Наманган вилоятида 226,4 млн сўмлик алкоголь ва тамаки маҳсулотлари тўхтатиб қолинди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Поп тумани бўлими ва ЙҲХБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “Водий-Тошкент” йўналишида ҳаракатланиб келаётган “Lacetti” ҳамда “Cobalt” русумли автомашиналари тўхтатилиб кўздан кечирилганда, автомашина ҳайдовчилари ноқонуний алкоголь ва тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланувчи фуқаролар Ш.Т. ва Б.Х.нинг топшириғига асосан уларнинг умумий баҳоси 226,4 млн сўмлик 7 турдаги алкоголь ҳамда 4 980 қути хорижда ишлаб чиқарилган акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳридаги фуқароларга етказиш мақсадида олиб кетаётганликлари аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉@Department_uz