Абдуазим Аҳрор (Рустамхўжаев)


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Bloglar


@xatoliklar канали асосчиси Абдуазим Рустамхўжаевнинг шахсий блоги
Мурожаат учун: @nuqtavergul

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Bloglar
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Баъзан қисқа фурсатга бўлса-да ҳамма ишни четга суриб, шунчаки дам олиш керак. Майли, бутун дунё сизни кутиб турсин.

@Abduazim_uz


Бугун ишхона (Minim)га брендинг хизматидан фойдаланиш учун бир йигит келган эканлар, кейин мени ҳам сўрабдилар.

Билсам, у йигит копирайтинг курсимда ўқиган эканлар. Ҳозир қуруқ қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи Juramix брендининг CEO, яъни бошқарув раҳбари сифатида иш юритаётган эканлар.

Кўриб хурсанд бўлдим, улардан курсим ва берган билимларим ҳақида илиқ фикрлар эшитдим. Шунақа, ўқувчиларинг ўз йўлини топиб кетса, худди ота-онадек қувонаркансан киши.

P. S. соч-соқолга аҳамият бермайсизлар 😄

@Abduazim_uz


Тўғри ёзамиз — мутахассис блоги dan repost
Муаллифдан

Кеча ўзбек тили куни эди, аммо каналга ҳеч нарса жойламадим. Вақтим ёки контент йўқлиги учун эмас, шунчаки бошқаларни томоша қилгим келди.

Давлат идораларидан тортиб кўча б/влогерларигача — ҳамма ўзбек тили ҳақида қайғуришини билдирди. Аммо деярли ҳеч бири амалда буни кўрсатиб беролмади. Табиийки, бугун тил масаласи эсдан чиқарилди.

Тил ҳақида фақат бир кун гапирилмайди. Шунинг учун мен шунчаки сукут сақладим.

@xatoliklar


Бугун 605 Agency раҳбари Отабек ака Najot Ta’lim'да маҳорат дарси ўтиб бердилар

Ўқувчиларим кўп сўрашади: "Рус ва инглиз тилларини билмасак ҳам копирайтинг бўйича иш топсак бўладими?"

Бу саволга ҳар доим ижобий жавоб берганман. Бугун жавобим тўғрилигига яна бир бор амин бўлдим. Энди шунчаки матнчи эмас, креатив, ҳақиқий ижодкор мутахассис бўлиш кераклигини ҳам қўшимча қилиб кетаман.

@Abduazim_uz


Интервью чиққанини билмай ҳам қолибман.

Соҳага энди кираётганлар учун фойдали бўлади — асосий саволларга жавоблар берилган.

@Abduazim_uz


Oyina.uz | Tafakkur dan repost
Ҳозир копирайтингни ўрганиш учун энг қулай пайт. Касбингизни ўзгартиришга нима дейсиз?

📌 Бу ғоялар ва уларни ҳаётга татбиқ қилиш ҳақидаги касб – биз креатив кампаниялар яратамиз, реклама роликлари, ташқи реклама, дигитал фаолликлар ўйлаб топамиз. Замонавий касблар орасида эса копирайтингнинг ўрни бошқача – ким бўлсангиз ҳам, барибир, фикрларингизни аниқ, тушунарли қилиб етказиб бериш муҳим.

Oʻz: https://oyina.uz/uz/article/3098

Ўз: https://oyina.uz/kiril/article/3099

Расмий саҳифаларимиз👇

Telegram | Facebook | X | Instagram


Бу янгилик ҳақида ҳали айтмагандим шекилли.

Топинг-чи нима?

@Abduazim_uz

657 0 0 15 16

Марказий банк уларни ўчириб қўйган экан. Сабаби мақолада ёзилибди:

https://t.me/gazetauz_ozb/45176


Humans'га бойкот эълон қилиш керак

Humans ҳақида сал аввалроқ яхши фикрда эдим. Ҳар қалай, тарифлари анча арзон. Лекин тахминан 10 кунлардан бери пул ўтказмаси ишламаяпти, тўғрироғи, ўзлари ўчириб қўйишган.

Бундай дейишимга бир қанча сабаблар бор.
Қисқаси, махсус карталарига пул солиб қўйиб, кунлик 35% кешбек олиш мумкин. Мен бу кешбекни ўзларидан пакет сотиб олишга ишлатаман. Аммо пул ўтказмаси ишламаётгани сабабли картага солинган пулларни керак бўлганда ечиб бўлмайди, фақат харидлар учун ишлатиш мумкин.

