Шахмат мусобақаларининг маҳалла босқичлари қизғин кечмоқда
Наманган вилоятида шахматни оммалаштириш ва ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтириш мақсадида ташкил этилган вилоят ҳокими кубоги мусобақаларининг маҳалла босқичлари қизғич кечмоқда.
Турнирнинг навбатдаги беллашувлари Янги Наманган туманидаги “Саховат” маҳалласида бўлиб ўтди. Мусобақада турли ёш тоифаларидаги иштирокчилар ўзаро ақл баҳсини олиб боришди. Қизғин ва муросасиз кечган учрашувларда иштирокчилар ўз маҳоратларини намойиш этиб, кейинги босқичга йўлланма олиш учун кураш олиб боришди.
Ҳар бир беллашув иштирокчилар учун нафақат маҳорат синови, балки тажриба алмашиш, янги шахмат комбинацияларини ўрганиш ва ўз билимларини янада мустаҳкамлаш имконияти бўлиб хизмат қилмоқда.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
👉 Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Guruh