Бекобод туман Адлия бўлими


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Мурожаатлар учун тел: 70-201-02-50
ички рақам: 2625
Мавзули қидирув:
#тарғибот
#газета
#маҳалла
#ТВ
#қабул
#my_portfolio

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


#Бир_мурожаат_изидан

⚖️ Бекобод туман адлия бўлимига келиб тушган мурожаат ўзининг ижобий ечимини топди.

💡 Фуқаролар томонидан электр учун тегишли тўловлар амалга оширилган бўлса-да, кўчаларга электр симлари тортиб берилмаган. Бу эса истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари бузилишига сабаб бўлган.


✅ Адлия бўлими томонидан олиб борилган амалий ишлар натижасида мазкур муаммо бартараф этилди.

🏢 Мурожаат ижобий ҳал этилишида амалий ёрдам кўрсатган (ташкилот номи) ташкилотига расмий миннатдорчилик билдирамиз.

📩 Агар Сиз ҳам шунга ўхшаш ҳуқуқий муаммоларга дуч келсангиз, адлия бўлимларига мурожаат қилишингиз мумкин. Мурожаат учун ҳавола: https://online-mahalla.uz/

👉 @Musayev_s_s 👈


Деҳқон хўжалиги бошлиғи бўлиш учун неча ёшга тўлган бўлиш лозим?
So‘rovnoma
  •   40 ёшга тўлган
  •   30 ёшга тўлган
  •   25 ёшга тўлган
  •   18 ёшга тўлган
11 ta ovoz


Ёнғинга қарши эҳтиёж учун қандай сув объектларидан сув олишга йўл қўйилади?
So‘rovnoma
  •   Ҳукумат томонидан белгиланган сув объектларидан
  •   Ҳар қандай сув объектларидан
  •   Истеъмолга яроқсиз сув объектларидан
  •   Махсус воситалар қўшиб тайёрланган сувлардан
8 ta ovoz


#тарғибот

⚖️ Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-1-сонли Қарорининг мазмуни ва моҳияти тушунтирилиши мақсадида, Юристлар малакасини ошириш маркази ўқитувчиси Ш.Жумаев томонидан семинар ташкил этилди.

💬 Семинарда Қарорнинг асосий йўналишлари, маҳаллаларда хавфсиз муҳит яратиш, ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва тизим самарадорлигини ошириш йўлида амалга ошириладиган чора-тадбирлар ҳақида сўз юритилди. Ушбу қарор амалда маҳалла тизимининг янада такомиллашиши, фуқароларга янада қулай ва хавфсиз шароитлар яратишни назарда тутади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/Bekobod_tuman_Adliya


#тарғибот

"2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарор мазмун моҳиятини тушунтириш бўйича семинар бўлиб ўтди.

2025 йил 28 январ куни Бекобод туманиИИБнинг шахсий таркибига “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарор мазмун моҳиятини тушунтиришга қаратилган тарғибот тадбири ўтказилди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/Bekobod_tuman_Adliya


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатида қайта ишлаш занжири ривожлантирилади


Манба: ПФ-6-сон, 16.01.2025 йил.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/Bekobod_tuman_Adliya


#2025_йил_1_февралдан

🔖Қонунчиликка мувофиқ, 2040 йил 1 январгача жами даромади таркибида экспорти ҳажми 50 фоиздан ортиқ бўлган IT-парк резидентларининг таъсисчилари (иштирокчилари) – Ўзбекистон норезидентлари бўлган жисмоний ва юридик шахсларнинг дивидендлар тарзидаги даромадларига жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳамда фойда солиғининг 5 фоиз ставкаси татбиқ этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/Bekobod_tuman_Adliya


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Туркий давлатлар халқаро университети ташкил этилади


“Туркий давлатлар халқаро университетини ташкил этиш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-24-сон, 25.01.2025 й.) қабул қилинди.

🔰 Қарорга кўра, Тошкент шаҳрида Туркий давлатлар халқаро университети ташкил этилади.

