Ҳатто фирибгарлар ҳам копирайтер хизматидан фойдаланяптиЯқинда фирибгарлар телефон қилиб, номимга карта очилгани ва ҳар ой 1 700 000 сўмдан пул ювилаётгани ҳақида хабар беришди. Ё Украинча, ё Беласурча акцент билан гаплашишяпти, аммо рақам маҳаллий.
Аввал биттаси ўзини туман ички ишлар бошқармаси ходими сифатида таништирди, кейин гўёки Миллий банк ходимига улаб беришди.
Ҳаммаси тайёр ёзиб олинган сценарий, яъни скриптлар асосида. Ўлжани босқичма-босқич тайёрлашаркан.
Бунақаларни жиғига тегиб, умидвор қилишни ва вақтини ўғрилашни яхши кўраман. Орада биз Ўзбекистонда эканимизни ва ўзбек тилида гаплашишга ҳақли эканимни айтиб, улардан ўзбекча гапиришни талаб қилдим.
Қизиғи, ҳатто шу эътирозга ҳам жавоб тайёрлаб қўйишган экан.
Мен фирибгарларни чалғитиш учун суҳбатда ташаббусни ўз қўлимга ола бошладим — саволларга чалғитувчи савол билан жавоб бердим, фактларни ўзгартириб тақдим этдим. Уларнинг хатоси нотўғри ўлжа танлашганида.
Аммо ҳаётда оператор ҳар доим кутилмаган вазиятларга тайёр бўлиши керак.
Суҳбат ҳар доим ҳам копирайтер ўйлаган кетма-кетликда бўлмаслиги мумкин. Мижоз берган жавоб копирайтер ёзиб берган сценарийсига тўғри келмаса, оператор роботлик қилмасдан, вазиятдан чиқиб кета олиши керак.
Хуллас, бир нарса аниқ: бунақа скриптлар устида кучли копирайтерлар ишлаган, анчагина эътирозларга асосли жавоблар тайёрлаб қўйилган.
Ҳатто фирибгарлар ҳам копирайтерлар хизматидан фойдаланяпти. Сиз бўлсангиз, ҳали ҳам копирайтер ўзи нимага керак, деб юрибсиз.
@Abduazim_uz