Бекобод туман Адлия бўлими


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Мурожаатлар учун тел: 70-201-02-50
ички рақам: 2625
Мавзули қидирув:
#тарғибот
#газета
#маҳалла
#ТВ
#қабул
#my_portfolio

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


#2025_йил_1_февралдан

☎️ Қонунчиликка мувофиқ, ижтимоий картани муомалага чиқариш ва фойдаланиш учун тақдим этиш масалалари бўйича Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг ахборот-маълумотнома хизматларини кўрсатувчи “1070” қисқа рақамли ва туну-кун фаолият кўрсатадиган хизмати (“Ишонч телефони”) фаолияти тест режимида йўлга қўйилади.

✉️ Шунингдек, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифалари учун ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича “Ишонч телефони” орқали бепул СМС-хабарнома юбориш тартиби жорий этилади. Бунда юбориладиган СМС-хабарномалар ижтимоий ахборот ҳисобланади.

📜Бундан ташқари, фуқаролар билан уларнинг ижтимоий ҳимояга доир ҳуқуқларини амалга ошириш ва давлат томонидан амалга оширилаётган ижтимоий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари юзасидан доимий ва манзилли мулоқот ўрнатилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/Bekobod_tuman_Adliya


ЭРКАКЛАРГА ҲАМ ДЕКРЕТГА ЧИҚИШ ҲУҚУҚИ БЕРИЛМОҚДА

Меҳнат кодексига меҳнат жараёнларида тазйиқ ва зўравонликларни тақиқлаш,
уларнинг олдини олиш, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланганларга ҳамда фарзанди туғилиши муносабати билан эркакларга ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда, қўшимча таътил беришни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Мазкур қонун Олий Мажлис Қонунчилик палатасида ҳозир кўриб чиқилмоқда.

👉 @Musayev_s_s 👈


⁉️ Тоза худуд чиқиндиларни қанчада олиб чиқиб кетиши керак ва олиб чиқиб кетилмаган яъни хизмат кўрсатилмаган давир учун тегишли тўловни қандай бартараф қилса бўлади?

Батафсил

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/Bekobod_tuman_Adliya


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
✍️ Мактабларда ҳозирги кунда қуйидагича турдаги қонуни нотўғри талқин қилиш жараёни кўпаймоқда.

Батафсил

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/Bekobod_tuman_Adliya


Ўзбекистонда доимий аҳоли сони 37,5 миллиондан ошди

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2025 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси 👨‍👩‍👧‍👦 37 543 167 кишини ташкил этган.

Бу кўрсаткич 2025 йилнинг 20 январь ҳолатига 37 576 214 кишини ташкил этган. Шундан:

🧍🏻‍♀️ АЁЛЛАР СОНИ – 18,6 млн киши

🧍🏻‍♂️ЭРКАКЛАР СОНИ – 18,9 млн киши


Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/Bekobod_tuman_Adliya


⚔️ Адлия вазирлигидан аҳолига 100 маслаҳат! 📚

❗️Азиз обуначилар, ҳуқуқий саводхонликни ошириш ва кундалик ҳаётда дуч келадиган муаммоларни ҳал қилишда сизга ёрдам бериш мақсадида, Адлия вазирлиги томонидан "Аҳолига 100 маслаҳат" номли қўлланма тайёрланди. Ушбу қўлланма турли ҳуқуқий масалалар бўйича энг зарур маслаҳатлар ва тавсияларни ўз ичига олади.

⚖️ Қўлланма сизга қуйидаги мавзуларда фойдали бўлиши мумкин:

Фуқаролик ҳуқуқлари
Ишончнома расмийлаштириш
Мерос ҳуқуқи
Никоҳ ва оила
Иш билан боғлиқ масалалар
ва бошқа кўплаб мавзулар.

⬇️ Мазкур қўлланмани қуйидаги ҳавола орқали юклаб олишингиз ёки ўқиб чиқишингиз мумкин: 👉 Ҳавола

✅ Ҳар бир маслаҳат ҳаётингизда қимматли йўриқнома бўлиши мумкин. Ўзингиз ва яқинларингиз учун ушбу имкониятни бой берманг!

#ЮридикМаслаҳат #ҲуқуқийСаводхонлик #АдлияМаслаҳатлари


Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/Bekobod_tuman_Adliya


Musayev_Sunnatillo (yurist) dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#my_portfolio

❗️Фуқаролар мурожаатлари кўриб чиқилиши натижасида уларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланмоқда.

⚖️ Ушбу видео лавҳада ҳам ҳудди шу каби бузилган ҳуқуқларини тиклаш мақсадида бир қанча ташкилотларга мурожаат қилган бироқ ҳуқуқлари тикланмасдан қолиб кетган фуқароларнинг қонунда белгиланган ҳуқуқлари тикланишига эришганмиз.

❗️Унутманг талаб қилинмаган ҳуқуқ бир кун келиб Сиздан ўч олади!


