаро Ф.Т.га 4 200 АҚШ долларини 54,4 млн сўмга сотган вақтида, фуқаро Қ.М. фуқаро И.С.га 3 800 АҚШ долларини 49,4 млн сўмга сотган вақтида, фуқаро М.У. фуқаро И.С.га 3 000 АҚШ долларини 42,9 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.
Шу каби, Департаментнинг Оқдарё тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган фуқаро Д.К. фуқаро М.А.га 4 000 АҚШ долларини 51,6 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, тадбир жараёнида 9 450 АҚШ доллари ва 130 млн сўм пуллар ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉@Department_uz