Қашқадарё вилояти ва Тошкент шаҳрида тамаки маҳсулотларининг ноқонуний савдоси фош этилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда қонунга хилоф равишда тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаролар Б.К. ва А.Х.нинг “Damas” русумли автомашинаси ҳамда Б.К.нинг хонадонидан сотиш мақсадида олиб келинган хорижда ишлаб чиқарилган 13 турдаги жами 8 216 қути умумий баҳоси 225,1 млн сўмлик акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.
Шу каби, Департаментнинг Шайхонтоҳур тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “T.D.” МЧЖга тегишли савдо дўконидан турли номдаги хорижда ишлаб чиқарилган 155,7 млн сўмлик акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉@Department_uz