🔍 Қуйидагилар Университет фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгиланди, жумладан:

🔹муҳандислик, қурилиш, логистика, ахборот технологиялари ва дастурлаш, соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат саноати ҳамда иқтисодий ва ижтимоий соҳа учун халқаро стандартларга мувофиқ олий маълумотли кадрлар тайёрлаш;

🔹ўқув дастурларини хорижий, шу жумладан, Туркиянинг етакчи олий таълим ташкилотлари билан ҳамкорликда, шунингдек, қўшма таълим дастурлари асосида жорий этиш ҳамда илмий-тадқиқотлар олиб бориш.

📝 Университет нодавлат олий таълим ташкилоти ҳисобланади ҳамда ўз фаолиятини Ўзбекистоннинг таълим соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари асосида амалга оширади.

🗓 2025/2026 ўқув йилидан Университетда таълим жараёни таълим соҳасида халқаро эътироф этилган ташкилотлар рейтингида биринчи 1000 талик рўйхатга кирган, шунингдек, ўз йўналишида етакчи ҳисобланган Туркия Республикаси олий таълим ташкилотларининг ўқув дастурлари асосида ташкил этилади.

✅ Университетда талабаларни ўқитиш тўлов-контракт асосида амалга оширилади ҳамда қабул параметрлари ва тўлов-контракт миқдори Университет томонидан белгиланади.

📁 Университет фаолиятини йўлга қўйиш ва мувофиқлаштириш бўйича бошқарув кенгаши ташкил этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/Bekobod_tuman_Adliya


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясида “Киберхавфсизликни ҳуқуқий таъминлаш” магистратура мутахассислиги очилади


“Рақамли технологиялар воситасида содир этиладиган жиноятларга қарши курашиш соҳаси учун профессионал кадрлар тайёрлаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (17-сон, 22.01.2025 й.) қабул қилинди

🏢 Қарорга кўра, 2025/2026 ўқув йилидан ҳар йилги қабул параметрлари (квоталари) доирасида қуйидаги йўналиш ва мутахассислик жорий этилади:

🔹Ички ишлар вазирлиги Академиясида бакалавриатнинг “юриспруденция” таълим йўналишида ўқиш муддати тўрт йилни ташкил этадиган “Рақамли технологиялар соҳасида жиноятларга қарши курашиш фаолияти” йўналиши;

🔹Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясида ўқиш муддати бир йилни ташкил этадиган “Киберхавфсизликни ҳуқуқий таъминлаш” магистратура мутахассислиги.

✅ Истеъдодли номзодларга қуйидаги имтиёзлар тақдим этилади:

▪️“Рақамли технологиялар соҳасида жиноятларга қарши курашиш фаолияти” йўналишига математика, информатика, дастурлаш ва ахборот технологиялари бўйича нуфузли халқаро, минтақавий ҳамда республика олимпиадалари совриндорларини дастлабки танловдан муваффақиятли ўтгандан сўнг ўқишга якка тартибдаги якуний суҳбатсиз қабул қилинади;

▪️“Киберхавфсизликни ҳуқуқий таъминлаш” магистратура мутахассислигига Рақамли технологиялари вазирлиги томонидан белгиланадиган нуфузли халқаро IT-сертификатга эга номзодларни танловнинг мутахассислик фанлари бўйича “информатика ва ахборот технологиялари” фанидан имтиҳон топширишдан озод этилади.

🗓 2025 йил 1 июлгача ИИВ Академияси тузилмасида мавжуд штатлар доирасида киберҳуқуқ, аниқ фанлар, рақамли технологиялар ва ахборот хавфсизлиги ҳамда криминалистик экспертизалар кафедраларини ўз ичига олувчи Киберхавфсизлик ва рақамли криминалистика факультети ташкил этилади.

