ТИЛАК ЖЎРА


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: ko‘rsatilmagan


Каналимизда Қоракўл фарзанди, «Ўзбекистон Сандувочи» - шоир, таржимон ва олим Тилак Жўра ижоди билан таништириб боришга ният қилинган. Фикр ва таклифларингизни https://t.me/shoyimjonjura га юборинг

11.03.2019

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


ШЕЪР КАЙФИ

Тилак Жўра ўтган асрнинг 70 йилларида Тошкент давлат университетининг журналистика факультетида ўқиб юрганда (сиртдан ўқирмиди-ей) ҳилватгина, доим кулиб турадиган ёқимтой йигитча эди. Шеърлар ёзарди, уялиб-уялиб ўқиб берарди. Ишқилиб ўша пайтдаёқ ўз тенгқур қаламкашлар орасида анча танилиб қолган эди. Мен ўша йиллари қалам тебратадиган шоирларга бағишлаб "Ҳажви аҳли қалам" деган ҳажвий шеър ёзган эдим. Бу шеърда Тилак Жўрага шундай сатрлар бағишланган эди:

Шеър кайфи қандай билмоқчи бўлсанг,
Рўбарў келавер Жўра Тилакка,

(Бу ўринда қофия учун унинг исми охирига олинган эди). Кейин Тилакжон университетни тамомлагач таржима кафедрасида ўқитувчи бўлиб ишлади, фан номзоди диссертациясини ёқлади, аммо ҳамон ўша-ўша тортинчоқ, кулиб турадиган йигитчалигича қолди.

Афсуски умри қисқа экан, бу ёруғ дунёдан эрта кетди. Ундан яхши шеърлар киритилган бир неча китоблар, дўстлари дилидаги хотиралар қолди. Тилак Жўра деганда ўша шеър айтиб ўзича яшнаб-қувнаб юрадиган, юзидан табассум аримайдиган йигитча қиёфаси қолди менинг хотирамда ҳам.

Мухтор Худойқулов, ёзувчи, филология фанлари доктори, профессор.

https://t.me/tilakjura1947


Zulfiya Salimova dan repost
"Тилак Жўрага"
Неча кеча йўқдир оромим.
На ҳузур бор,нада ҳаловат.
Кўз ўнгимда шоир сиймоси,
Қоракўлнинг Тилак Жўраси.

Мен биламан,шоир ўлмаган,
Шеърларида унинг орзуси.
Яхшиликка бизни бошлайди.
Қоракўлнинг Тилак Жўраси.

Тонгда туриб,қабрига бордим
Сувлар сепдим,гуллар ҳам экдим.
Йигитларнинг энг зўри эди
Қоракўлнинг Тилак Жўраси.

Шундайлар бор,шеърият ўлмас,
Тинч юртимиз вайрона бўлмас.
Шоирларнинг бўлган сараси
Қоракўлнинг Тилак Жўраси.

Бухоро Қоракўл.Дўрмон.Зулфия.
17.01.2025


Zulfiya Salimova dan repost


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish


XAYR𑀉I T𐌏𐌽Ᏽ 𐌽𐌏I𑀉A dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Жажжигина қизалоқдан байрам табриги 😍

Куннинг энг зўр байрам табриги шу бўлса керак. Барчага байрам муборак!

Яқинларингизга ҳам юборинг!

XAYR𑀉I T𐌏𐌽Ᏽ 𐌽𐌏I𑀉A


Zulfiya Salimova dan repost
Ассалому-алайкум.қадри ва қадди баланд қадрдонларим барчагингизга бугунги байрамона тонг мкборак бўлсин.Сизларни Зулфия-.Сокин аъзолари ва раҳбарияти номидан 14-Январь,Ватан ҳимоячилари куни билан қизғин муборакбод этамиз ва дунёдаги барча яхши тмлакларни билдирамиз.Байрам муборак.азизлар!


ЮРАК

Бир қушчадай типирчилаб,
Бир қушчадай сайрай олмасанг,
Мени қийнаб нима қиласан?!
Ўттиз йилки сени кўтариб,
Кўп юрдим бу олам аро!
Армонларга умримни бериб,
Умидлардан кўп бўлдим жудо.
Ўнг қўлин ҳилол қилиб,
Қулоққа тутиб,
Юрагини тинглар эди устоз Миртемир:
“Менинг ўзбаки юрагим!”
Қўмсайман устоз овозин.
Не бўронларда ҳам,
У чалиб келган софликнинг созин,
“Менинг ўзбаки юрагим!”
Ажриқдай илдиз отдинг бағримга,
Илдизларни асраган заминдай,
Сени асраб келаман мен ҳам
Саратону қаҳратонлардан.
Офтобни олқишлаган чумчуқ сингари,
Тинмайин чуғурла бўғзимда:
Бу чаман боғларнинг латофатини
Офтобга айтгандай айтиб ташаккур!
Чуғурла:
Бобо деҳқонимнинг бахтини!
Пахса деворга чирмашиб,
Йўлга гул тутган ошқовоқ каби
Чирмаш қуёшнинг нурига!
Агар
Ҳасратимни айта олмасанг,
Агар
Севинчимни айта олмасанг,
Агар
Ўкинчимни айта олмасанг,
Бир қушчадай чуғурлаб
Ниятимга ниятлар улаб.
Агар...
Унда,
Бағримдан юлиб отаман,
Чиқариб пучакка –
Зотан, йўлдош эмас
Ундай юрак –
Жўра ўғли Тилакка!

