❗️“Қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари уюшган бозорида олди-сотди битимларини амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 3596)
✅ Низом қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари уюшган бозорида акциялар, корпоратив облигациялар, инфратузилма облигациялари ва қимматли қоғозларнинг ҳосилаларининг олди-сотди битимларини амалга ошириш тартибини белгилайди.
🖥 Биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси ўз мижозларига қуйидаги хизматларни кўрсатади:
🔹юридик ва жисмоний шахслардан қимматли қоғозларни сотиб олиш ва сотишга буюртмаларни қабул қилиш ва уларнинг қаноатлантирилиши учун буюртманинг шартларига мувофиқ шарт-шароитлар яратиш;
🔹қимматли қоғозлар олди-сотдиси бўйича савдоларни ташкил этиш;
🔹қимматли қоғозларга бўлган мулк ҳуқуқларини ўтказишни расмийлаштириш учун барча зарурий ҳаракатларни таъминлаш;
🔹қимматли қоғозлар олди-сотди битимларини рўйхатдан ўтказиш;
🔹БТСТ (биржадан ташқари савдолар тизими)да муомалада бўлган қимматли қоғозлар котировкаси ҳақида маълумот бериш;
🔹қимматли қоғозлар билан битимлар бўйича ўзаро мажбуриятларни аниқлаш ва ҳисобга олиш (клиринг).
✔️Фонд биржасининг биржа котировкалаш варағида мавжуд бўлмаган қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари уюшган бозоридаги савдоларга қўйилиши мумкин.
🌐 Қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари уюшган бозорида қимматли қоғозлар билан битимларни тузиш ва рўйхатдан ўтказиш электрон шаклда амалга оширилади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/Bekobod_tuman_Adliya