Улар шу 10 кундан буён кунлик 35% кешбек олишимиз мумкинлиги ҳақида ҳар куни СМС жўнатишади. Қачон пул ўтказмаси хизмати ишлаши ҳақида сўралса, "муддати аниқ эмас, тез орада ишлайди" деган жавобдан уёғига ўтишмайди. Яъни картага пул солиш мумкин, лекин ечиб олиб бўлмайди. Ҳар кунлик СМС-хабарномада эса бу ҳақда лом-мим дейилмайди.

Бу ишларнинг ортидан битта хулоса келади — менимча, улар бу пулларни айлантириш билан машғул. Тўлиқ маълумот берилмаётгани ва фактлар яширилаётганини эса қайсидир маънода фирибгарликка йўйиш мумкин.

@Abduazim_uz


Ўқувчиларимдан шунақа хабарлар келса, курс орқали билганларимни бошқаларга улашиш тўғри қарор бўлганига амин бўлиб боравераман.

@Abduazim_uz


Бу китобни барча копирайтерлар билади

Максим Ильяховнинг "Пиши, сокращай" номли китоби яқинда ўзбек тилига ўгирилди. Қўлимга нақ 4 нусха келиб тушди. Китоб сифати ва таржима борасида дастлабки таассуротларим жуда зўр. Қаердан яхши нархда буюртма қилиш мумкинлиги ҳақида сал кейинроқ маълум қиламан, шошиб қўйманглар.

Бу 4 нусхани эса танлов қилиб, ютуққа қўяйми, нима дейсизлар?

@Abduazim_uz


To‘g‘ri yozamiz — mutaxassis blogi (lotin) dan repost
🔥 Qabul ochildi

Ancha vaqt kopirayting kursiga qabul ochmadik. Hozir esa kursda o‘qishni istovchilar ko‘p ekan.

Shu bois yangi guruhga qabul ochamiz.

🧐 Darslarda yangilik bormi?
Avval videodarslar 1 soatdan 2 soatgacha davom etardi. Bu esa:
— uzoq vaqt bir darsni tinglash charchatib qo‘yardi;
— diqqatni shuncha vaqt ushlab turish imkonsiz bo‘lardi;
— natijada o‘quvchilar darslarni o‘zlashtirishda qiynalishardi.

Shu sababli biz darslarni qismlarga bo‘lib taqdim etishga qaror qildik.

Endi har bir dars bitta rolikdan emas, bir nechta qismlardan iborat bo‘ladi. Bu darslarni o‘zlashtirishga ancha yengillik beradi.

Kurs narxi o‘zgarmagan: 1 100 000 so‘m.

Kurs bo‘yicha filolog, pedagog, ijodkor va malakali kopirayter — shogirdim Nilufar Obidova kuratoringiz bo‘ladilar.

Qo‘shimcha savollar bilan shaxsan men (Abduazim)ga ham murojaat qilishingiz mumkin bo‘ladi.

📲 Kursga yozilish: @Copywriting_Support


Картангизни теккАзинг...

Шахсий машинасиз юрганда атроф-муҳитга кўпроқ эътибор бера оларкан киши. Менинг ҳолатимда, айниқса, матн билан боғлиқ хатоларга.

Автобусда ҳам юриб кўрдим. Унда мен пайқаган энг қўпол хато — минглаб тўлов терминалларида "Картангизни текказинг" деб ёзиб қўйишгани.

2023 йил статистикасига кўра, Тошкент шаҳрининг ўзида жамоат транспорти (автобус ва метро)да кунига 1,7 млн киши сафар қилади. Бу дегани, ҳар куни шу хато сўзни шунча аҳоли кўради ва онгига муҳрлайди. Натижада сўзнинг мана шу шаклини тўғри деб қабул қила бошлайди.

Текказмоқ | Tekkazmoq ❌
Теккизмоқ | Tekkizmoq ✅
Тегизмоқ | Tegizmoq ✅

@Abduazim_uz
@xatoliklar


Таклифлар борми?

2-3 кунга 3 соатдан ишлаш учун тинч жой керак. Муаллиф билан китоб ўқиб, таҳрир қиламиз (2 киши). Коворкинг марказлари сал қимматлик қиляпти. Арзонроқ вариантлар бўлса, далолат қилиб юборинглар. Сокин бирор уй ҳам бўлади ҳатто.

