Байрам АЛИ


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Ёзувчи Байрам АЛИнинг телеграм канали.
[Илтимос, мавзу кўчирганингизда манба кўрсатинг.]
Боғланиш учун:
@Bayram_Ali
Канал муаллифи ҳақида:
@muallif_haqida_1

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


#xayrlikun #iqtibos

Сен кўнгилдан ўтказган инсон,
сени ҳам кўнгилдан ўтказар.
Руҳлар тили ишончли!

⸺ Шамс Табризий

👉 @BeshinchiTomon


#xayrlikech  #kechinma

Ҳамма синфдошлар далага чиқиб пахта терардик у пайтлар. Бир куни эгатда сиёҳранг аллақандай ёввойи гулга дуч келдик. Қизгина кўз олдимда гулдан бир дона узди. Сўнг қандай қабул қилишимни билмасдан чўчибми, ийманибми уни менга узатди. Қўлларидан ўпиб олай десам малимлар бор эди, оғайни! Лекин юрагим гупуриб кетди. Ширин-ширин ҳислардан вужудим аллатавир тортди. Минг миннатдорлик, бахтиёрлик ила гулни мактабга киядиган оқ кўйлагимнинг кўкрак киссасига солиб қўйдим. Оз деб бўларканми: бугун орадан 20 йил ўтди. Аммо шундан бери... Шундан бери қўлларимни кўксимга боссам, у ерда ажиб гул бордай туюлаверади!..
Хайрли кеч.


⸺ Байрам АЛИ

👉 @BeshinchiTomon


#kechinma

Жавобсиз муҳаббат ⸺ менимча, вазиятни ифодаловчи сўз, муҳаббатни эмас. Муҳаббат ҳеч нарса сўрамайди.

© Байрам АЛИ

👉 @BeshinchiTomon


MA'NAVIY_HAYOT_2025_1_SMALL.pdf
15.6Mb
Эътиборингизга "Маънавий ҳаёт" журналининг 2025 йил, 1-сони тақдим этилмоқда. Журналда тарихий-фалсафий, маънавий-маърифий, илмий-оммабоп мавзудаги муҳим мақолаларни ўқишингиз мумкин.

Бош муҳаррир: Эшқобил ШУКУР

Журнал саҳифаларида:
Абдусаттор ЖУМАНАЗАРОВ:
– Қоратош-Деҳли ҳодисаси

Қозоқбой ЙЎЛДОШЕВ:
– Ғурур кибр эмас...

📌Байрамали ҚЎЛДОШЕВ:
– Эшиклар очиқ, аммо...

Сувон МЕЛИ:
– Навоий ва Чўлпон: Кўк – ер концепти

Жуманазар БЕКНАЗАРОВ:
– Юрак қаримайди

Иброҳим ҒАФУРОВ, Эшқобил ШУКУР:
– Мезбон битта: у бизни кузатади ва кутади (суҳбат)

Анвар БОБОЕВ
– Аросатдаги фаросат

Шодмонқул САЛОМ:
– Мангуликка ўтган кунлар

Қулман ОЧИЛ:
– Жума куни (ҳикоя)

Азим РЎЗИЕВ:
– Лойқаланаётган осмон, кирланаётган замин

Тўлқин ТОҒАЕВ:
– “Ширдоғ” нима?

Гулжаҳон НАМОЗОВА:
– Оддийлардан оддийроқ

📌Байрам АЛИ:
– Сопол қушлар ва “sms”лар

Раҳимбой ЖУМАНИЁЗ:
–Тарозининг икки палласи

Муҳаммад АБДУЛЛАЕВ:
–Тарбия ҳикматдир


@Eshqobil_Shukur_ijodi


#iqtibos

Энг олий илм ⸺ ҳаёт мазмунини англаш. Қолган бари илмлар унга борар йўлдир.


⸺ Лев Толстой

👉 @BeshinchiTomon


#xayrlikech #kechinma

Севги ⸺ ҳаёт харобаларида унган қизғалдоқ...

⸺ Байрам АЛИ

@BeshinchiTomon

463 0 6 16 22

Байрам АЛИ dan repost
#ruhiyat #munosabatlar

Аёл ўзини ҳимоя қилишни истаганда ҳужумга ўтади.

© Жорж Санд

👉 @BeshinchiTomon


#iqtibos

Ҳақиқий йўл ичкарига олиб киради.

⸺ Шамс Табризий

👉 @BeshinchiTomon


#xayrlikech #umr_manzaralari

«⸺ Шу ёшида танловларга қатнашиб юрганини қаранг? Ярашмапти!.. Худди, дунёни шимариб ейдигандай...» ⸺ деди кекса шоир ҳақида бошқа бир қари ижодкор. Кўзларида эса ҳасад чўғи "милт" этди...
Баъзида ор қилганимиздан эмас, унинг ўрнида бўлмаганимиз учун танқид қиламиз.

© Байрам АЛИ

👉 @BeshinchiTomon


#umr_manzaralari

⸺ Гул берайми ёки бахт?
⸺ Гул.
⸺ Нега бахт эмас?
⸺ Бахтли қилишни истаган одам танлаш имконини таклиф қилмаган бўларди.


👉 @BeshinchiTomon

648 0 12 15 34

#iqtibos

Мени эътиборсизлигинг ила ўчириб қўйма! Кейин зулматимдан шикоят қилиб юрасан. 


