Янги Наманган тумани ҳокимлиги | Расмий телеграм канали


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Yangi Namangan tumani
Янги Наманган тумани ҳокимлигининг телеграм ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифаси
Мурожаатлар учун бот: @murojaattumanhokimligi_bot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
❗️ Ҳурматли фуқаролар! Ота-онангизга ва кексаларга ўзларини телефон фирибгарларидан қандай ҳимоя қилишни эслатинг!

▫️Уларга, ҳеч кимга пластик карта маълумотлари, шунингдек, SMS кодларини бермасликлари лозимлигини тушунтиринг.

Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати.

👉 Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Guruh


Янги Наманган туманида 24/7 сервис кўчалари барпо этилмоқда

Янги Наманган туманидан ўтувчи шимолий айланма йўли бўйида хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш ва 24/7 режимида ишлайдиган сервис марказлари барпо этиш ишлари давом этмоқда.

Йўл юзидаги сервис шохобчалари ва автоустахоналар ҳолати кўздан кечирилиб, тадбиркорлар билан суҳбат ўтказилди. Шунингдек, объектларнинг ташқи кўринишини яхшилаш, ҳудудни ободонлаштириш ва ноқонуний қурилмаларни бартараф этиш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.

Туманнинг “Соҳил” маҳалласида қурилаётган “Тараққиёт” кичик саноат зонасидаги ишлар ҳам кўрилди. Мебелчиликка ихтисослашган ушбу ҳудудда 202,5 млрд сўмлик 37 та лойиҳа амалга оширилиб, 4000 га яқин янги иш ўрни яратилиши кўзда тутилган. Шунингдек, 2 гектарлик замонавий автосервис комплекси ташкил этилиб, 400 дан ортиқ иш ўринлари очилиши режалаштирилган.

Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

👉 Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Guruh


#САНА

🔰 4 март — Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ташкил топган кун

▫️Президентимиз Шавкат Мирзиёев таъбири билан айтганда, “Ўзгалар дардига бефарқ одам ҳеч қачон қутқарувчи бўла олмайди. Чунки қутқарувчилик — бу оддий касб эмас, балки инсон ҳаётини сақлаб қолиш учун ўзини қурбон қилишга, жасорат кўрсатишга ҳамиша тайёр туриш демакдир”.

Дарҳақиқат, қутқарувчилик — шарафли касб. Бугун ўз касб байрамини нишонлаётган барча қутқарувчиларни ана шундай ғоят шарафли, матонатли, аммо машаққатли вазифани адо этишларида омад ва муваффақият тилаймиз!

☑️ Юртимиз, хусусан Янги Наманган туман фавқулодда вазиятлар бўлими тизимида меҳнат қилаётган барча фидойи ва заҳматкаш қутқарувчи ходимларни бугунги касб байрами билан чин дилдан табриклаймиз!

Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

👉 Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Guruh


#online

Янги Наманган туманидаги бунёдкорлик ишлари кўздан кечирилди

Янги Наманган туманининг “Ғирвонсой” кўчасида “Наманган интер евро дизайнер” МЧЖ томонидан кўп-қаватли уй-жойлар ҳамда замонавий меҳмонхона барпо этилмоқда. Дастлабки ўрганиш ишлари ушбу манзилдан бошланди. Бу ерда жараён якуний босқичга етган.

“Fayzli Uylar” номи билан қад ростлаган турар-жойлар 10 қаватли бўлиб, 66 хонадондан иборат. Шунингдек, 50 кишилик меҳмонхона ҳам қурилиб, у ишга тушгач, 25 та янги иш ўрни яратилиши режалаштирилган.
Яқин вақт ичида ушбу уйлар ўз эгаларига топширилиши кутилмоқда.

Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

👉 Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Guruh


🔰 Педагогларни аттестациядан ўтказиш, касбий сертификатлаш ва рағбатлантириш тизими такомиллаштирилади

▫️Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра, 2025 йил 1 сентябргача:

Навбатдаги мажбурий аттестацияга жалб этилмаган, шунингдек, аттестациядан ўтганлик муддати тугаган ва амалдаги малака тоифаси сақланиб қолган қуйидаги педагоглар мажбурий аттестацияга жалб этилмайди ҳамда уларга амалдаги малака тоифаси (лавозими) бўйича ҳақ тўланади:

олий малака тоифасига (бош ўқитувчи лавозимига) эга бўлганидан сўнг ушбу тоифани (лавозимни) 15 йил давомида сақлаб келган ва узлуксиз иш стажига эга бўлган;
педагогик фаолият бўйича 25 йил ва ундан кўп иш стажига эга бўлган;
ёшга доир пенсияга чиқиши учун 5 йилдан кўп бўлмаган вақт қолган;
педагогик фаолият билан шуғулланаётган пенсия ёшига тўлган педагоглар;

Қуйидаги талаблардан бирига жавоб берадиган педагогларга тўғридан-тўғри малака тоифаси (лавозими) берилади:

педагогик фаолият бўйича 25 йил ва ундан кўп иш стажига эга бўлган педагогларга – уларнинг амалдаги малака тоифаси (лавозими);
ёшга доир пенсияга чиқиши учун 5 йилдан кўп бўлмаган вақт қолган педагогларга – уларнинг амалдаги малака тоифаси (лавозими);
олий малака тоифасига (бош ўқитувчи лавозимига) эга бўлганидан сўнг ушбу тоифани (лавозимни) 15 йил давомида сақлаб келган ва узлуксиз иш стажига эга бўлган педагогларга – олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими).