🖥 Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясининг ахборот-таълим портали орқали суриштирувчилар, терговчилар ҳамда прокуратура органларининг тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи ходимлари учун масофавий шаклда “Рақамли криминалистика” йўналиши бўйича доимий махсус ўқув курслари ташкил этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/Bekobod_tuman_Adliya


#2025_йил_1_февралдан

☎️ Қонунчиликка мувофиқ, ижтимоий картани муомалага чиқариш ва фойдаланиш учун тақдим этиш масалалари бўйича Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг ахборот-маълумотнома хизматларини кўрсатувчи “1070” қисқа рақамли ва туну-кун фаолият кўрсатадиган хизмати (“Ишонч телефони”) фаолияти тест режимида йўлга қўйилади.

✉️ Шунингдек, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифалари учун ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича “Ишонч телефони” орқали бепул СМС-хабарнома юбориш тартиби жорий этилади. Бунда юбориладиган СМС-хабарномалар ижтимоий ахборот ҳисобланади.

📜Бундан ташқари, фуқаролар билан уларнинг ижтимоий ҳимояга доир ҳуқуқларини амалга ошириш ва давлат томонидан амалга оширилаётган ижтимоий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари юзасидан доимий ва манзилли мулоқот ўрнатилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/Bekobod_tuman_Adliya


ЭРКАКЛАРГА ҲАМ ДЕКРЕТГА ЧИҚИШ ҲУҚУҚИ БЕРИЛМОҚДА

Меҳнат кодексига меҳнат жараёнларида тазйиқ ва зўравонликларни тақиқлаш,
уларнинг олдини олиш, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланганларга ҳамда фарзанди туғилиши муносабати билан эркакларга ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда, қўшимча таътил беришни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Мазкур қонун Олий Мажлис Қонунчилик палатасида ҳозир кўриб чиқилмоқда.

👉 @Musayev_s_s 👈


⁉️ Тоза худуд чиқиндиларни қанчада олиб чиқиб кетиши керак ва олиб чиқиб кетилмаган яъни хизмат кўрсатилмаган давир учун тегишли тўловни қандай бартараф қилса бўлади?

Батафсил

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/Bekobod_tuman_Adliya


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
✍️ Мактабларда ҳозирги кунда қуйидагича турдаги қонуни нотўғри талқин қилиш жараёни кўпаймоқда.

Батафсил

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/Bekobod_tuman_Adliya


Ўзбекистонда доимий аҳоли сони 37,5 миллиондан ошди

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2025 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси 👨‍👩‍👧‍👦 37 543 167 кишини ташкил этган.

Бу кўрсаткич 2025 йилнинг 20 январь ҳолатига 37 576 214 кишини ташкил этган. Шундан:

🧍🏻‍♀️ АЁЛЛАР СОНИ – 18,6 млн киши

🧍🏻‍♂️ЭРКАКЛАР СОНИ – 18,9 млн киши


Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/Bekobod_tuman_Adliya


⚔️ Адлия вазирлигидан аҳолига 100 маслаҳат! 📚

❗️Азиз обуначилар, ҳуқуқий саводхонликни ошириш ва кундалик ҳаётда дуч келадиган муаммоларни ҳал қилишда сизга ёрдам бериш мақсадида, Адлия вазирлиги томонидан "Аҳолига 100 маслаҳат" номли қўлланма тайёрланди. Ушбу қўлланма турли ҳуқуқий масалалар бўйича энг зарур маслаҳатлар ва тавсияларни ўз ичига олади.

⚖️ Қўлланма сизга қуйидаги мавзуларда фойдали бўлиши мумкин:

Фуқаролик ҳуқуқлари
Ишончнома расмийлаштириш
Мерос ҳуқуқи
Никоҳ ва оила
Иш билан боғлиқ масалалар
ва бошқа кўплаб мавзулар.

⬇️ Мазкур қўлланмани қуйидаги ҳавола орқали юклаб олишингиз ёки ўқиб чиқишингиз мумкин: 👉 Ҳавола

✅ Ҳар бир маслаҳат ҳаётингизда қимматли йўриқнома бўлиши мумкин. Ўзингиз ва яқинларингиз учун ушбу имкониятни бой берманг!

