Prokuratura Departamenti


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг расмий Telegram-канали

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментида Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида Комплаенс кенгашнинг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди.

Комплаенс кенгаши – молиявий тизимда хавфларни бартараф этиш, назорат тизимини мустаҳкамлаш, хавфларни аниқлаш ва ташкилотларнинг ички назорат тизимини кучайтириш ва халқаро стандартларга мос келувчи назорат механизмларини жорий этишга қаратилган экспертларнинг майдони ҳисобланади.

Тадбирда, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси, Адлия вазирлиги, Марказий банк, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси, Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Товар хом-ашё биржаси ва бошқа ташкилотларнинг 60 нафар масъул ходимлари иштирок этди.

Кун тартибига киритилган соҳага доир долзарб масалалар юзасидан маъруза тадбир иштирокчилари томонидан қизғин муҳокама қилинди.

Муҳокамалар давомида масъул ходимларга жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида юзага келаётган муаммолар ҳамда йўл қўйилаётган камчиликлар тўғрисида батафсил тушунтиришлар берилди.

Тадбир якунида Комплаенс кенгашнинг жорий йилда амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлари белгилаб олинди.

👉@Department_uz




Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Aхборот 24 | Денов туманида сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган дори воситаларини сотувга қўйган дорихона фош этилди

👉@Department_uz


Қашқадарё вилоятида қўлбола ёғ ишлаб чиқариш яширин цехи фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ғузор тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Д.У. яшаш хонадонида яширин цех ташкил қилиб қўлбола ясалган жувоз ускунасида чигитдан ёғ ишлаб чиқараётганлиги аниқланиб, 123 кг ёғ, 212 кг чигит ва ишлаб чиқаришда фойдаланилган бошқа жиҳозлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-2-моддаси (чигитдан олинадиган маҳсулотни қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz


Кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Марғилон шаҳри бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Д.А. фуқаро А.А.га таркибида кучли таъсир қилувчи моддаси мавжуд бўлган 6 000 қути “Keto coffee mix” маҳсулотини ва 1 800 дона "Редуксин Лайт" номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини 82 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Улуғнор тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Ш.П. ва О.Ж. ўзаро тил бириктириб, 126 дона “REGAPEN” номли дори воситасини 4,5 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Департаментнинг Учтепа тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.Р. 30 қути “Keto coffee mix” маҳсулотини 6 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи моддаларни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш ёки бундай моддаларни ёхуд заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz




Хоразм вилоятида ер майдонини сотмоқчи бўлган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Гурлан тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Б.Ю. (муқаддам судланган) ва Д.Ю. фуқаро Х.А.нинг ишончига кириб, Шовот тумани, “Мевазор” МФЙ ҳудудидаги давлат захирасидаги 25 сотих ер майдонини гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали 66 000 АҚШ доллари эвазига унинг номига расмийлаштириб беришини айтиб, шундан 45 000 АҚШ доллари ва 130 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz


Наманган вилоятида 46,1 млн сўмлик пиротехника буюмлари тўхтатиб қолинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Поп тумани бўлими томонидан ИИБ ва ЙҲХБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “Водий–Тошкент” йўналишида ҳаракатланиб келаётган “Isuzu” русумли юк машинаси тўхтатилиб кўздан кечирилганда, ҳайдовчи Ҳ.Ҳ. фуқаро Б.О.га тегишли чет элда ишлаб чиқарилган 3 800 қути “Трения”, 1 790 қути “Британик” ва 35 дона “Волк” номли пиротехника буюмларини фуқаро С.С.га етказиш учун олиб кетилаётганлиги аниқланиб, ушбу пиротехника буюмлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 250-1-моддаси (пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласи) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz


Тегишли ҳужжатлари бўлмаган дори воситаларини сотувга қўйган дорихона фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Миробод тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “R.Ph.” МЧЖга қарашли дорихона кўздан кечирилганда 90 156 дона тегишли ҳужжатлари бўлмаган, 12 686 дона давлат реестрида қайд этилмаган, 16 728 дона мувофиқлик сертификати мавжуд бўлмаган ва 2 945 дона яроқлилик муддати ўтган дори воситалари савдога қўйилганлиги фош этилиб, умумий баҳоси 192,8 млн сўмлик жами 122 515 дона дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz


Bosh prokuratura dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Куни кеча жисмоний ва юридик шахслар вакиллари Бош прокуратуранинг "1161" рақамли “Ишонч телефони” ёки @bpantikoruz_bot” телеграм боти орқали коррупция ҳолатлари ҳақида мурожаат қолдиришлари, ушбу мурожаатлар тезкорлик билан кўриб чиқилиб, уларга қонуний муносабат билдирилиши ҳамда ушбу шахсларнинг хавфсизлиги таъминланиши юзасидан ролик эълон қилинди.

