БУХОРО АДИБЛАРИ


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Kitoblar


Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
* Хотира ёлқини

“Маданият ва маърифат” телеканали “Қақнус” кўрсатувининг ардоқли шоир, адабиётшунос ва таржимон Тилак Жўра ҳаёт ва ижод йўлига бағишланган навбатдаги сони эътиборингизга ҳавола қилинмоқда.

Уланиш учун: https://t.me/ijod_bustoni


Ҳамдардлик

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими жамоаси серқирра олим, жонкуяр устоз, фидойи маънавият тарғиботчиси, тарих фанлари доктори, профессор Сулаймон Иноятовнинг вафоти муносабати билан унинг яқинлари ва оила аъзоларига таъзия изҳор этади.

Жаноза намози эртага — 20 ноябрь куни, соат 12:00 да ўқилади.

Устознинг охиратлари обод бўлсин!

Уланиш учун: https://t.me/Buxoro_adiblari


* Онлайн тақдимот

МENI VOLA-YU SHAYDO QILURSAN…

Бухоро адабий муҳити ривожида аёл ижодкорларнинг ҳам муносиб ҳиссаси бор. XIX асрда яшаб ижод қилган истеъдодли зуллисонайн шоира Муслиҳабегим Мискин ана шундай ёрқин истеъдодлардан бири бўлганини унинг яссавиёна оҳанглари билан ажралиб турадиган, илоҳий ишқ ва лирик кечинмалар ўз инъикосини топган шеърлари исботлайди.
“Бухоро адабий муҳити ижодкорларининг илмий-адабий мероси бўйича электрон платформа яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида тайёрланган ва “Fan ziyosi” нашриёти рухсати билан чоп этилиб, адабиёт ихлосмандларига армуғон этилган мазкур китоб Бухоро адабий муҳити тарихига қизиқувчи мухлису мутахассисларнинг яқин кўмакчисига айланиши шубҳасиз.

Тўплаб, нашрга тайёрловчи ва сўзбоши муаллифи – Дилором СОДИҚОВА

Масъул муҳаррир – Ҳусниддин ЭШОНҚУЛОВ

Тақризчилар – Шаҳобиддин НУРИДДИНОВ, Ҳаёт ЛАТИПОВ

Уланиш учун: https://t.me/Buxoro_adiblari


* Онлайн тақдимот

БУХОРО АДАБИЙ МУҲИТИ: КЕЧА ВА БУГУН

Хабарингиз бор, куни кеча Бухоро давлат университетида “Бухоро адабий муҳити: кеча ва бугун” мавзусида халқаро илмий-назарий анжуман ўтказилган эди. Конференцияга тақдим қилинган илмий мақолалар бир гуруҳ филолог олимлар саъй-ҳаракати билан, “Fan ziyosi” нашриётида китоб ҳолида чоп этилди.
Мажмуадан ўрин олган мақолаларда Бухоро адабий муҳитининг Абу Али ибн Сино, Рудакий, Носир Бухорий, Хўжа Исмат Бухорий, Қул Убайдий, Сайфий Бухорий, Нахлий Бухорий, Хиромий, Шавкат Бухорий, Мужрим Обид, Мурод Бухорий, Абдураҳмон Тамкин, Муслиҳабегим Мискин, Садриддин Айний, Абдурауф Фитрат, Аҳад Ҳасан, Ғулом Шомурод, Жамол Камол, Охунжон Сафаров, Омон Мухтор, Самандар Воҳидов, Тошпўлат Аҳмад, Садриддин Салим Бухорий, Тилак Жўра, Иброҳим Ҳаққул, Жўра Фозил, Ибодат Ражабова, Шодмон Сулаймон, Нодира Афоқова, Лайло Шарипова, Моҳигул Назарова, Гўзал Рўзиева каби вакиллари ижоди тадқиқ этилган.

Уланиш учун: https://t.me/Buxoro_adiblari


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
* Қутлов

Бугун – таниқли шоира Ибодат Ражабова туғилган кун.
Шу муносабат билан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими жамоаси ижодкорни муборакбод этиб, унга саломатлик ва ижодий зафарлар тилайди.