1980

https://t.me/tilakjura1947


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
"Шаҳарнинг бир четида" Тилак Жўра шеъри. Нурмуҳаммад Абдузоир ўқиган.


Таниқли шоир Тилак Жўранинг: "Халили хол отди", -- деган ажойиб сатри бор эди. "Халили" -- эртапишар узум нави. Бухорода кўп экилади. Тошкентга бу ҳолат: "Чиллаки чумак урди", -- деб ифодаланади. Чиллаки -- ёзнинг чилласида пишадиган узум нави. Шу ҳолат суратини муҳрлаб қўйгим келди. Эрта-индин буни суратга олиш иложи бўлмай қолади. Донларнинг ҳаммаси қизариб қолади-да. Кейин яна бир йил кутиш -- керак.                                                                                                                         Султонмурод  ОЛИМ,
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими.


Бобур БОБОМУРОД.

Ўзбекистонда  хизмат  кўрсатган  маданият  ходими

ТИЛАК  ЖЎРА

Кезиб кўҳна оламни,
Излаб  тоза  одамни,
Овунмайди  дил  сира –
Қайда,  дер,  Тилак  Жўра?

Боғлар  хазони  йиғлар,
Тоғлар  тўзони  йиғлар.
Ҳатто  қуёшдан  сўра –
Қайда,  дер,  Тилак  Жўра?

Парилар  суҳбат  қурса,
Ногоҳ  паришон  турса.
Азал  одатга  кўра –
Қайда,  дер,  Тилак  Жўра?
 
Кўнгил  баъзан  тўлмаса,
Қалбни  алдаб  бўлмаса.
Ўртанар  юрак  жўра,
Қайда,  дер,  Тилак  Жўра?!


https://t.me/tilakjura1947


Султонмурод ОЛИМ ижоди dan repost
Чапдан -- ўнгга: ҳозир Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Юнус Узоқов (Қашқадарёнинг Китоб туманида яшайди), атоқли шарқшунос, устозим раҳматли Нажмиддин Комилов, таниқли шоир ва таржимашунос, марҳум Тилак Жўра, таниқли журналист ва шоир Суннатулла Жумақулов, камина, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Набижон Раҳматов (Сурхондарёнинг Узун туманида яшайди), ўзбек таржимашунослигининг отаси, Ўзбекистон фан арбоби, устозим марҳум Ғайбулла Саломов, таниқли журналист Абдумалик Бойматов (Фарғонанинг Ёзёвон туманида яшайди), таниқли журналист марҳум Абдулла Йўлдошев, таниқли журналист марҳум Акрамжон Содиқов. 1976 йил, июнь. Тошкент, собиқ Пушкин парки.


ТИЛАК ЖЎРА dan repost


Анвар Обиджон,
Ўзбекистон Халқ шоири.
Тилак Жўра талабасига дебдики...
Кўпмас, майли, оз ёзгин,
Оз ёзгину соз ёзгин.
Миллат орин кўз-кўзлаб,
Қаддинг тутиб ғоз ёзгин.

Кўпмас, майли, оз ёзгин,
Оз ёзгину соз ёзгин.
Алангламай хорижга,
Ғирт ўзбекка хос ёзгин.

Кўпмас, майли, оз ёзгин,
Оз ёзгину соз ёзгин.
Виждонингдан туғ ясаб,
Кўрганингни рост ёзгин. https://t.me/tilakjura1947






ТИЛАК ЖЎРА ХОТИРАСИГА

Қалбда фахр йўғрилаверар,
Қабрига нур ёғилаврар,
Қайта, қайта туғилаверар,
Бухоронинг Тилак Жўраси.

Шоир халқи сира ўлмайди,
Барҳаётдир қабри бўлмайди,
Номи сира унутилмайди,
Бухоронинг Тилак Жўраси.

Ҳар бир шеъри нурга ўхшайди,
Эзгуликка, дилни бошлайди,
Шу сабабдан мангу яшайди,
Бухоронинг Тилак Жўраси.

Номалари юрак зоридир,
Жаранглаган кўнгил торидир,
Қоракўлнинг ифтихоридир,
Бухоронинг Тилак Жўраси.

Шоирларнинг эди сараси,
Бухоронинг Тилак Жўраси.


Мактуба ШАЙДО

27/05/2022й


Ixtiyor Haydarov dan repost
14-Son.pdf
1.9Mb
"Jondor ovozi" gazetasi 14-son


Zulfiya Salimova dan repost


Zulfiya Salimova dan repost
Тилак Жўра шеърияти тарғиботига бағишланган тадбир.


Zulfiya Salimova dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.