Эндиликда, ушбу ролик Республикамиз бўйлаб аэропортлар, темирйўл ва автовокзаллар ҳамда реклама мониторларида қўйиб борилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook


Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилмоқда

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сергели тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда ЯТТ Б.Т. ва бошқалар тижорат мақсадида “A.S.” МЧЖга ижарага берган биносини тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги тармоққа яширинча улаб, жами 289 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келганликлари аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Қумқўрғон тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда тумандаги “Ж.Ф.” фермер хўжалиги раҳбари Ф.А. хўжалик ер майдонини суғоришда умумий фойдаланишдаги электр тармоғига сув насосларини тўғридан-тўғри ҳисоблагичдан ташқари улаб, жами 186,1 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz


Наманган, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳрида тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгиқўрғон тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.Ж.нинг автомашинаси тўхтатилиб кўздан кечирилганда, автомашина юк хонасида хорижда ишлаб чиқарилган 5 000 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини Наманган шаҳридаги “Сардоба бозори”га сотиш мақсадида олиб кетаётганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Департаментнинг Тошкент вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Чиноз тумани ҳудудида қонунга хилоф равишда тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган С.А. чет элда ишлаб чиқарилган жами 1 400 қути “ESSE CHANGE” номли акциз маркасиз тамаки маҳсулотини фуқаро Б.У.га 38,2 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, тадбир давомида яна 638 қути тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.

Департаментнинг Учтепа тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “G.N.” МЧЖга қарашли савдо дўконидан умумий баҳоси 72,6 млн сўмлик жами 970 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz




Тошкент шаҳри ва Андижон вилоятида инсон руҳиятига кучли таъсир қилувчи воситаларни сотган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чилонзор ва Учтепа тумани бўлимлари, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирларда фуқаро Э.Б. (муқаддам судланган) фуқаро Т.К.га 600 дона “Keto coffee mix” номли ҳамда фуқаро А.Ю. ва бошқалар фуқаро Ш.Д.га 300 дона "S F. Slim Coffee” номли инсон руҳиятига кучли таъсир қилувчи воситаларни сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Шу каби, Булоқбоши туманида фуқаро А.Х. 5 дона “Тропикамид” ва 4 дона “Регапен” номли дори воситаларини сотган вақтида ушланиб, ёнидан 12 дона “Регапен” номли дори воситаси ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи моддаларни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш ёки бундай моддаларни ёхуд заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz




Валюта қимматликлари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учтепа,  Тўрақўрғон ва Янги Наманган тумани бўлимлари ҳамда ИИББ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирларда фуқаролар Ш.Н. ва С.Х. фуқаро Э.М.га 4 000 АҚШ долларини 51,6 млн сўмга сотган вақтида, фуқаро М.Б. фуқаро Ф.Т.га 4 200 АҚШ долларини 54,4 млн сўмга сотган вақтида, фуқаро Қ.М. фуқаро И.С.га 3 800 АҚШ долларини 49,4 млн сўмга сотган вақтида, фуқаро М.У. фуқаро И.С.га 3 000 АҚШ долларини 42,9 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Шу каби, Департаментнинг Оқдарё тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган фуқаро Д.К. фуқаро М.А.га 4 000 АҚШ долларини 51,6 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, тадбир жараёнида 9 450 АҚШ доллари ва 130 млн сўм пуллар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz




Сурхондарё вилоятида қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларини оилавий корхонага ўтказган шахс ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шўрчи тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро У.Н. “Алишер Навоий” МФЙ ҳудудидаги хонадонида фуқаро М.Х.га 36 дона қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотини сотган вақтида ушланиб, давом этган тадбирда фуқаро У.Н.дан қўлбола алкоголь сотиб олган “С.С.” ва “Ж.З.” оилавий корхоналаридан жами 542 дона қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ахборот 24 | Қорақалпоғистон Республикасида арзонлаштирилган савдо ярмаркалари фаолият кўрсатмоқда

👉@Department_uz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Вазият 24 | Андижон вилоятида ноқонуний "Майнинг ферма" фаолиятига чек қўйилди

👉@Department_uz

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.