* Онлайн тақдимотБУХОРО АДАБИЙ МУҲИТИ: КЕЧА ВА БУГУН Хабарингиз бор, куни кеча Бухоро давлат университетида “Бухоро адабий муҳити: кеча ва бугун” мавзусида халқаро илмий-назарий анжуман ўтказилган эди. Конференцияга тақдим қилинган илмий мақолалар бир гуруҳ филолог олимлар саъй-ҳаракати билан, “Fan ziyosi” нашриётида китоб ҳолида чоп этилди.
Мажмуадан ўрин олган мақолаларда Бухоро адабий муҳитининг Абу Али ибн Сино, Рудакий, Носир Бухорий, Хўжа Исмат Бухорий, Қул Убайдий, