Тошкент шаҳри ва Қашқадарё вилоятида акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари савдоси фош этилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Миробод тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “G.S.” МЧЖга қарашли савдо дўкони сотувчиси Н.Э. умумий баҳоси 578,6 млн сўмлик 2 122 дона электрон ва 3 393 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини сотувга қўйганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.
Шу каби, Департаментнинг Қарши шаҳри бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ж.З.дан (муқаддам судланган) 7 турдаги умумий баҳоси 99,4 млн сўмлик жами 4 169 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉@Department_uz