* * *
Йиллар шошқин, кунлар овора,
Тарих омборига шошади,
Интиқ кўнглим эса тобора
Навоийга яқинлашади.
Айланса-да баҳорим кузга,
Қалбим талпинади юлдузга,
Шеърим дўниб борар арузга –
Навоийга яқинлашади.
Юртим – сайҳон-сайҳон далалар,
Юртим – алвон-алвон лолалар.
Китоб ўқиётган болалар
Навоийга яқинлашади.
Қишда қуёш чиққан ҳаволар,
Дуо қилган пари момолар,
Донишманду камтар боболар
Навоийга яқинлашади.
Сўзлашсалар ғурури борлар,
Туркий тилга бермай озорлар,
Ғазал айтган парирухсорлар
Навоийга яқинлашади.
Замон айланади, олмай тин,
Қувлайверар йиллар бир-бирин,
Бу туркий тил, бу туркий замин
Навоийга яқинлашади.
Йироқлашар бедиллар фақат,
Йироқ кетар дунё бетоқат,
Ўзбек деган бу улуғ миллат
Навоийга яқинлашади!
Абдунаби ҲАМРО
Уланиш учун: https://t.me/Buxoro_adiblari
Йиллар шошқин, кунлар овора,
Тарих омборига шошади,
Интиқ кўнглим эса тобора
Навоийга яқинлашади.
Айланса-да баҳорим кузга,
Қалбим талпинади юлдузга,
Шеърим дўниб борар арузга –
Навоийга яқинлашади.
Юртим – сайҳон-сайҳон далалар,
Юртим – алвон-алвон лолалар.
Китоб ўқиётган болалар
Навоийга яқинлашади.
Қишда қуёш чиққан ҳаволар,
Дуо қилган пари момолар,
Донишманду камтар боболар
Навоийга яқинлашади.
Сўзлашсалар ғурури борлар,
Туркий тилга бермай озорлар,
Ғазал айтган парирухсорлар
Навоийга яқинлашади.
Замон айланади, олмай тин,
Қувлайверар йиллар бир-бирин,
Бу туркий тил, бу туркий замин
Навоийга яқинлашади.
Йироқлашар бедиллар фақат,
Йироқ кетар дунё бетоқат,
Ўзбек деган бу улуғ миллат
Навоийга яқинлашади!
Абдунаби ҲАМРО
Уланиш учун: https://t.me/Buxoro_adiblari