Шунингдек, қуйидагилар назарда тутилмоқда:

таълим ташкилотларида фаолият юритаётган мусиқа маданияти ва жисмоний тарбия фани педагоглари, пенсия ёшидаги педагоглар ҳамда олий маълумотга эга бўлмаган педагогларни аттестациядан ўтказиш;
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимида фаолият юритаётган малакали педагог кадрлар ва илғор ходимларни рағбатлантириш;
Мактабгача ва мактаб таълими вазири жамғармаси фаолиятини такомиллаштириш.


👉 Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Guruh


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
👨 Сизнинг овозингиз муҳим, сўровномада иштирок этинг!

🔝 Ҳар бир кўча кесимида ичимлик суви, канализация ва йўллар қопламаси ҳолати бўйича аниқ маълумотларни тўплаш мақсадида онлайн хатловга старт берилди.

Мазкур хатлов 10 мингта мактаб, 7 мингта болалар боғчалари, 3 800 та тиббиёт муассасалари, 880 та спорт иншоотлари ва бошқа ижтимоий объектлар инфратузилмасига оид геопорталини яратишда муҳим аҳамият касб этади. Геопортал келгусида давлат инвестиция дастурларини ишлаб чиқиш учун асос бўлиб хизмат қилади.

Нима учун хатлов муҳим?

🎤Ҳар бир маҳалла бўйича аҳолининг ичимлик суви, канализация ва аҳоли пунктларидаги йўллар қопламасининг сифати бўйича бирламчи маълумотлар тўпланди.

🎤Сўровнома орқали аҳоли иштирокида техник хатоларни бартараф этиш ҳамда тўпланган маълумотлар қайта текширилади.

🎤Ижтимоий объектлар геопортали Стратегик ислоҳотлар агентлигининг “Деливерй Унит” гуруҳи ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан “Ўзбекистон — 2030” стратегияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 декабрдаги ПҚ-454-сонли қарори билан тасдиқланган "йўл харитаси"нинг 6-бандига асосан шакллантирилмоқда.

Қай тарзда иштирок этиш мумкин?

🎤Сўровнома @real_holat_bot Телеграм-боти орқали онлайн тарзда ўтказилади. Ушбу платформага Телеграм иловасида @real_holat_bot ҳавола орқали тўғридан-тўғри ўтиш мумкин. Сўровномада иштирок этиш учун шахсий маълумотлар киритиш ва шахсни тасдиқлаш талаб қилинмайди.

Сўровнома қачон ўтказилади?

🎤Сўровнома 2025 йил 3–15 март кунлари ўтказилади. Сўровномада иштирок этиш вақтида маҳалла жойлашуви, кўча номи, сув таъминоти, канализация ва йўллар қопламаси ҳолатини кўрсатиб ўтиш лозим. Агар кўчангизда мактаб бўлса, унда ичимлик суви бор ёки йўқлигини белгиланг. Маълумотларни тўғри ва аниқ киритишни ҳамда сўровномани охиригача ўтишни унутманг.

🎤Оммавий ахборот воситалари қўшимча маълумот учун Телеграм орқали @DeliveryUnitTashkent билан боғланишлари мумкин.

👉 Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Guruh


📊 2025 йил 1 апрелдан аҳоли истеъмолчилари учун белгиланган электр энергияси тарифлар ҳисоби ҳақида маълумот.

"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ ахборот хизмати.

👉 Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Guruh


🌦 🌨 Наманганда 4 март куни кундузи 7 даражагача илиқ бўлади.  

Ўзгидромет” Ўзбекистон бўйлаб 4 март, сешанба куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

▫️Наманган вилоятида ҳаво ўзгариб туради, вақти-ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.  

▫️Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, кечаси баъзи жойларда қор ёғади, кундузи ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Кечаси 8-13, кундузи 2-7даража совуқ бўлади.

👉 Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Guruh


#Bilasizmi

❗️Isteʼmolchilar ichimlik suvi taʼminoti va suv chiqarish xizmati uchun har oyning 10-sanasiga qadar 100 foiz oldindan haq to‘lashni amalga oshirishlari lozim.

💰To‘lovning shartnomada belgilangandan kechiktirilgan har bir kuni uchun — yuridik shaxslar 0,4 foiz, jismoniy shaxslar esa 0,1 foiz penya to‘laydilar. Ammo bu ko‘rsatkich jami kechiktirilgan summaning 50 foizidan oshmasligi lozim.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Мобил хабарлари 3.03.2025


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида"ги Қарори



12 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.