Андижон вилоятида 371,6 млн сўмлик ҳужжатсиз дори воситаларини дорихоналарга ўтказмоқчи бўлган шахслар ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Балиқчи тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ҳамкорлигида Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази мутахассислари билан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Б.М. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, келиб чиқиши ва сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган 33 турдаги дори воситаларини “M-F.” ва “Р.m.” МЧЖларга қарашли дорихоналарга ўтказиш учун олиб келган вақтида ушланиб, тадбир жараёнида жами 83 турдаги умумий баҳоси 371,6 млн сўмлик тегишли ҳужжатлари бўлмаган дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉@Department_uz