“Ҳеч бўлмаса, биттагина жавоб ёзинг. Майли, яхши ухланг. Сизнинг ёнингизга учиб боришга доим тайёр Зоир...”
- Учиб келганингизни нима қиламан? – ўзига ўзи гапира бошлади Севара. – Шунча дардингиз бор экан, чиндан севаркансиз, нега ғойиб бўлиб кетдингиз? Қанча қийналдим, кўчада қолдим. Энди ўзимга келганимда...
Севара минғирлаганча дераза олдига борди-қайтди. Сўнг ўрнига келиб ўтирди. Хўрсинганча чўзилди.
- Ҳалиям ўзимга келганим йўқ, аслида. Ё... – яна ўрнидан туриб олди Севара. – Ё... Майли ёрдам беринг, ижара уйимнинг пулини тўланг, десаммикан? Билиб олардим, ростдан ҳам ўзини тутиб олибдими? У-ф-ф-ф, нега бир қарорга кела олмайман, а? Нега бунақа ўзимни бошқара олмайман?
Жувонни шайтон ҳали у кўйга солиб, ҳали бу кўйга солиб уйқу берай демасди.
* * *
- Гулюз, Гулюз! – ошхона томонга қараб бақирди Матлуба.
- Ҳа ойи, - Гулюзнинг овози эшитилди.
- Мени ошхонага олиб бор... – Матлуба шу гапни айтиш асносида қизининг оёқ шарпасини ҳам сезди. – Келдингми, дейман?
- Келдим. Аста-аста кўзларингиз кўряптими, дейман ойи, - қувониб кетди Гулюз.
- Қайда? Кўзимнинг вазифасиниям қулоғим бажаряпти. Эшитиб биляпман...
- Ҳали кўриб кетасиз, ойи. Ошхонада нима қилмоқчисиз?
- Катта бувингнинг олдига чиқмоқчиман.
- Катта бувим ташқарини айлангани чиқиб кетди. Сизнинг ухлаб қолганингизни кўриб, “Пича дам олсин”, деди.
Шу пайт эшик очилди. Энди онасининг қўлидан тутган Гулюз икки қадам орқага тисарилиб, каридорга қаради:
- Катта буви келдингизми? Ошхонага ўтаверинг, ойимни ҳам олиб бораман. Ачиққина кўк чой дамлаб бераман.
- Пастда ҳам ҳеч ким йўқ экан. Ярим соат айландимми, йўқми толиқдим. Дамласанг, дамла, - деди Бибисора кампир ичкариларкан.
Гулюз онасини етаклаб, катта бувисининг ортидан юрди. Саксон ёшни қоралаган Бибисора кампир аслида Матлубанинг ота томондан бувиси эди. Яъни, отасининг онаси, онасининг қайнонаси. Шунинг учун Матлубанинг болалари уни катта буви, Матлубанинг онасини эса буви дейишарди. Бибисора кампир азалдан чаққон, тетик ва ўткир. У неварасининг автоҳалокатга учраганини келинидан эшитиб, бирга келди. Момо ҳамон ўз келинига қайноналик қилади.
- Мен ўзим қараб тураман, Матлубага. Сиз эртага уйга кетаверасиз, келинларингизга бош бўлинг. Иккимиз ҳам йўқ, рўзғор нима бўлади? - деди келган куниёқ Матлубанинг онасига.
- Майли, - деди олтмишдан ошаётган аёл ҳам келинлигини унутмай.
Мана ўшандан буён – беш кундирки, момо Матлубаникида. Бир кун аввал момо кетмоқчи бўлди. Матлуба қаршилик қилди:
- Бувижон, кетманг. Сиз кетсангиз мен нақ ёрилиб кетаман. Кўриб турибсиз, аҳволимни. Кўзим кўрмаётганига кўника олмаяпман. Телевизор кўра олмасам, ташқарига чиқиб айланиб кела олмасам... Биргина сиз менга овунч бўлиб турибсиз. Илтимос, кетманг...
Бибисора кампир неварасини тушунди. Дарҳол қолишга рози бўлди. Матлуба эса Аббос ҳам момо қайнонасининг ёнида қаттиқ гапира олмаслиги, кўнгилсиз воқеалар бўлмаслиги, рўзғори тинч бўлишини ўйлаб хотиржам тортганди.
Давоми бор.
@BekalarUchun
https://t.me/joinchat/AAAAAEr77g1BcYHrWupM0g