Наманган шаҳар Бунёдкор маҳалласида вақтинчалик электр энергиясида узилиш бўлади!Жорий йилнинг
3 март Чоршанба куни Наманган шахар “Истиқбол” электр таъминоти корхонаси худудида жойлашган Бунёдкор МФЙ худудида олиб борилаётган ободонлаштириш ишларини амалга ошириш мақсадида,
- 110/6 кВли
“Ғирвонсой" нимстанциясидан чиқувчи 6 кВли Насос-3 ҳамда 110/10 кВли
"Самарқанд" нимстанциясидан чиқувчи 10 кВли
"Бўстон" электр узатиш тармоқларини демонтаж монтаж қилиш ишлари олиб борилади. Бунинг натижасида шу
куни соат 08:00 дан кеч соат 17:00 га қадар, "Бунёдкор" МФЙ ҳудудида истеъмолчиларга электр энергиясини етказиб берилишида вақтинчалик узилишлар содир бўлади;
Юқоридагилардан келиб чиқиб, истеъмолчилардан келтириладиган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!📞 Тел: + 998 69 228 79 04
"Истиқбол ЭТК" Матбуот хизмати