ҒАЗАЛ
То жаҳонда ишқу ғам ёдгори бор,
Ҳар кўнгулнинг ўз азиз асрори бор.
Кимки, юзда кулгуси бор – пардадур,
Дилда ўлмас дардининг мозори бор.
Топди иймон давлатин улким, мудом
Дилда – тасдиқ, тилда ҳам иқрори бор.
Пок кўнгул Ҳаққа нечоғ бўлса яқин,
Шунча кўп қўрқувда оҳу зори бор.
Боқ, қуёшга кўп яқин бўлган сари
Чўққилар бошида оппоқ қори бор.
Кундузи қайнар жаҳон бозорлари,
Ишқ элининг кечалар бозори бор.
Тунлари бўлгай қамардек нур фишон,
Ҳар кишининг гар шамсдек ёри бор.
Бор ҳаёт урфики, булбул дод этар,
Гулнинг эрса бир сукут изҳори бор.
Маъсият домида Мирзо йиғлагай,
Дилда – андуҳ, тилда истиғфори бор.
01.12. 2022.
Мирзо КЕНЖАБЕК
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
То жаҳонда ишқу ғам ёдгори бор,
Ҳар кўнгулнинг ўз азиз асрори бор.
Кимки, юзда кулгуси бор – пардадур,
Дилда ўлмас дардининг мозори бор.
Топди иймон давлатин улким, мудом
Дилда – тасдиқ, тилда ҳам иқрори бор.
Пок кўнгул Ҳаққа нечоғ бўлса яқин,
Шунча кўп қўрқувда оҳу зори бор.
Боқ, қуёшга кўп яқин бўлган сари
Чўққилар бошида оппоқ қори бор.
Кундузи қайнар жаҳон бозорлари,
Ишқ элининг кечалар бозори бор.
Тунлари бўлгай қамардек нур фишон,
Ҳар кишининг гар шамсдек ёри бор.
Бор ҳаёт урфики, булбул дод этар,
Гулнинг эрса бир сукут изҳори бор.
Маъсият домида Мирзо йиғлагай,
Дилда – андуҳ, тилда истиғфори бор.
01.12. 2022.
Мирзо КЕНЖАБЕК
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•