Байрам АЛИ


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Ёзувчи Байрам АЛИнинг телеграм канали.
[Илтимос, мавзу кўчирганингизда манба кўрсатинг.]
Боғланиш учун:
@Bayram_Ali
Канал муаллифи ҳақида:
@muallif_haqida_1

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#ruhiyat_manzaralari

«Соябон»

⸺ Театр потамимы So Tvorenie

@BeshinchiTomon


#xayrlikech #kechinma

Синфдош қиз шунчалар гўзалмиди? Шунчалар яқинмиди қалбларимиз? Рости, билмайман... Чунки инсон хотирасининг энг катта жозибаси шундаки, у баъзи воқеаларни ўзи истаганча идеаллаштириб эслаб қолади.

⸺ Байрам АЛИ

👉 @BeshinchiTomon

299 0 5 27 13

#iqtibos #munosabatlar

Ҳар бир киши ўзида севилишдек бир эҳтиёж сезадики, бу туйғу уни кўзи ўнгида юксакликка кўтаради; аммо одамларни турлича: бирларини ошкора меҳр-шафқат билан, яна бирларини эса, доимий жиддият билан севмоқ керак.

© Жорж Санд

👉 @BeshinchiTomon


​​#umr_manzaralari

ШИРМОЙНОН

Эр ва хотин ўттиз йил бирга ҳаёт кечирди. Ўттиз йиллик ҳаёти давомида аёл ҳар куни эрталаб ширмой нон ёпар, бу иш анъана тусига кирган эди. Бугун ҳам нонушта вақти аёл ширмой нонни ўртасидан кесиб, икки қисмига ҳам сариёғ суртди-да, одатдагидек ноннинг тепа қисмини эрига бераётганда бирданига тўхтаб қолди...
«Бирга яшаганимизга ўттиз йил тўлган бўлса, мен ҳалигача ширмой ноннинг ўзим яхши кўрадиган седанали, қизариб пишган тепа қисмини эримга илиниб келдим. Ўттиз йил мобайнида егим келса-да, ноннинг седанали жойидан воз кечдим.. Бугун шу ишимда истисно қилсам нима бўлади?»
У шу гапларни хаёлидан кечириб,
ўттиз йиллик анъанани бузди: бу гал ширмой ноннинг паст қисмини эрига узатди. Кутилмаган ўзгаришдан эса, эр жуда хурсанд бўлди.
- Азизам! - деди у. - Бу ишинг яхши бўлди. Буни қарагинки, ширмой ноннинг ўзим яхши кўрадиган паст қисмини емаганимга ҳам ўттиз йил бўлибди...


👉 @BeshinchiTomon

404 0 10 1 14

#xayrlikech #kechinma

Унутиш, хаёлотнинг ҳақиқатга кўникишидир.

Фолкнер

👉 @BeshinchiTomon


#iqtibos

«⸺ Вақт сездирмасдан ўтиб кетяпти, қарий бошладим, ⸺ деб ўйлади Пеппи. ⸺ Кузда ўн ёшга тўламан – энг яхши дамларим ортда қолади!»


Астрид Линдгрен, «Узунпайпоқ Пеппи».

@BeshinchiTomon


#xayrlikech #retro 🎧

Тоғликлар қўшиққа қандай ўйнашини биласизми? Иккала қўлини баландга кўтариб, икки ёнга кееенг ёзиб ўйнайди. Гўёки ўз руҳиятининг қанчалар баландлиги, қанчалар кенглигини ифода этаётгандай...
Шунчаки, айтдим-да! Шунчаки айтилади аслида, кўп муҳим гаплар...
Хайрли кеч, дўстларим.
Дуоларингизда фақирни ҳам эслаб қўйинг. Б.А.


👉 @BeshinchiTomon


​​#xayrlikech #kechinma

Ботирали деган дўстим бор эди, мактабда ҳамма иккимизни адаштириб юрарди.
Унинг бемазагарчиликлари учун мен гап эшитган, менинг "яхши ишларим" учун у "мақтов" эшитган дамлар кўп бўлган! Бир сафар ҳатто у мен туфайли "5" баҳо олганди. Бугун сизга ўша ажойиб воқеани айтиб бермоқчиман...

Ўшанда ручка қобиғининг бир учига қоғоз тиқиб, иккинчи тарафидан пуфлаган эдим, "ўқ" Афғонистонда хизмат қилиб қайтган баджаҳл ўқитувчимизнинг пешонасига тегди. Азбаройи асабийлашганидан қовоқлари пир-пир уча бошлаган ўқитувчимиз аста бошини кўтариб, дўстим иккаламизга олазарак нигоҳ ташлади.
⸺ Қайси биринг?! ⸺ деди, жангари кино қаҳрамонлари каби тишларини ғижирлатиб.
Мен лаҳм ковлаб қочишга ҳозирланаётгандай партадан тобора пастлай бошладим, Ботирали эса... Ботирали секин ўрнидан турди:
⸺ Мен...

Ўқитувчимиз бир ҳуркибгина турган Ботиралига, бир менинг қўлимдаги ручка қобиғига қаради. Кейин ғалати аҳволга тушиб, кўзларини биз ўқувчилардан олиб қочди.
⸺ Кундалигингни опке, ⸺ деди, бироз шундай талмовсираб тургач. Ботирали кундалигини олиб боргандан сўнг эса ҳеч қандай савол, ҳеч қандай изоҳсиз "5" баҳо қўйиб берди.

Содда бўлган эканмиз, ўшанда. Икки дўст ўқитувчимиз пешонаси тўғри мўлжалга олингани учун "5" қўйди, деб ўйлабмиз. Қайдан билайлик, катталар ҳаётида дўст учун фидойилик оддий эмас, инсонни ҳаяжонга солар даражада камёб ҳолат эканини...