⸺ Нажиб Маҳфуз

👉 @BeshinchiTomon


​​#hayotiy_hangomalar

ОЙНИ "ЎМАРГАН" КОЛУМБ

Бир гал Христофер Колумб ва унинг жамоаси ойни “ўғирлаган”. Бу ҳақида сайёҳ ўз эсдаликларида ёзади.
Гап шундаки, Ямайка оролидаги навбатдаги экспедиция чоғида у оғир аҳволга тушиб қолади. Озиқ-овқат ва ичимлик суви тугаган, одамлари очликдан ўлар ҳолга етган эди. Маҳаллий ҳиндулардан озуқа олишга уриниш эса бесамар кечади. 
Колумб айнан шу бугун тунда – 1504 йилнинг 1-мартида ой тутилиш ҳодисаси рўй беришини биларди. Шунинг учун, у оролда яшовчи қабила бошлиқларини, агар озиқ-овқат ва сув беришмаса, ойни ўғирлаб кетиш ҳақида огоҳлантирди. Ҳиндулар бунга ишонмайди. Кулганча нари кетишади.
Лекин орадан кўп вақт ўтмай кун ботади. Ой тутилиш жараёни бошланади. Колумбнинг гапини эслаган ҳиндулар бу ҳолдан тасвирлаб бўлмас даражада даҳшатга тушадилар. Саёҳатчига ўша заҳотиёқ озиқ-овқат ва сув етказиб берилади ҳамда қабила сардорлари тиз чўкканча Колумбдан ойни қайтаришни сўраб ёлворишга тушади. Колумб, табиийки, уларнинг ўтинчини “рад этолмайди“ ⸺ бир пасдан кейин ҳиндуларни хурсанд қилган ой яна осмонда порлай бошлайди. Натижада экспедиция вакиллари уйга қайтгунча етиб ортадиган озуқа, ичимлик сувига эга бўладилар


⸺ Байрам АЛИ таржимаси

👉 @BeshinchiTomon


#йўлдаги_ўйлар

Дарё ҳақида сувнинг тубига шўнғиб ўйлай олмайсан. Одамлар ҳақида ҳам оломоннинг орасида туриб фикр юритиб бўлмайди. Шунинг учун ҳам инсоният ҳақидаги гўзал асарлар инсоннинг ёлғизликдаги ўй-хаёллари маҳсули.

© Байрам АЛИ

👉 @BeshinchiTomon


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#iqtibos #tabassum

Агар дўстингизга 50 доллар қарз бериб, уни қайтиб кўрмаган бўлсангиз, бу пул ўшандай дўстдан холос бўлишингизга арзийди.

© Марк Твен

👉 @BeshinchiTomon

702 0 18 2 30

#iqtibos

Жимжима гаплар ёлғон ⸺ ҳаёт завқланиш учун эмас, курашиш учун берилган.


⸺ Артур Шопенгауэр, олмон файласуфи.

👉 @BeshinchiTomon


#xayrlikech #kechinma

Биз ҳеч кимни яхши ёки ёмонлиги учун севмаймиз ⸺ инсонлар чиндан ҳам севганларини ҳукм қилмайди.

© Байрам АЛИ

👉 @BeshinchiTomon


#iqtibos

•••
"Қанча эсласам, хотирамда шунча кўп арзимас майда-чуйдалар тикланаверади. Шунда бир нарсани тушундим: агар одам бир кунгина яшаса бас, кейин қамоқда юз йил ҳам бемалол ётавериши мумкин. Зерикиб қолмаслиги учун унда истаганча хотира топилади..."

•••
"Ҳатто айбдорнинг қора курсисида ўтирганда ҳам ўзи ҳақида нима ўйлашаётганини билиш қизиқ туйилади..."

•••
"Дунёдаги ҳамма одам - танланганлар. Бошқалари мавжуд эмас. Эртами ёки кечми, ҳаммани судлайдилар ва ҳукм қиладилар..."


⸺ А. Камю, "Бегона"дан.

#Рассом: Ричард Рэмси, "Хаёл".

👉 @BeshinchiTomon


#iqtibos #masal #tabassum

•••
Эскилар масали будир: «Сичқон бир куни оғилхонада кавш қайтариб ётган сигирга арз қилди: «Э, улкан сигир, каминага жой бер. Хўжайиннинг мушуклари мени сиғдирмай қўйди. Алар чунонам кўпайиб кетдиларки, қадам боссам, сезиб қолишар. Ойнинг ярми қоронғи, ярми зулмат бўлса, хўжайиннинг уйининг ярми қопқон, ярми мушук бўлиб қолди. Сендан мадад сўрайман, э, сигирларнинг аълоси, молларнинг доноси!». Сигирнинг бечора сичқонга раҳми келди, шекилли, оғилда яшашга рухсат берди. Аммо сичқоннинг бахти кулмади, бу ернинг каламушлари унинг қувончига барҳам беришди. Қиссадан ҳисса шуки, ўз уйингдаги муаммога, ўзга уйдан ечим излама. Тушундингми, жиян?

⸺ Хуршид Абдурашид. "ДАРДИСАР" романидан.

@BeshinchiTomon


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#musiqa

Озарбайжон санъаткори Ҳумай Қадимова ижросида "Сўйла, ёдингдами" мусиқаси.

Сўйла, ёдингдами?!..

👉 @BeshinchiTomon


#xayrlikech #iqtibos

«Дунёдаги жами жонзотлар ичида фақат инсонгина кулиб туриб йиғлаши, йиғлаб туриб кулиши мумкин. Фақат инсонгина бошқа нарсани ўйлаб, бошқа бир гапни суйлай олади. Дунёда инсонгина меҳрини устомонлик билан дилида сақлайди, танҳо инсонгина чексиз нафратини ғанимига сездирмайди...
Қанчалар мукаммал,
Қанчалар сохтадир —
Одамлар!..»


© Байрам АЛИ. «Одамлар ҳақида ўйлар» туркумидан. "Қашқадарё зиёкори" газетаси, 2011 йил.

👉 @BeshinchiTomon

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.