P. S. Жой топилди, ҳаммага раҳмат


@mujavvid курсимда ўқигандилар, бугун яхши хабар билан келибдилар. Битта пост учун 80 минг сўм бошланишига яхши натижа.

Копирайтинг, таҳрир ва тасҳиҳ ишлари бўйича мурожаат қилаверасизлар.

@Abduazim_uz


Тўғри ёзамиз — мутахассис блоги dan repost
Копирайтер олдида икки йўл бор

Назарий жиҳатдан копирайтинг маркетингнинг бир бўлаги, шундан келиб чиқиб, кўпчилик унга жиддий қарамайди. Аммо жиддий қарайдиганлар ҳам йўқ эмас. Копирайтингга кириб келганлар олдида ҳам икки йўл туради, қуйида шу ҳақда гаплашамиз.

1. Кенг фикрлаш
Соҳани ўрганиб, озгина амалиёт қилиб, бирмунча тажриба ошириб, унинг баланд-пасликларини кўргандан кейин билим кўламини кенгайтириш: копирайтинг −> SMM −> мобилография −> таргетинг −> график дизайн −> маркетинг... ва ҳоказо.

Булар — “Ҳар қандай копирайтер охир-оқибат маркетологга айланиши керак”, деган фикрни қўллаб-қувватлайдиганлар.

Бунақа инсонлар бир жойда қолиб кетмасдан, кўпроқ нарсаларни ўрганишни, кўплаб инсонлар билан танишишни, турли соҳаларда ўзларини синаб кўришни хуш кўришади.

Кенг кўламли билим ва кўникмаларга эга бўлганлари учун булар мижозларга лойиҳа миқёсида комплекс хизмат кўрсата олишади, яъни ишни тўлиқ зиммаларига олиб, "под ключ" топширишади. Шу сабабдан кўпроқ пул эвазига ишлай олишади.

2. Чуқур фикрлаш
Копирайтингда охиригача бориш — соҳани чуқур ва ҳар тарафлама ўрганиш, унинг барча йўналишларини эгаллаш: сотув матнлари, бренд-копирайтинг, SEO-копирайтинг, сценарий ва скриптлар ёзиш, лендинг матнларини тузиш, ғоялар билан ишлаш, матнга оид бошқа йўналишларни эгаллаш (таҳрир, тасҳиҳ, таржима...),

Бундай инсонлар — Брюс Лининг “Мен ўн минг хил зарбани биладигандан эмас, бир зарбани ўн минг марта пишитгандан қўрқаман”, деган гапига риоя қиладиганлар.

Айни шу соҳада ўта профессионал бўлганлари, кўпчиликнинг қўлидан келмайдиган вазифаларни уддалаганлари учун улар қимматга ишлашади. Ким билан ишлашни ҳам ўзлари танлашади.

Қайси йўл тўғри?

Иккала йўлнинг ҳам плюс ва минус тарафлари бор. Қизиғи, кўпчилик биринчи йўлни афзал кўради. Шунинг учун ҳам ҳозир бизда кучли копирайтерлар жуда кам.

Қайси йўлдан юришни фақат ўзингиз ҳал қилишингиз керак. Сиз қайси йўлни танлайсиз? Эҳтимол, учинчи йўл бордир?

#копирайтинг
@xatoliklar | @Abduazim_uz


Мен ўша дўконга яна бораман

Мижоз сизнинг дўконингизга қайтиб келиши учун 3 та энг муҳим нарса:
— бироз эътибор,
— озгина чегирма,
— баъзида эса икки оғиз ширин сўз.

Мен бугун бир дўконда мана шу учаласи билан ҳам сийландим. Мен у дўконга албатта қайтиб бораман, энди унинг доимий мижози бўлиб қолишим ҳам ҳеч гап эмас.

Воқеа мана бундай бўлди.
Бир дўконга кирдим. Сотувчи бошқа мижозга хизмат кўрсатаётганига қарамай, орада мени ҳам эътибордан четда қолдирмади.

Менга керакли нарса 65 минг сўм экан, 60 мингга беришини сўрадим ва у рози бўлди. Ўйлагандимки, ҳар доимгидек пулни тўлайман-кетаман. Аммо чўнтагимдан пулларни чиқардим-у, нақд пулим 60 минг чиқмаслигини тушундим. Бу ҳақда аввал ҳам ёзганман, ёнимда жуда кам ҳолларда нақд пул олиб юраман.