👉 @Musayev_s_s 👈


Директор_жамғармасидан_фойдаланиш_бўйича_кўрсатма.pdf
291.7Kb
Умумтаълим мактаблари ходимларини Директор жамғармасига ажратилган маблағлар доирасида моддий рағбатлантириш бўйича 2025-йил “9”-январдаги
05-40-154-сонли кўрсатма хат

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/Bekobod_tuman_Adliya


#Биласизми

✔️ Қонунчиликка кўра, жисмоний ва юридик шахсларга давлат органларига, ташкилотларга ва уларнинг мансабдор шахсларига якка тартибда ёки жамоа бўлиб мурожаат этиш ҳуқуқи кафолатланади.

🚫 Мурожаат этиш ҳуқуқи ихтиёрий амалга оширилади. Ҳеч ким бирон-бир мурожаатни ҳимоя қилишга ёхуд унга қарши қаратилган ҳаракатларда иштирок этишга мажбур қилиниши мумкин эмас.

🌐 Мурожаат этиш ҳуқуқининг амалга оширилиши бошқа жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқларини, эркинликларини ҳамда қонуний манфаатларини, шунингдек жамият ва давлат манфаатларини бузмаслиги керак.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/Bekobod_tuman_Adliya


Musayev_Sunnatillo (yurist) dan repost
🤔 Ўқитувчи тўгарак ўтишга мажбурми?

Бир жисмоний тарбия ўқитувчиси шундай савол билан мурожаат қилди:
"Менинг 12 соатлик дарсим бор. Мактаб директори мени хафтасига 3-4 кун тўгарак ўтишга мажбур қилмоқчи. Бу қонунийми?"


🚸 Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2024 йил 16 октябрдаги 334-сонли буйруғига кўра, ўқитувчилар ўз фани бўйича тўгарак машғулотларини ўтказиш мажбуриятига эга. Бу ўқувчиларнинг қобилият ва истеъдодларини ривожлантириш мақсадида белгиланган.

❗️ Демак, тўгарак ўтиш лавозим мажбуриятларингиздан биридир.

👉 @Musayev_s_s 👈


#Меҳнат_ҳуқуқлари

🗓Қонунчиликка кўра, 12 ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ боланинг ёки 16 ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган боланинг ота-онасидан бирига ёки ота-она ўрнини босувчи шахсга ҳар йили давомийлиги камида тўрт календарь кун бўлган ҳақ тўланадиган қўшимча таътил берилади.

📋 Бунда мазкур таътил йиллик меҳнат таътилига қўшиб берилиши ёки иш берувчи билан келишиб белгиланадиган даврда ушбу таътилдан алоҳида (тўлиқ ёхуд қисмларга бўлиб), лекин фақат тегишли иш йили давомида фойдаланилиши мумкин.

🚫 Аммо ушбу таътилни кейинги иш йилига кўчиришга ёки уни пулли компенсация билан алмаштиришга йўл қўйилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/Bekobod_tuman_Adliya


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️“Портлаш хавфи бўлган муҳитларда ишлатиладиган асбоб-ускуналар хавфсизлиги тўғрисида техник регламент” тасдиқланди


Манба: 2-сон, 06.01.2025 йил.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/Bekobod_tuman_Adliya


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Айрим тадбиркор ва юридик шахслар давлат божини тўлашдан озод этилади


Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-1018-сон, 13.01.2025 й.) билан “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга қўшимчалар ва ўзгартириш киритилди

🔰 “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга киритилган қўшимчага кўра, маъмурий-ҳудудий бирликлар тузилганлиги ёки тугатилганлиги, уларнинг чегаралари ёки бўйсунуви ўзгартирилганлиги натижасида тадбиркорлик субъектларининг ва бошқа юридик шахсларнинг жойлашган ери (почта манзили) ўзгарганда улар қайта давлат рўйхатидан ўтказганлик учун давлат божини тўлашдан озод этилади.

✔️ Шунингдек, суғурта қилдирувчилар мажбурий суғурта шартномаларидан келиб чиқадиган даъволар юзасидан давлат божини тўлашдан озод этилишини назарда тутувчи қўшимчалар киритилмоқда.

🔍 Бунда суғурта қилдирувчилар (суғурталанган шахслар, наф олувчилар, жабрланувчилар) мажбурий суғурта шартномаларидан келиб чиқадиган даъволар юзасидан Фуқаролик ишлари бўйича судларда ва Иқтисодий судларда давлат божини тўлашдан озод этилади.

📌Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/Bekobod_tuman_Adliya


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Давлат органлари ва ташкилотларининг очиқлиги мониторинг қилинади


Манба: 910-сон, 30.12.2024 йил.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/Bekobod_tuman_Adliya


#Адлия_табриги

Адлия вазирининг 14 январь — Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам табриги

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/Bekobod_tuman_Adliya


❗️“Қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари уюшган бозорида олди-сотди битимларини амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 3596)


✅ Низом қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари уюшган бозорида акциялар, корпоратив облигациялар, инфратузилма облигациялари ва қимматли қоғозларнинг ҳосилаларининг олди-сотди битимларини амалга ошириш тартибини белгилайди.

