— Орзу, тайёрмисан кетадиган вақт бўлди. — дея хонага Малак кирди.
— Ҳа тайёрман. Кетишимиз мумкин. — ўрнимдан туриб қўзғалдим.
— Унда бўлақол. Сени келишингни ҳамма уйда интизорлик билан кутаяпти.
— Унда уларни куттирмаймиз. — шифохонадан чиқиб машинага жойлашдик.
Ҳаяжонланиб кетаяпман. Мени қандай кутиб олишар экан? Ичим қизиб кетяпти...
Мана ниҳоят уйга ҳам келдик. Ажойиб, келишим билан бошим узра ранг-баранг пуфаклар сочишди. Уйга кирганимда эса ҳамма ёқда мовий ва яшил атиргуллар! Хонамгача япроқлардан гилам тўшалган.
Хонага аста кирдим. Хона ичи ҳам ажойиб. Шифтда юрак шаклидаги ҳовуз қилиниб унга чироқлар ўрнатилган. Хонанинг марказида ётоқ жойлашган. Унинг тўғрисида эса катта телевизор. Девор ҳам ажойиб картинкалар билан тўлдирилган.
— Хонанг ёқди деган умиддаман. — ортимдан Малак кирди.
— Жуда хурсандман. Бирам ёқдики... — хона ўртасида айландим.
— Қайтганингдан хурсандман. — деди ётоғимга ўтириб.
— Мен ҳам... Малак, бир нарса сўрасам жавоб берасанми? — мен ҳам ёнига ўтирдим.
— Бемалол, сўра. — телефонимни олдимда экранда турган расмни кўрсатдим.
— Бу ким? Менга қандай алоқаси бор? — жим турибди. Натижа йўқ. — Психолог кўрсатган расмдаги бола ҳам шу эди. Малак, сендан сўраяпман, ким у бола менга?
— Биласанми, Орзу. — ийманиб сўзлашга тушди. — У йигит ҳақида ҳозир сенга айта олмайман.
— Нима учун?
— Ҳақиқатни билишинга анча вақт керак.
— Қанча?
— 3-4 йил.
— Шунча вақт нега керак?
— Ҳали ўзинга келганинг йўқ. Уни устига сен билмаган баъзи ҳақиқатлар пайдо бўлди. Менимча буларни кўтара олмайсан.
— Ҳақиқатлар... ҳақиқатлар... таниш сўз. Яна қандай ҳақиқатлар бор мен билмаган?
— Буни сенга айта олмайман. Уларни ўзинг эслашинг керак...
— Эслашим керак, эслашим... эслашим керак — кўзлармни юмиб эслашга ҳаракат қилдим.
— Орзу, илтимос сенга буни айтганим учун пушаймон қилдирма. Ўзингни зўрлаш орқали ҳеч нимани эслай олмайсан. Ҳали вақтлар ўтгани сайин бари эсинга тушади. Ўзингни мажбурлаш сенга ёмон таъсир кўрсатади.
— Уфффф... Жинни бўлиб қоламан ҳозир. Ҳўп, у йигит ким, мени танир эдими, яъни бизнинг алоқамиз қандай эди? — телефонимдаги расмлар файлидан ўша йигит билан тушган кўплаб расмларга кўзим тушди.
— Орзу, мени кечир, аммо сенга буни айта олмайман. — деб хонадан чиқиб кетди.
Яна ўз ҳаёлларим билан ёлғиз қолдим.
Ўша кундаги тушимни кўришда давом этардим. Фақат энди таъқибчим ниқобсиз эди. Аммо юзини илғай олмасдим. Малак айтганидек ўзимни зўрлашни бас қилиб, бутун эътиборимни ўқишга қаратдим. Орзуларимни амалга оширишга, келажакда тажрибали ва машҳур психолог бўлиб етишишни олдимга мақсад қилдим.
* * *
Давоми бор
@BekalarUchun
https://t.me/joinchat/AAAAAEr77g1BcYHrWupM0g