#эшитув
123 нафар хотин-қиз тавсиянома билан ўқишга кирди
💠 ЎзЛиДеП Термиз шаҳар Кенгашидан сайланган депутатлари томонидан шаҳар оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Г.Раҳмонованинг ҳисоботини тингланди. Унда Г.Раҳмонова Термиз шаҳрида “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга кўрсатилган амалий ёрдамлар бўйича ҳисобот берди.
❇️ Термиз шаҳрида 111 519 нафар хотин-қиз истиқомат қилади. Улардан 123 нафарига бўлим томонидан тавсиянома берилиб, имтиёзли равишда олий ўқув юртларига ўқишга қабул қилинди. Маҳаллаларда “Оқила аёллар” ҳаракати фаолияти йўлга қўйилди. Яна аёлларга имтиёзли кредит ажратилишига, ўз бизнесини бошлашига ва касб-ҳунар ўрганишларига ҳам амалий ёрдамлар кўрсатилди.
💠 Эшитувда шулар хусусида сўз борар экан, унда иштирок этган ЎзЛиДеП Термиз шаҳар Кенгаши депутати Ш. Алламуратова, А. Ашуров ҳамда ЎзЛиДеП Термиз шаҳар Кенгаши аппарат-раҳбари А.Тангировлар аёлларни қийнаётган айрим масалаларни ўртага ташлашди. Улар юзасидан ҳам тегишли чоралар кўрилиши бўйича ўз тавсияларини берди.