#ЮридикМаслаҳат #ҲуқуқийСаводхонлик #АдлияМаслаҳатлари


Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/Bekobod_tuman_Adliya


Musayev_Sunnatillo (yurist) dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#my_portfolio

❗️Фуқаролар мурожаатлари кўриб чиқилиши натижасида уларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланмоқда.

⚖️ Ушбу видео лавҳада ҳам ҳудди шу каби бузилган ҳуқуқларини тиклаш мақсадида бир қанча ташкилотларга мурожаат қилган бироқ ҳуқуқлари тикланмасдан қолиб кетган фуқароларнинг қонунда белгиланган ҳуқуқлари тикланишига эришганмиз.

❗️Унутманг талаб қилинмаган ҳуқуқ бир кун келиб Сиздан ўч олади!


👉 @Musayev_s_s 👈


Директор_жамғармасидан_фойдаланиш_бўйича_кўрсатма.pdf
291.7Kb
Умумтаълим мактаблари ходимларини Директор жамғармасига ажратилган маблағлар доирасида моддий рағбатлантириш бўйича 2025-йил “9”-январдаги
05-40-154-сонли кўрсатма хат

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/Bekobod_tuman_Adliya


#Биласизми

✔️ Қонунчиликка кўра, жисмоний ва юридик шахсларга давлат органларига, ташкилотларга ва уларнинг мансабдор шахсларига якка тартибда ёки жамоа бўлиб мурожаат этиш ҳуқуқи кафолатланади.

🚫 Мурожаат этиш ҳуқуқи ихтиёрий амалга оширилади. Ҳеч ким бирон-бир мурожаатни ҳимоя қилишга ёхуд унга қарши қаратилган ҳаракатларда иштирок этишга мажбур қилиниши мумкин эмас.

🌐 Мурожаат этиш ҳуқуқининг амалга оширилиши бошқа жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқларини, эркинликларини ҳамда қонуний манфаатларини, шунингдек жамият ва давлат манфаатларини бузмаслиги керак.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/Bekobod_tuman_Adliya


Musayev_Sunnatillo (yurist) dan repost
🤔 Ўқитувчи тўгарак ўтишга мажбурми?

Бир жисмоний тарбия ўқитувчиси шундай савол билан мурожаат қилди:
"Менинг 12 соатлик дарсим бор. Мактаб директори мени хафтасига 3-4 кун тўгарак ўтишга мажбур қилмоқчи. Бу қонунийми?"


🚸 Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2024 йил 16 октябрдаги 334-сонли буйруғига кўра, ўқитувчилар ўз фани бўйича тўгарак машғулотларини ўтказиш мажбуриятига эга. Бу ўқувчиларнинг қобилият ва истеъдодларини ривожлантириш мақсадида белгиланган.

❗️ Демак, тўгарак ўтиш лавозим мажбуриятларингиздан биридир.

👉 @Musayev_s_s 👈


#Меҳнат_ҳуқуқлари

🗓Қонунчиликка кўра, 12 ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ боланинг ёки 16 ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган боланинг ота-онасидан бирига ёки ота-она ўрнини босувчи шахсга ҳар йили давомийлиги камида тўрт календарь кун бўлган ҳақ тўланадиган қўшимча таътил берилади.

📋 Бунда мазкур таътил йиллик меҳнат таътилига қўшиб берилиши ёки иш берувчи билан келишиб белгиланадиган даврда ушбу таътилдан алоҳида (тўлиқ ёхуд қисмларга бўлиб), лекин фақат тегишли иш йили давомида фойдаланилиши мумкин.

🚫 Аммо ушбу таътилни кейинги иш йилига кўчиришга ёки уни пулли компенсация билан алмаштиришга йўл қўйилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/Bekobod_tuman_Adliya

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.