Тошкент шаҳрида кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотаётган шахслар ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Мирзо Улуғбек тумани бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.А. фуқаро А.Х.га кучли таъсир қилувчи “Зардекс” номли дори воситасини 50 донасини 2,5 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби, Департаментнинг Бектемир тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида “Рохат” МФЙ ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Ф.Д. ва У.Ю. ўтказиш мақсадида 10 дона “Зардекс” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сақлаб келаётганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи моддаларни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш, номойиш этиш ёки бундай моддаларни ёхуд заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉@Department_uz