СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРИ ЎРИНБОСАРИ МИРИШКОРДА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗДИ
Бугун Сув хўжалиги вазири ўринбосари Рустам Қаршиев соҳадаги мавжуд муаммоларни жойига бориб ўрганиш, сув истеъмолчиларининг мурожаатларини тинглаш мақсадида Қашқадарё вилоятининг Миришкор туманида кластер, фермер ва бошқа сув истеъмолчилари учун сайёр қабул ўтказди.
Қабулда Олий Мажлис Сенати аъзоси, “Қарши магистрал каналлардан фойдаланиш бошқармаси” бошлиғи Илҳом Қурбонов, фахрий сувчи Аброр Тўланов ҳамда вилоят сув хўжалиги тизим ташкилотлари раҳбарлари, ва бошқа масъуллар қатнашди.
Сайёр қабулда ариқларни бетонлаш ва зовурларни тозалаш, фермер хўжаликларининг ички насослардан фойдаланишда сув ва электр энергиясини тежаш, томчилатиб суғориш тизимини жорий этишда юзага келаётган муаммолар ечими муҳокама қилинди.
https://t.me/AmuQashqadaryoITHB