•┈┈•❀ ☘️ ❀•┈┈•

Қуш ин солди, обдон қарашдим...

Ибодат РАЖАБОВА

Шеърни шоиранинг ўзи ўқиган.

Уланиш учун:
https://t.me/Buxoro_adiblari


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Нурдан келиб нурга кетди...

Бугун – ҳикматли шоир Садриддин Салим БУХОРИЙ таваллуд топган кун

Уланиш учун: https://t.me/ijod_bustoni


* Маънавий ҳаёт

Бухоро давлат университетида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими билан ҳамкорликда “Бухоро адабий муҳити: кеча ва бугун” мавзусидаги халқаро илмий-назарий анжуман ўтказилди. Анжуманда Бухоро адабий ҳаракатчилиги тарихи ва бугунги манзарасига оид муҳим кузатишлар тингловчилар эътиборига ҳавола қилинди. Анжуман ишида Туркия, Тожикистон сингари мамлакатлар олимлари ҳам ўз маърузалари билан иштирок этдилар.

Уланиш учун: https://t.me/Buxoro_adiblari


* Онлайн тақдимот

ЭҲСОНДАН МУНАВВАР ҚАЛБ ЭҲСОНИ

Таниқли навоийшунос олим, филология фанлари доктори, профессор Раҳим Воҳидов умрини илмга бахшида этиб, унинг зиёсидан минглаб кўнгилларни мунаввар эта олган ва ўзидан бой маънавий мерос қолдирган устозлардан. Унинг шогирдларидан бири Ҳусниддин Эшонқулов севимли устозининг ана шу сермаҳсул изланишларини чуқур тадқиқ этиб, китоб ҳолида нашр эттирди. “FAN ZIYOSI” нашриёти рухсати билан чоп этилган мажмуада, шунингдек, олимнинг шогирдларга бўлган муносабати, инсоний фазилатлари тўғрисида ҳам сўз боради.
Китоб филология соҳасида илмий изланишлар олиб бораётган мутахассислар, талаба-ёшлар учун муносиб туҳфа бўлиши шубҳасиз.

Масъул муҳаррир – Муслиҳиддин МУҲИДДИНОВ,
Самарқанд давлат университети профессори

Тақризчилар – Султонмурод ОЛИМ,
Тошкент амалий фанлар университети профессори

Назора БЕКОВА –
Бухоро давлат университети профессори


Уланиш учун: https://t.me/Buxoro_adiblari




15-noyabr taklifnoma va dastur.pdf
805.0Kb
Халқаро илмий-назарий анжуман дастури билан шу ерда танишишингиз мумкин.

Уланиш учун: https://t.me/Buxoro_adiblari


HURMATLI ADABIYOT IXLOSMANDLARI!

Buxoro adabiy muhiti, uning kechagi va bugungi rivojiga oid muhim tamoyillar Sizni qiziqtiradimi? Unda, barchangizni O‘zbekiston Respublikasi Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi, Buxoro davlat universiteti, O‘zbеkiston Yozuvchilar uyushmasi Buxoro viloyati bo‘limi, Tojikiston Rеspublikasi Bobojon G‘ofurov nomidagi Xo‘jand davlat univеrsitеti, Turkiya Jumhuriyati Hacеtеpе univеrsitеti hamkorligida “Buxoro adabiy muhiti: kecha va bugun” mavzusida o‘tkaziladigan xalqaro ilmiy-nazariy anjumanimizga taklif etamiz.
Xalqaro anjuman BuxDU kichik majlislar zalida 2024-yil 15-noyabr kuni, soat 10:00 da ochiladi.

TASHKILIY QO‘MITA

Уланиш учун: https://t.me/Buxoro_adiblari


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Уланиш учун: https://t.me/Buxoro_adiblari


* Унутмас мени боғим

ОНА НИЯТИ

От чоптириб чиқдинг уйингдан,
От чоптириб қайтгин, илоҳим!
Қўлингдаги жиловинг каби
Эркинг бўлсин ўзингда доим.

