🔴 🟦🟦🟦
❗️Ўзбекистон — Қозоғистон: Соғлиқни сақлаш соҳасида ҳамкорлик алоқалари янада кенгайтирилади
🏥 Мулоқотдан аввал меҳмонлар Ўзбекистон Президенти Администрацияси ҳузуридаги Тиббиёт бош бошқармасининг 1-сон Марказий консультатив-диагностика поликлиникасида бўлиб, унинг фаолияти билан яқиндан танишди.
📌 Таъкидланганидек, сўнгги йилларда икки давлат ўртасида соғлиқни сақлаш соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқалари изчил ривожланмоқда.
👨🏻🎓 Хусусан, бугунги кунда 100 нафардан ортиқ қозоғистонликлар мамлакатимизнинг турли тиббиёт олий таълим муассасаларида таҳсил олмоқда.
🟣 Шунингдек, 2024/2025 ўқув йилидан Бухоро давлат тиббиёт институти ҳамда Ал-Форобий номидаги Қозоғистон миллий институти ҳамкорлигида қўшма таълим дастури йўлга қўйилган.
🧑🏻⚕️ Юртимиз тиббиёт муассасаларида қозоғистонлик ҳамкасблар иштирокида маҳорат дарслари ва кўргазмали жарроҳлик операциялари ўтказиш анъанага айланган.
🩺 Мулоқот чоғида Соғлиқни сақлаш вазири А. Худаяров ушбу йўналишдаги ҳамкорликни янада ривожлантириш юзасидан ўз таклифларини билдирди.
✅ Учрашув чоғида икки томонлама алоқаларнинг бугунги ҳолати ҳамда истиқболдаги режалар муҳокама қилинди.
‼️ Шунингдек, делегация юртимизга ташрифи давомида Тошкент тиббиёт академияси, академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази, Болалар миллий тиббиёт маркази, янги қурилган Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази каби қатор муассасаларда ҳам бўлиб, уларнинг фаолияти билан яқиндан танишиши кўзда тутилган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram

🇺🇿🇰🇿 Соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худаяров Қозоғистон Президентининг Ишлар бошқармаси тиббиёт маркази раҳбари Алексей Цой бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашув ўтказди. Унда ушбу давлатнинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Бейбут Атамқулов ҳам иштирок этди.
🏥 Мулоқотдан аввал меҳмонлар Ўзбекистон Президенти Администрацияси ҳузуридаги Тиббиёт бош бошқармасининг 1-сон Марказий консультатив-диагностика поликлиникасида бўлиб, унинг фаолияти билан яқиндан танишди.
📌 Таъкидланганидек, сўнгги йилларда икки давлат ўртасида соғлиқни сақлаш соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқалари изчил ривожланмоқда.
👨🏻🎓 Хусусан, бугунги кунда 100 нафардан ортиқ қозоғистонликлар мамлакатимизнинг турли тиббиёт олий таълим муассасаларида таҳсил олмоқда.
🟣 Шунингдек, 2024/2025 ўқув йилидан Бухоро давлат тиббиёт институти ҳамда Ал-Форобий номидаги Қозоғистон миллий институти ҳамкорлигида қўшма таълим дастури йўлга қўйилган.
🧑🏻⚕️ Юртимиз тиббиёт муассасаларида қозоғистонлик ҳамкасблар иштирокида маҳорат дарслари ва кўргазмали жарроҳлик операциялари ўтказиш анъанага айланган.
🩺 Мулоқот чоғида Соғлиқни сақлаш вазири А. Худаяров ушбу йўналишдаги ҳамкорликни янада ривожлантириш юзасидан ўз таклифларини билдирди.
✅ Учрашув чоғида икки томонлама алоқаларнинг бугунги ҳолати ҳамда истиқболдаги режалар муҳокама қилинди.
📊 Жумладан, Алексей Цой ўзи раҳбарлик қилаётган тиббиёт муассасасида йўлга қўйилган менежмент тизими ҳақида маълумот берди. Ушбу илғор тажриба давлат сегментини рақобатдош тармоққа айлантиришга ҳамда кадрлар салоҳияти ва даволаш кўрсаткичларини яхшилашга хизмат қилиши қайд этилди.