#депутат_маҳаллада
Ангорликларнинг муаммоси ўрганилди
💠 Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Раъно Астанақулова Ангор туманидаги “Таллашқон” ва “Карвон” маҳаллаларида сайловчилар билан учрашди.
📌Дастлаб, депутат ушбу маҳалла аҳолисига хизмат қилувчи 2-оилавий поликлиника фаолияти билан танишди. У ерда хизмат қилаётган шифокорлар ва ўрта тиббиёт ходимлари билан учрашиб, улар билан самимий суҳбатлашди. Беморлар учун яратилган шароитларни кўздан кечириб, уларнинг муаммолари билан қизиқди.
⚡️Ўрганиш давомида поликлиникани ичимлик суви тармоғига улаш ва муассасага элтувчи 800 метр йўлни таъмирлаш масаласи кўтарилди. Ушбу муаммо юзасидан тегишли мутасадди ташкилотларга депутатлик сўрови юборилиб, қисқа муддатда ижобий ҳал этилиши назоратга олинди.
💊Шундан сўнг, депутат “Каттақум” маҳалласидаги нуронийларнинг хонадонларида бўлиб, уларнинг ҳолидан хабар олди. Саломатлигида муаммоси бор кексаларни саломатлигини тиклаш учун кўмаклашиладиган бўлди.
🌐
https://t.me/rano_astanaqulovaa👉Facebook