O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: ko‘rsatilmagan


Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Наманган вилоят Кенгашининг расмий канали
Матбуот хизмати: @Samandar_muminov

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


❗️Пўлат Бобожонов – Ўзбекистон Республикаси ички ишлар  вазири

Озодбек Назарбеков – Ўзбекистон Республикаси маданият вазири

Акбар Ташкулов – Ўзбекистон Республикаси адлия вазири

Бахтиёр Саидов – Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар  вазири

Абдулла Кулдашев – Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири

Баҳодир Қурбонов Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири


Илҳом Маҳкамов Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири лавозимига маъқулланди


Шерзод Ҳидоятов Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири лавозимига маъқулланди


Шавкат Ҳамроев Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири лавозимига маъқулланди


Иброҳим Абдураҳмонов Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири лавозимига маъқулланди


Ботир Зоҳидов Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири лавозимига маъқулланди


Лазиз Қудратов Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири лавозимига маъқулланди


Зулайҳо Маҳкамова Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимига маъқулланди


O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP dan repost
XXI asr 47-сон ).pdf
2.8Mb
😎 “XXI asr” газетасининг 21 ноябрь 47 сонида босилган мақолаларнинг қисқача анонси билан танишинг:

• Президент эътирофи: Ҳаммамиз халқимизга хизматкормиз!
• Қуйи ва юқори палатада жонли мулоқотлар
• Фракциянинг янги аъзолари нима дейди?
• “Ишбилармон аёл”нинг қўлида гул ҳам бор, пул ҳам...
• Ёшлар ишончли “қанотлар”ми?
• “Қўлбола” ниқоби остидаги балою офатни билмайсизми?
• Муаллим ва зиёлилар нега анекдот қаҳрамонларига айланяпти?

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг


2025 йил “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” деб эълон қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев янги сайланган Олий Мажлис палаталарининг илк қўшма мажлисидаги нутқида экология ва иқлим ўзгариши масалаларига тўхталди.


O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP dan repost
Президент Янги Ўзбекистонимиз янги парламенти билан бирга ўз тараққиётининг ҳал қилувчи босқичига қадам қўяётганини таъкидлади. Бу янги даврда кечаги талаб ва мезонлар билан, эскича ишлаб бўлмаслиги қайд этилди.

Шу боис Ҳукумат ўз фаолиятини мутлақо янгича асосда ташкил этиши керак, бунинг учун унга кучли раҳбар, яъни, Бош вазир зарур.

Давлатимиз раҳбари бу масалани атрофлича ўйлаб, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири лавозимига Абдулла Нигматович Арипов номзодини кўрсатишга қарор қилганини айтди.

Абдулла Арипов катта ташкилотчилик салоҳиятига эга бўлган, ижро ҳокимияти тизимида бой билим ва тажриба орттирган, масъулиятни доимо чуқур ҳис этадиган раҳбар экани таъкидланди.

Ушбу номзод бугун Ҳукумат олдига қўйилган, кўлами ва миқёси бениҳоя катта бўлган муҳим вазифаларни ҳал этишда Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини самарали ташкил қилиши, Ҳукумат аъзолари, вазирлик ва идоралар раҳбарларини бирлаштириб, ягона мақсад сари сафарбар эта олишига ишонч билдирилди.

Президентимиз Абдулла Арипов номзодини депутатлар муҳокамасига тақдим этди.

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг


O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган ташаббуслар моҳияти ва аҳамиятини халқимизга етказишда фаол бўлишимиз керак

Куни-кеча давлатимиз раҳбари Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг сайловдан кейинги биринчи мажлисида нутқ сўзлади. Йиғилишда Президентимиз эътиборимиздан четда қолаётган кўпгина масалаларни айтиб ўтди. Бу эса ўз фаолиятимизни тубдан қайта кўриб чиқишга катта туртки бўлади.

Шу боис ҳозирданоқ пухта ўйланган беш йиллик дастур асосида янги қонунлар устида иш бошласак, халқимиз кутаётган ислоҳотлар муваффақиятига катта ҳисса қўшган бўламиз. Бу ишларда ЎзЛиДеП фракциямиз фаол, етакчи бўлади.

Бунинг учун Ҳукумат идоралари ва ҳудудлар билан яқиндан ишлашга, парламент назоратини чинакам таъсирчан институтга айлантиришга, сифатли қонунларни қабул қилишга алоҳида эътибор қаратамиз.

Депутатларимиз билан бирга янгича тизим асосида ишни ташкил этамиз.

Фикримизча, шундагина парламентимиз янада самарали, талаб этилаётгандек ва халқимиз кутаётганидек янада халқчил бўлишига ишонаман.

Актам Хаитов
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракцияси раҳбари,
O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси


#uzlidep #munosabat

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг


O'zbekiston Respublikasi Prezident Shavkat Mirziyoyev Oliy Majlis Senatining parlament saylovidan keyingi birinchi majlisida Senat Raisi va uning oʻrinbosarlarini saylash toʻgʻrisidagi tashkiliy masala koʻrib chiqildi.

Konstitutsiyaning 101-moddasiga muvofiq, Prezident Oliy Majlis Senati Raisi lavozimiga senator Tanzila Narbayeva nomzodini taqdim etdi.

Tanzila Narbayeva davlat va jamoat boshqaruvida boy tajribaga ega ekani, oʻtgan davrda shu lavozimdagi samarali faoliyati natijasida mamlakatimizda xotin-qizlar, bolalar huquqlarini taʼminlash va ularning qonuniy manfaatlarini himoya qilish boʻyicha vaziyat sezilarli ravishda yaxshilangani taʼkidlandi.

Shuningdek, Senat Raisining birinchi oʻrinbosari lavozimiga senator Sodiq Safoyev, Senat Raisining oʻrinbosari lavozimiga senator Amanbay Orinbayev nomzodlari tavsiya etildi.

Ayni paytda majlis davom etmoqda. Senat faoliyatini tashkil etish bilan bogʻliq masalalarni koʻrib chiqish hamda Prezidentning senatorlar bilan muloqoti boshlandi.


Shavkat Mirziyoyev_press-service dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Президент: Депутатларимиз ваколатлари доирасида ўз округларидаги туман ва шаҳар даражасида сўров ва талабни ҳеч тортинмасдан кучайтиришлари керак

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X








Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov dan repost
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисидаги нутқидан энг муҳим иқтибослар

Facebook|Instagram|X





20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.