#mulohaza
“Темурбекнинг Кастилия қироли ҳузурига йўллаган элчиси ҳам биз билан бирга эди. Испанча кийинган элчини кўриб, ватандошлари кулиб юборишди" ⸺ Испания элчиси Руи Гонсалес де Клавихо эсдаликларидан.
Қаранг, Амир Темур Кастилияга юборган элчи ⸺ Муҳаммад Кеший, европача кийиниб келгани учун дўстлари устидан кулишган экан. Ҳозир эса, аксинча, европача кийиниш обрў.
Бироқ биз болаларимизга “Унга тақлид қилма, бунга тақлид қилма” дейишимиз бефойда. Улар барибир кучлиларга интилаверади. Шунчаки, кучли, қудратли миллат бўлишимиз керак. Шундагина биз эмас, худди қадим замонда бўлганидай бошқалар бизларга эргашиши мумкин.
⸺ Иброҳим Муҳаммад
@BeshinchiTomon