Адвокатура: Адлия вазирлигининг палатага мурожаати
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Адвокатлар палатасига мурожаат қилиб, Ўзбекистон Республикасининг “Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида”ги Қонуни талаблари бузилаётганлигини урғулади.
Мурожаатга кўра, бугунга қадар “Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида”ги Қонун талабларидан келиб чиқиб, айрим адвокатларнинг адлия органлари билан шартнома тузмасдан, “Юридик ёрдам” ахборот тизими ёки навбатчилик жадвали орқали танланмасдан суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки судьянинг чақирувига (танловига) асосан давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш учун иштирок этаётганлиги ҳолатлари учрамоқда.
Билдирилишича, давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатган адвокатлар давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатилганлиги тўғрисидаги маълумотномани белгиланган шаклга мувофиқ тақдим этмаётганлиги сабабли, уларга тегишли тўловларни амалга ошириш жараёнлари кечикмоқда.
Адвокат томонидан адвокатурага оид қонунчилик талаблари, Адвокатнинг касб этикаси қоидалари, адвокатлик сири ва адвокат қасамёди бузилганлиги унга нисбатан интизомий чоралар қўлланилишига сабаб бўлади.
Шулардан келиб чиқиб, Вазирлик Адвокатлар палатасидан қуйидагиларни сўради:
➖адвокатларга давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатишда адвокатура тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя этиши ҳақида тушунтириш;
➖давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш истагини билдирган адвокатларга белгиланган тартибда адлия органлари билан шартнома тузиш чораларини кўриш;
➖давлат ҳисобидан ёрдам кўрсатилганлиги тўғрисидаги маълумотномани белгиланган шаклда адлия органларига тақдим этилиши лозимлигини тушунтириш;
➖Қонун ҳамда Низомнинг мазмун-моҳиятини барча адвокатларга етказилишида амалий ёрдам бериш ҳамда бу борада қонунчилик талабларига риоя этмаган адвокатларни интизомий жавобгарликка тортилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантириш.
👉 @Advokat_Abdullayev