ЗАҲИРИДДИН МУҲАММАД БОБУР ҒАЗАЛИГА МУХАММАС
Яратганга ҳазор бора шукур айтмоқнинг онидур,
Умр кечса омонликда, кузакми, қаҳратонидур,
Бўлиб даф, изғирин кетмиш, мана, қишнинг поёнидур,
Баҳор айёмидур доғи, йигитликнинг авонидур,
Кетур, соқий, шароби нобким, ишрат замонидур.
Гаҳи ерни чароғон айламак истаб ёришгай кун,
Гаҳи кўк гулдираб, ваҳму талотўпда қолур очун,
Бу янглиғ икки ҳолат ичра тун-кун айланур гардун,
Гаҳи саҳро узори лола шаклидин эрур гулгун,
Гаҳи саҳни чаман гул чеҳрасидин арғувонийдур.
Яна офтоб булут қувди, кадарлар кетди диллардин,
Яна мужда етиб Наврўз ҳақинда ўнгу сўллардин,
Яна наққош табиат ранг тиланди тошу гиллардин,
Яна саҳни чаман бўлди мунаққаш ранги гуллардин,
Магарким, сунъининг наққошиға ранг имтиҳонидур.
Кўзунг, эй моҳитоб, ишқинг баёнин сўзсиз изҳори,
Сўзунг, эй лоларуҳ, руҳимда туғённинг сабабкори,
Ўзунг, эй сиймтан, гулгун яноқлар ичра гулнори,
Юзунг, эй сарв, жоним гулшанининг тоза гулзори,
Қадинг, эй гул, ҳаётим боғининг сарви равонидур.
Макони кўкдами, валлоҳ, сенингдек тоза бир ҳурнинг,
Ва ё уммон тагинда ёширундир маскани дурнинг,
Эрурсан нур, Яратганнинг жамоли — манбаи нурнинг,
Не ерда бўлсанг, эй гул, андадур чун жони Бобурнинг,
Ғарибингга тараҳҳум айлағилким, Андижонийдур.
Абдунаби ҲАМРО
Уланиш учун: https://t.me/Buxoro_adiblari