Тошкент шаҳрида акциз маркасиз алкоголь ва тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғуланган шахслар ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Миробод тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.Х.нинг ўғли А.А.нинг бошқарувидаги “Malibu 2” автомашинаси кўздан кечирилганда, ўтказиш мақсадида олиб кетилаётган акциз маркасиз 21 турдаги умумий баҳоси 81,2 млн сўмлик жами 4 944 қути тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.
Шунингдек, Департаментнинг Мирзо Улуғбек тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Х.У. фуқаро М.Х.га 7 турдаги умумий баҳоси 50,3 млн сўмлик 36 дона акциз маркасиз алкоголь маҳсулотларини 3 260 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉@Department_uz