Майли, мени ўйлама, болам,
Топганингни сарф қил ўзингга.
Лек бировга бўлмагин қарам,
Нам тегмасин сира тизингга.

Улғайтирдим полвоним дея,
Толиққанда дармоним дея.
Шамол каби елиб борасан,
Олисдаги осмоним дея.

Осмонингни олиб қайт, болам,
Қолиб кетма осмон васлида.
Отанг қурган бу кичик ҳужра
Осмондан ҳам кенгдир аслида.

От чоптириб чикдинг уйингдан,
От чоптириб қайтгин, илоҳим!
Қўлингдаги жиловинг каби
Эркинг бўлсин ўзингда доим.

***
Кел, эй, кўнгил, шаробдай қуйил
Қақраб қолган қақроқ лабимга.
Маст бўлайин, майлига буткул,
Малҳам бўлсанг соғинч дардимга.

Туйғулардан кўзим қамашиб,
Узоқ йиллар куйладим ойни.
Илон каби ул ҳам чирмашиб,
Туйғулардай авради мени.

Ой ҳам бугун бегона менга,
Бегонадир осмон ҳам ахир.
Умидимдай суяндим тонгта,
Бу тонгларки йилт этган шамшир.

Маст айларди шудгорнинг ҳиди,
Замин бугун димиқиб ётар.
Чигирткалар саси ҳам тинди,
Сукут юрагимга наштардай ботар.

Умр ўхшар эгик дарахтга,
Белин букар буюк бир соғинч!
Мен ҳушимда ўхшаб карахтга,
Тушларимда яшайман нотинч.

Шовуллаган сойни куйладим,
Оқиздирмас ҳатто соямни.
Мен ҳамиша бахтни ўйладим,
Чақмоқларга санчиб миямни.

Йўқ! Тугамас кўнгил сафари,
Бўлмаса ҳам армоннинг васли.
Бўл ҳаётнинг ғолиб аскари,
Қалбим сендан топдим тасалли!

Кел, эй, кўнгил, шаробдай қуйил
Қақраб қолган қақроқ лабимга.
Маст бўлайин, майлига буткул,
Малҳам бўлсанг соғинч дардимга.

Тилак ЖЎРА

Уланиш учун: https://t.me/Buxoro_adiblari


ТИЛАК ЖЎРА
(1947—1994)

Тилак Жўра 1947 йилда Қоракўл туманидаги Сайёт қишлоғида туғилган. ТошДУнинг филология факультетида таҳсил олган.
Шоирнинг “Райҳон” (1977), “Олам остонаси” (1980), “Юлдузлар табассуми” (1981), “Чорраҳадаги уй” (1983), “Сандувоч” (1988), “Руҳият” (1990) каби шеърий тўпламлари нашр этилган. “Ҳозирги турк шеърияти”, “Нозим Ҳикмат ва Ўзбекистон” сингари илмий асарлари ҳам бор.
Шоир 1994 йилда вафот этган.

Уланиш учун: https://t.me/Buxoro_adiblari


* Жараён

Абу Али ибн Сино номидаги вилоят ахборот-кутубхона марказида Бухоро давлат университети ҳамда Бухоро давлат педагогика институтининг профессор-ўқитувчилари, талабалари иштирокида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, филология фанлари доктори Лайло Шарипованинг Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими томонидан чоп этилган “Мен Ватан деб йўлга тушдим...” номли, адабий-маърифий лавҳалардан таркиб топган китоби тақдимоти ўтказилди.

Уланиш учун: https://t.me/Buxoro_adiblari


Hamon yodimdasiz

👉Batafsil

Уланиш учун: https://t.me/Buxoro_adiblari


O'lmas Rasulov va Mavluda Samandarova. Yaxshi qol.

"Layli va Majnun" videofilmidan.

FM 101.3 Buxoro radio fonotekasidan.

Muxlislarimiz so'ragan qo'shiq.

Уланиш учун: https://t.me/Buxoro_adiblari



18 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.