Эътиборингизга болаликдаги дўстларим (ўнгдан) Қодир, Ботирали ва мен бирга тушган расмимизни ҳавола қилмоқдаман.
Хайрли кеч.


© Байрам АЛИ

👉 @BeshinchiTomon


#maslahat

Кечаги "Барчиним" деган шеър кимга аталгани ҳақида аёлим билан қарийб бир суткадан бери тортишамиз. Ниҳоят, у ютди! Шеърни тасаввуридаги Барчиной деган қизга ёзган бўлиб чиқдим.

Ўн-ўн беш кун тунашга меҳмонхоналар қиммат. Қишлоққа кетаверсаммикин?..


👉 @BeshinchiTomon

459 0 6 78 54

Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#kino_iqtibos

⸺ Таклифим бор, профессор Неш. Бирга тушлик қилсак. Овқатлансангиз керак?..
⸺ Баъзан бўб туради. Бир ўзим худди занжирбанд Прометий каби кукда қушларга термулиб овқатланаман.


⸺ «Тафаккур ўйинлари» б/ф.

👉 @BeshinchiTomon


#xayrlikun #kechinma

Орзулари ҳақида гапириб берадиган инсонни учратмагунларича ҳамма одамлар ёлғиз.

⸺ Байрам АЛИ

👉 @BeshinchiTomon

483 0 10 18 22

Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#shunchaki

Одатда фильм томоша қилмайман. Шунга қарамай, яхши кўрадиган уч-тўртта кинойим бор. Улардан бири "Тафаккур ўйинлари"дир...
Сизга ҳам илиндим.
Олдин кўрган чиқарсиз?
Нима қипти, қайтадан кўришга арзийди!
Келишиб олайлик: фақат ўтказмасдан, диққатни бўлмай кўрамиз. Ва комментарийда у билан боғлиқ хулосалар, фактларни ўртоқлашамиз.
"Ок"ми?!
Дарвоқе, кўчма образим ⸺ Норбой рассомни яратишда профессор Нешдан
"ул-бул" олганман.
Майли, аслида бунинг у қадар аҳамияти йўқ. Мақтаниш учун айтдим-да, оғайни...
Яхши дам олинг.


🎥"Тафаккур ўйинлари" б/ф.(2001-й, АҚШ)

@BeshinchiTomon

504 0 35 22 14

Gez gez gez😎😎


#xayrlikech #ruhiyat_manzaralari

***
Чоҳларнинг қаърида тутқунман манам,
Минг турли ўйларда дилхунман манам.
Кўк сори боқаман хўрлигим келиб,
Чорасиз ҳолимда ўрлигим келиб,
Етти йил деганда ипларни узсам,
Зиндон деворларин амаллаб бузсам,
Дилдаги гумонлар бергин ажримин:
Чиқсам, кутармисан, айтгил, Барчиним?!


⸺ Байрам АЛИ

👉 @BeshinchiTomon


​​#mulohaza

Темурбекнинг Кастилия қироли ҳузурига йўллаган элчиси ҳам биз билан бирга эди. Испанча кийинган элчини кўриб, ватандошлари кулиб юборишди" ⸺ Испания элчиси Руи Гонсалес де Клавихо эсдаликларидан.

Қаранг, Амир Темур Кастилияга юборган элчи ⸺ Муҳаммад Кеший, европача кийиниб келгани учун дўстлари устидан кулишган экан. Ҳозир эса, аксинча, европача кийиниш обрў.

Бироқ биз болаларимизга “Унга тақлид қилма, бунга тақлид қилма” дейишимиз бефойда. Улар барибир кучлиларга интилаверади. Шунчаки, кучли, қудратли миллат бўлишимиз керак. Шундагина биз эмас, худди қадим замонда бўлганидай бошқалар бизларга эргашиши мумкин.


Иброҳим Муҳаммад

@BeshinchiTomon


#xayrlikun #iqtibos #tabassum

Ҳаётимдаги жуда кўп хатарларни олдиндан сезганман. Айримларини шунчалар олдин пайқадимки, ҳалиям келгани йўқ.


© Марк Твен

@BeshinchiTomon

540 0 11 6 38

Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#mahalla_yangiliklari

"Izlam" to'plami taqdimoti bo'lib o'tdi.

🗓 13.01.2025

@mahalla_yangiliklari_tv


#xayrlikech #rivoyat

Султон Маҳмуд қаҳратон қишда Талҳақдан сўрабди:
⸺ Мен бу совуқда шунча кийим билан илимаяпман-у, сен биттагина аврасиз тўн билан қандай чидаяпсан?
⸺ Султоним, сиз ҳам мен қилган ишни қилганингизда сира совқотмас эдингиз, ⸺ жавоб берибди Талҳақ.
⸺ Сен нима қилгансан?
⸺ Бисотимдаги бор кийимимни кийиб олганман.

© Дилкушо ҳикоятлар

👉 @BeshinchiTomon


#iqtibos

Дўстлик режалаштирилмайди, севги ҳайқирилмайди, ҳақиқат исботланмайди.


© Фридрих Нитше

👉 @BeshinchiTomon

675 0 13 11 22

#musiqa

"Sәndәn sadәcә diqqәt istәdim
İstәdim sevilәn olum, yolunu gözlədim
Sevginә ehtiyacım vardı, görsәydin
Mәnә gәlsәydin, әtrini duysaydım bir.."


🎧 Роза Зергерли ⸺ Истедим

@BeshinchiTomon

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.