Сотувчи билан келишиб қўйиб, ҳатто савдолашиб, кейин пулингиз йўқлигини тушуниш қандай хижолатли ҳолат эканини тасаввур қилиш қийин эмас.

Хуллас, 50 минглик билан майда пуллар чиқди. 50 мингни бериб, чўнтакларимни яна титкилай кетдим. Афсуски, пластик карталар ва чеклардан бошқа ҳеч вақо чиқмади. Қолган пулни "клик" қилиб юборишимни айтдим, аммо сотувчи мени ортиқча овора қилгиси келмади шекилли, "майда пулларингиз бор экан-ку, улар ҳам пул, бераверинг" деди.

4 мингни олиб, беш ташлади, шу пулга рози эканини билдирди. Кейин илиқ фикрлар айтиб, дўкондан яхши кайфиятда мени кузатиб қўйди.

Сотувчи, эҳтимол, шу ҳолатда ҳам фойда қилган бўлиши мумкин, аммо бу ерда гап мижозга бўлган эътиборда. Маҳсулотни ҳатто зарарига сотган бўлса ҳам, аслида, у катта фойдага кирди, чунки ўзи учун доимий мижоз пайдо қилди. Бизнесда қисқа фурсатдаги фойдадан кўра истиқболдаги, узоқ муддатда келувчи фойда ҳамиша устунроқ туради.

Мен албатта у дўконга қайтиб бораман.

@Abduazim_uz


Битта маҳсулотда икки хил нарх турган бўлса, истеъмолчилар ҳуқуқларига кўра, арзонроқ кўрсатилган нарх амал қилиши керак. Аммо хизмат кўрсатиш сифати паст бўлган Havas'да бунақа нарсаларни тушунишармиди...

@Abduazim_uz


Яқинда копирайтинг оламида катта бир янгилик бўлади. Ҳозирча тафсилотларини очиқлай олмайман, лекин расмга қараб, дастлабки хулосаларни қилишингиз мумкин.

@Abduazim_uz


Усталар ёки устабузармонлар

Сўнгги пайт машина усталарига озгина ишим тушиб, бир фикрим қатъийлашди: ҳеч бир уста мукаммал иш қилолмас экан. Тўғрироқ айтадиган бўлсам, уста бир жойни тўғриласа, бошқасини бузиб қўяр экан. Тушунтираман.

— Моторчи граната деган детални таъмирлаб берди, лекин бошқа бир жойдан ора-орада хуштак чалинадиган бўлиб қолди.

— "Костоправ" машина деталларини ечиб, биттасини алмаштириб берди, кирган-чиққан жойларини текислади, лекин қайта йиққанда ўзига тааллуқли бўлмаган қисмларда камомад чиқди, симларни нотўғри улаб қўйди, ойналар очилмай қолди.

— Монитор ўрнатганимда электрик ёруғлик датчигини симлар билан бирга яшириб қўйгани учун кундузи ҳам машина чироғи ёниб қоладиган бўлди.

— "Шумка" (шовқин ва вибрация изоляцияси)дан кейин мониторда муаммо юзага келди, чунки яна симлар нотўғри уланган эди.

— "Ходовой" (юриш қисмлари)ни кўриб беришгандан кейин рул қийшайиб, балонлар развали (ағдарилиш бурчаги) ўйнаб кетди. Ходовой хизматини албатта развал хизмати билан бирга тақдим этиш керак.

Хуллас, бу рўйхатни яна анча давом эттириш мумкин. Аммо олинадиган хулосалар аниқ:
— ким бўлсангиз ҳам, ишингизни сидқидилдан бажаринг;
— ўз соҳангизнинг профессионали бўлинг;
— билмайдиган ишингиз бўлса, масъулиятни зиммангизга олманг;
— ўзингизга оид бўлмаган соҳаларда мутахассисдан ёрдам сўранг;
— агар устабузармонлик қилиб қўйсангиз, мижозни рози қилиш учун келишилган пулдан бирор чегирма қилиб беринг.

Бу гаплар фақат машина усталарига эмас, барча соҳаларда хизмат кўрсатувчиларга тегишли, шифокорларга ҳам.

@Abduazim_uz

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.