#qonunchilikdagi_yangiliklar
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
“Махсус иқтисодий ва саноат зоналари фаолиятининг самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2025 йил 6 мартдаги
ПФ-41 сон Фармони билан махсус иқтисодий зоналар эндиликда фақатгина экспортга йўналтирилган лойиҳаларга ихтисослашган, майдони ўралган
махсус экспорт зонаси турида ҳам ташкил қилиниши мумкин.
Ана шундан зоналардан биринчиси –
“Наманган” махсус экспорт зонаси ташкил этилади.
“Наманган” МЭЗ иштирокчилари томонидан четдан олиб кириладиган хомашё, материаллар ва бутловчи қисмлар
эркин божхона зонаси божхона режимига жойлаштирилади. Бунда ушбу ҳудудга жойлаштирилган товарлар божхона тўловларини тўлаш ва иқтисодий сиёсат чораларини қўллаш мақсадида
божхона ҳудудидан ташқарида жойлашган деб қаралади.
“Наманган” МЭЗ иштирокчиларига республика корхоналари томонидан етказиб берилган хомашё, материаллар ва бутловчи қисмлар, кўрсатилган хизматлар
экспортга тенглаштирилади. Бунда “Наманган” МЭЗ иштирокчилари томонидан ички бозорга сотилган товарлар
импортга тенглаштирилиб, тегишли божхона ва солиқ тўловлари ундирилади.
2025 йил 1 июндан махсус иқтисодий зоналар иштирокчилари томонидан маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва экспортга реализация қилиш учун фойдаланадиган импорт хомашё, материал ва бутловчи қисмларни
божхона тўловларини (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно) тўламаган ҳолда “товарларни божхона ҳудудида қайта ишлаш” божхона режимига жойлаштириш орқали уларни божхона расмийлаштирувидан ўтказиш амалиёти йўлга қўйилади.