Валюта қимматликлари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро вилояти бошқармаси ва Ғиждувон тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган И.Н. фуқаро Д.Т.дан 4 000 АҚШ долларини 51,6 млн сўмга сотиб олган вақтида, фуқаро З.Ҳ. (муқаддам судланган) фуқаро Г.З.дан 3 000 АҚШ долларини 38,7 млн сўмга сотиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.
Шу каби, Департаментнинг Наманган ва Урганч шаҳри бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган А.Д. фуқаро М.Б.га 3 500 АҚШ долларини 45,5 млн сўмга сотган вақтида, фуқаро С.С. фуқаро Д.Х.дан 3 200 АҚШ долларини 40,8 млн сўмга сотиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉@Department_uz