Prokuratura Departamenti


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг расмий Telegram-канали

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Энергия ресурсларига ноқонуний уланиш ҳолатлари фош этилмоқда

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яккасарой тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “A-A.” НТМ масъул шахслари муассасанинг 3 та иситиш қозонини умумий фойдаланишдаги газ тармоғига ўзбошимчалик билан тўғридан-тўғри улаб, 116 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Андижон шаҳар бўлими томонидан “Ўзэнергоинспекция” вилоят бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “S.О.” МЧЖ раҳбари С.Х. ва бошқалар умумий фойдаланишдаги газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, 103,6 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Вазият 24 | Қорақалпоғистон Республикасида қўлбола алкоголь маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди

👉@Department_uz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Вазият 24 | Хоразм вилоятида ноқонуний алкоголь маҳсулотлари савдоси фош этилди

👉@Department_uz


Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида табиий қум хом ашёсини ўзбошимчалик билан қазиб олиш ҳолатлари фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Термиз туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Ж.Э. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, Сурхондарё ўрмон хўжалиги ҳудудидаги 3 гектар ер майдонида 20 минг куб ҳажмдаги норуда фойдали қазилма ҳисобланган табиий қум хом ашёсини ўзбошимчалик билан қазиб олиб, давлат ва жамият манфаатларига 2 млрд сўм зарар етказганликлари аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Бекобод тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “Авангард” массиви ҳудудида фуқаро А.А. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, 21,6 минг куб ҳажмдаги норуда фойдали қазилма ҳисобланган табиий қум хом ашёсини ўзбошимчалик билан қазиб олганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 229-моддаси (ўзбошимчалик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz


Тошкент шаҳри ва Қашқадарё вилоятида акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари савдоси фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Миробод тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “G.S.” МЧЖга қарашли савдо дўкони сотувчиси Н.Э. умумий баҳоси 578,6 млн сўмлик 2 122 дона электрон ва 3 393 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини сотувга қўйганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Департаментнинг Қарши шаҳри бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ж.З.дан (муқаддам судланган) 7 турдаги умумий баҳоси 99,4 млн сўмлик жами 4 169 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ахборот 24 | Сирдарё вилоятида ноқонуний дори воситалари савдосига чек қўйилди

👉@Department_uz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Aхборот 24 | Aндижон вилоятида ташкил этилган арзонлаштирилган савдо ярмаркалари

👉@Department_uz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
no comment |Қўлбола алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳолатлари фош этилмоқда

👉@Department_uz


Кучли таъсир қилувчи воситаларни ўтказмоқчи бўлган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ноқонуний дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаро О.Э. фуқаро М.Х.га 2 турдаги жами 60 дона инсон руҳиятига кучли таъсир қилувчи дори воситаларини ўтказган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби Департаментнинг Учтепа тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро С.А. тумандаги “Ўрикзор” савдо мажмуаси автотураргоҳига таркибида кучли таъсир қилувчи моддалари мавжуд бўлган 3 турдаги 17 қути кукунларни ўтказиш мақсадида олиб келган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ахборот 24 | Сурхондарё вилоятида алкоголь маҳсулотларининг ноқонуний муомаласига чек қўйилмоқда

👉@Department_uz


Пахтаобод туманида “Paynet” шохобчасида қалбаки 500 АҚШ долларини ўтказган шахс ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пахтаобод тумани бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро И.Х. интернет тармоқларидаги ўйинлар учун ҳисоб рақамига пул ўтказиш мақсадида, “Сой бўйи” МФЙ ҳудудидаги “Paynet” хизмати билан шуғулланиб келган тадбиркор О.Ё.га қалбаки 500 АҚШ доллари ва 500 минг сўм пулларни бериб кетганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар ва тадбиркорлар, қалбакилигини билмаган ҳолда қалбаки валюта қимматликларини олиб, уни кейинчалик ўтказган шахснинг қилмиши ҳам жиноий жавобгарликни келтириб чиқаради.

Шу боис, ўзаро ҳисоб-китобларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонуний тўлов воситаси ҳисобланган миллий валютада амалга ошириш орқали ўзингизни ноқонуний ҳаракатлардан асраган бўласиз.

👉@Department_uz




Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Aхборот 24 | Қашқадарё вилоятида арзонлаштирилган савдо ярмаркалари фаолият кўрсатмоқда

👉@Department_uz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
no comment | 5 млрд сўмлик ноқонуний алкоголь ва тамаки маҳсулотлари савдоси фош этилди

👉@Department_uz


Валюта қимматликлари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Денов тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида “Баҳористон” МФЙ ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган У.Б. ва М.Б.лар фуқаро А.Х.га 4 200 АҚШ долларини 54,6 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, улардан жами 4 200 АҚШ доллари, 8 550 Россия рубли ва 23,7 млн сўм пуллар ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Департаментнинг Андижон вилояти бошқармаси ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган И.З. фуқаро Н.С.га 3 500 еврони 47,6 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, тадбир жараёнида 3 500 евро ва 900 АҚШ доллари ашёвий далил сифатида олинган.

Департаментнинг Сирдарё вилояти бошқармаси ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Н.Ғ. ва Б.А.лар ўзаро тил бириктириб фуқаро М.Х.га 3 200 АҚШ долларини 41,6 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz




Сурхондарё ва Андижон вилоятларида ноқонуний тамаки маҳсулотларининг савдоси фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сурхондарё вилояти бошқармаси, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ш.Б. “Жўйжангал” МФЙ ҳудудидаги хонадонида 19 турдаги умумий баҳоси 151,1 млн сўмлик 5 964 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини сотиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Шунингдек, Департаментнинг Андижон шаҳри бўлими ва солиқ инспекцияси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаролар А.Ж. (муқаддам маъмурий жавобгарликка тортилган) ва Б.Д. ўзаро тил бириктириб “Боғишамол” даҳасидаги савдо дўконида тегишли ҳужжатлари бўлмаган 38 турдаги умумий баҳоси 38,3 млн сўмлик 1974 қути тамаки маҳсулотларини сотувга қўйганликлари аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz




Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ахборот 24 | Ноқонуний дори воситалари савдосига чек қўйилмоқда

👉@Department_uz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Aхборот 24 | Тошкент шаҳрида арзонлаштирилган савдо ярмаркалари фаолият кўрсатмоқда

👉@Department_uz

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.