Мен ўша дўконга яна бораман
Мижоз сизнинг дўконингизга қайтиб келиши учун 3 та энг муҳим нарса:
— бироз эътибор,
— озгина чегирма,
— баъзида эса икки оғиз ширин сўз.
Мен бугун бир дўконда мана шу учаласи билан ҳам сийландим. Мен у дўконга албатта қайтиб бораман, энди унинг доимий мижози бўлиб қолишим ҳам ҳеч гап эмас.
Воқеа мана бундай бўлди.
Бир дўконга кирдим. Сотувчи бошқа мижозга хизмат кўрсатаётганига қарамай, орада мени ҳам эътибордан четда қолдирмади.
Менга керакли нарса 65 минг сўм экан, 60 мингга беришини сўрадим ва у рози бўлди. Ўйлагандимки, ҳар доимгидек пулни тўлайман-кетаман. Аммо чўнтагимдан пулларни чиқардим-у, нақд пулим 60 минг чиқмаслигини тушундим. Бу ҳақда аввал ҳам ёзганман, ёнимда жуда кам ҳолларда нақд пул олиб юраман.
Сотувчи билан келишиб қўйиб, ҳатто савдолашиб, кейин пулингиз йўқлигини тушуниш қандай хижолатли ҳолат эканини тасаввур қилиш қийин эмас.
Хуллас, 50 минглик билан майда пуллар чиқди. 50 мингни бериб, чўнтакларимни яна титкилай кетдим. Афсуски, пластик карталар ва чеклардан бошқа ҳеч вақо чиқмади. Қолган пулни "клик" қилиб юборишимни айтдим, аммо сотувчи мени ортиқча овора қилгиси келмади шекилли, "майда пулларингиз бор экан-ку, улар ҳам пул, бераверинг" деди.
4 мингни олиб, беш ташлади, шу пулга рози эканини билдирди. Кейин илиқ фикрлар айтиб, дўкондан яхши кайфиятда мени кузатиб қўйди.
Сотувчи, эҳтимол, шу ҳолатда ҳам фойда қилган бўлиши мумкин, аммо бу ерда гап мижозга бўлган эътиборда. Маҳсулотни ҳатто зарарига сотган бўлса ҳам, аслида, у катта фойдага кирди, чунки ўзи учун доимий мижоз пайдо қилди. Бизнесда қисқа фурсатдаги фойдадан кўра истиқболдаги, узоқ муддатда келувчи фойда ҳамиша устунроқ туради.
Мен албатта у дўконга қайтиб бораман.
@Abduazim_uz