Самарқанд ва Тошкент вилоятларида истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Булунғур тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “B.l.” хусусий корхонасига қарашли савдо дўконида корхона раҳбари А.Х. харидорга 2 дона қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотини сотган вақтида ушланиб, ушбу дўконда савдога қўйилган тегишли ҳужжатлари бўлмаган умумий баҳоси 895,1 млн сўмлик турли номдаги жами 33 864 дона истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.
Шу каби, Департаментнинг Янгийўл тумани бўлими ҳамда алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Б.Р. “Туркистон” МФЙ ҳудудидаги хонадонда умумий баҳоси 73,3 млн сўмлик 10 турдаги жами 756 дона ақциз маркасиз алкоголь маҳсулотларини ўтказиш мақсадида сақлаб келинаётганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉@Department_uz