O'zLiDeP - Surxondaryo


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Siyosat


Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати- Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сурхондарё вилоят Кенгаши

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Siyosat
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#депутат_маҳаллада

📹 Шўрчи туманидаги "Дўстлик" маҳалласида ЎзЛиДеП вилоят Кенгаши депутати Алишер Рўзиев сайловчиларнинг муаммоларини ўрганди.

🌐https://t.me/uzlidep_surxondaryo


Ra'no Astanaqulova dan repost
#депутат_маҳаллада

“Қорақир”да учрашув


❇️ Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Раъно Астанақулова ҳудудлардаги сайловчилар билан учрашуви давом этмоқда. Ангор тумани “Қорақир” маҳалласида жойлашган 1-сон оилавий поликлиникасида ўтказилган учрашувда депутат тиббиёт ходимлари ва шу ерлик аҳоли билан мулоқотда бўлди.

💠 Поликлиникадаги шарт-шароитларни ўрганди. Учрашув давомида онкологик касалликларни эрта аниқлаш, унинг олдини олиш учун қандай чоралар кўриш лозимлиги ҳақида зарур тавсиялар бериб ўтилди. Поликлиника ўрта тиббиёт ходимлари хонадонларда патронаж хизматларини олиб боришганда бу бўйича тушунтириш ишларини олиб боришлари лозимлиги айтиб ўтилди.

🌐https://t.me/rano_astanaqulovaa
👉Facebook


#deputat_mahallada
#murojaat_va_yechim

👆Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Р.Астанақулованинг кейинги манзили Термиз туманидаги муаммоларига ечим сўраб мурожаат йўллаган аҳоли хонадонларни бўлди.
✅"Янги ҳаёт" маҳалласида яшовчи нуроний Дониёров Эшпўлат бобо маҳалладаги 1-сон мактабида иситиш тизимидаги муаммо юзасидан мурожаати таъмирлаш ишларини олиб борган тадбиркор билан ҳамкорликда бартраф этиладиган бўлди.
✅Сўнгра "Учқизил" маҳалласида яшовчи кўз ҳасталиги туфайли 1-гуруҳ ногирони Алламуродов Бойир аканинг ордер сўраб қилган мурожаати ҳам туман тиббиёт бирлашмаси билан ҳамкорликда шу жойнинг ўзида ўз ечимини топди.


#deputat_mahallada

✅Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Р.Астанақулова ва мутасаддилар билан ҳамкорликда Ангор тумани Каттақум маҳалласида маҳалла еттилиги фаолияти билан танишилди.
Ушбу маҳалла 2025-йилда Обод маҳалла дастурига тушганлиги, маҳалла ҳудудида қаровсиз ерлар аҳолига фойдаланишга берилганлиги маҳалла ютуқлари сифатида таъкидланди.
Шу билан бир қаторда маҳаллада 24 та хонадон камбағал оила сифатида рўйхатда турганлиги ва буни бартараф этиш юзасидан маҳалланинг ижтимоий хизматлар ва банк агенти вакилларига тегишли тавсиялар бериб ўтилди.


Ra'no Astanaqulova dan repost
#депутат_маҳаллада

Ангорликларнинг муаммоси ўрганилди

💠 Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Раъно Астанақулова Ангор туманидаги “Таллашқон” ва “Карвон” маҳаллаларида сайловчилар билан учрашди.

📌Дастлаб, депутат ушбу маҳалла аҳолисига хизмат қилувчи 2-оилавий поликлиника фаолияти билан танишди. У ерда хизмат қилаётган шифокорлар ва ўрта тиббиёт ходимлари билан учрашиб, улар билан самимий суҳбатлашди. Беморлар учун яратилган шароитларни кўздан кечириб, уларнинг муаммолари билан қизиқди.

⚡️Ўрганиш давомида поликлиникани ичимлик суви тармоғига улаш ва муассасага элтувчи 800 метр йўлни таъмирлаш масаласи кўтарилди. Ушбу муаммо юзасидан тегишли мутасадди ташкилотларга депутатлик сўрови юборилиб, қисқа муддатда ижобий ҳал этилиши назоратга олинди.

💊Шундан сўнг, депутат “Каттақум” маҳалласидаги нуронийларнинг хонадонларида бўлиб, уларнинг ҳолидан хабар олди. Саломатлигида муаммоси бор кексаларни саломатлигини тиклаш учун кўмаклашиладиган бўлди.

🌐https://t.me/rano_astanaqulovaa
👉Facebook


ЎзЛиДеП депутати шўрчилик сайловчиларнинг муаммосини ўрганди

⚡️ ЎзЛиДеП Сурхондарё вилояти Кенгаши раиси, вилоят кенгаши депутати Алишер Рўзиевнинг навбатдаги сайёр учрашуви Шўрчи туманидаги 32-мактабгача таълим ташкилотида бўлди.

📌Дастлаб, депутат боғчадаги шарт-шароитлар билан танишди. Сўнг, сайловчиларнинг муаммоларига қулоқ тутди.

💡Боғча қурилганига анча вақт бўлганига қарамай, электр энергияси билан таъминлаш учун янги қўйилган трансформатор ишга туширилмаган. Муассаса ходимлари ушбу трансформаторни ишга тушириб беришда амалий ёрдам сўради.
Трансформаторни ишга тушириб, электр сими тортиб келиш учун 8 та симёғоч ҳам зарур бўлади.

✔️Бундан ташқари, учрашувда маҳалла нуронийси қишда болалар мактабга лой кўчалардан юришга қийналишаётганини айтиб, ички кўчаларни тошлаб беришни сўради. Яна 2 нафар фуқаро Д.Турдиева ҳамда Ш.Чориевалар ишга жойлашиш масаласида ҳам кўмак сўрашди.
Депутат ушбу мурожаатларнинг барчасини ижобий ҳал этилиши учун тегишли ташкилотларга депутатлик сўрови чиқарадиган бўлди.


Миллий либос – миллат кўзгуси

💠 Ҳафтанинг ҳар жума куни миллий либослар челенжи Сурхон воҳасининг барча ҳудудларида давом этмоқда. Ушбу тадбирларда ЎзЛиДеП Сурхондарё вилояти Кенгаши вакиллари, депутатлари ҳам фаол иштирок этишмоқда.

❇️ Хусусан, Денов тадбиркорлик ва педагогика институтида ўтган челенж тадбирларида ЎзЛиДеП Сурхондарё вилояти Кенгаши депутати Алишер Рўзиев ва партия фаоллари иштирок этди.

✔️ Унда талаба-ёшларга миллий либослар нафақат анъанавий кийим сифатида, балки халқимизнинг тарихи ва қадриятлари рамзи сифатида ҳам хизмат қилиши тушунтириб ўтилди.

ЎзЛиДеП Сурхондарё вилояти Кенгаши матбуот хизмати✍️

🌐https://t.me/uzlidep_surxondaryo
👉Facebook


O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP dan repost
😎 123 нафар хотин-қиз тавсиянома билан ўқишга кирди

🔍ЎзЛиДеП Термиз шаҳар Кенгашидан сайланган депутатлар шаҳар оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Г.Раҳмонованинг “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга кўрсатилган амалий ёрдамлар бўйича ҳисоботини эшитдилар.

🔍Батафсил

#uzlidep #xotin_qizlar

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг



9 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.