🖥 Биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси ўз мижозларига қуйидаги хизматларни кўрсатади:

🔹юридик ва жисмоний шахслардан қимматли қоғозларни сотиб олиш ва сотишга буюртмаларни қабул қилиш ва уларнинг қаноатлантирилиши учун буюртманинг шартларига мувофиқ шарт-шароитлар яратиш;

🔹қимматли қоғозлар олди-сотдиси бўйича савдоларни ташкил этиш;

🔹қимматли қоғозларга бўлган мулк ҳуқуқларини ўтказишни расмийлаштириш учун барча зарурий ҳаракатларни таъминлаш;

🔹қимматли қоғозлар олди-сотди битимларини рўйхатдан ўтказиш;

🔹БТСТ (биржадан ташқари савдолар тизими)да муомалада бўлган қимматли қоғозлар котировкаси ҳақида маълумот бериш;

🔹қимматли қоғозлар билан битимлар бўйича ўзаро мажбуриятларни аниқлаш ва ҳисобга олиш (клиринг).

✔️Фонд биржасининг биржа котировкалаш варағида мавжуд бўлмаган қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари уюшган бозоридаги савдоларга қўйилиши мумкин.

🌐 Қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари уюшган бозорида қимматли қоғозлар билан битимларни тузиш ва рўйхатдан ўтказиш электрон шаклда амалга оширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/Bekobod_tuman_Adliya


Musayev_Sunnatillo (yurist) dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Халқимизнинг фаровон, тинч ва осойишта ҳаёт кечиришини таъминлаш, мамлакатимизни ҳар томонлама тараққий эттириш барчамизнинг олий мақсадимиздир. Қуролли Кучлар ташкил этилганининг 33 йиллиги ва 14 январь - Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан туман ҳокимлиги ходимлари орқали барча ватандошларимизни, юрт посбонларини бўлажак аскарларни байрам билан табриклайман Бекобод тумани Халқимизнинг ҳақиқий ҳимоячиси, юртимизнинг суюнчи ва таянчи оилаларимизнинг чинакам посбони фарзандларимизнинг севимли дадажонларини ҳам 14 январь - Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан чин дилдан қутлайман.


✍️ Катта рахмат опажон самимий тилаклар учун.

👉 @Musayev_s_s 👈


#Адлия_табриги

Қадрли ватан ҳимоячилари!

Сизларни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 33 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни билан самимий муборакбод этамиз.

Юртимиз тинчлиги ва фаровонлиги, осойишта ҳаётини кўз қорачиғидек асраб-авайлашдек шарафли ва масъулиятли фаолиятингизда улкан муваффақиятлар доимий ҳамроҳ бўлсин.

Ҳурмат билан, Адлия вазирлиги жамоаси

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/Bekobod_tuman_Adliya


#Биласизми

✔️ Қонунчиликка кўра, 10 ва ундан ортиқ йўловчидан иборат гуруҳлар чипталарининг умумий қийматидан жамоавий чипта бўйича қуйидаги миқдорда чегирмалар тақдим қилинади:

🔹 йўналиш масофаси 2000 км гача бўлганда (бошқа поездга ўтишни ҳисобга олиб):

▪️ гуруҳдагилар 10 нафардан 24 нафаргача бўлганда чипталарнинг умумий тўлиқ қийматидан 10 фоиз;

▪️ гуруҳдагилар 25 нафар ва ундан ортиқ бўлганда чипталарнинг умумий тўлиқ қийматидан 15 фоиз;

🔹 йўналиш масофаси 2000 км дан ортиқ бўлганда (бошқа поездга ўтишни ҳисобга олиб):

▪️ гуруҳдагилар 10 нафардан 24 нафаргача бўлганда чипталарнинг умумий тўлиқ қийматидан 20 фоиз;

▪️ гуруҳдагилар 25 нафар ва ундан ортиқ бўлганда чипталарнинг умумий тўлиқ қийматидан 30 фоиз.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/Bekobod_tuman_Adliya


Musayev_Sunnatillo (yurist) dan repost
"ЁШЛАР ДАФТАРИ"ДА БЎЛГАНЛАРГА 1 500 000 СЎМГАЧА ЁРДАМ ПУЛИ!

🔹 Ҳукумат қарорига асосан, "Ёшлар дафтари"га киритилган моддий аҳволи оғир ёшларга бир марталик моддий ёрдам берилади. Маблағ ҳаётий вазиятнинг мураккаблиги ва ижтимоий ҳимояга муҳтожликдан келиб чиқиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 бараваригача (1 500 000 сўм) бўлади.

🔹 Ёрдам йилда бир марта берилади ва шахсни "Ёшлар дафтари"дан чиқаришга асос бўлмайди.

⚖️ Муаммоли саволлар бўлса, бизга ёзиб қолдиринг!

👉 @Musayev_s_s 👈

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.