#hamkasblarimiz_ijodidan
БОЖХОНАЧИ МАРДЛАР БЎЛГАН МАКОНИМ!
Тунни кунга улаб, бахорни ёзга,
Машаққат нимадур чекканлар билар.
Не учун Ватанни Она дейишни,
Онадек Ватанни севганлар билар!
Остонанг муқаддас, нақадар азиз,
Тунда мижжа қоқмай турганлар билар.
Жонин фидо қилган ўғлонлар ҳаққи,
Химоянг қалқони фарзандлар келар!
Яратган неъмати юртнинг тинчлигин,
Юртининг тинчи йўқ гўдаги билар.
Бир ховуч тупроғинг қадрин нейлигин,
Хоки юрт тупроғин кўрмаган билар!
Сархадлар дахлсиз сақлагум доим,
Қолгунча жонимда бир томчи қоним.
Божхоначи мардлар бўлган маконим,
Эй, Она Ватаним, Ўзбекистоним!
МИРАЪЗАМ ХАМРАЕВ
Божхона институти бошлиғи в.в.б.
божхона хизмати полковниги