Бухоро ва Хоразм вилоятларида ноқонуний валюта айирбошлаган шахслар ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жондор тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган А.К. фуқаро М.С.дан 4 000 АҚШ долларини 52 млн сўмга сотиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби, Департаментнинг Хива шаҳри бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Қ.Ж. фуқаро М.Х.дан 3 300 АҚШ долларини 42,2 млн сўмга сотиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉@Department_uz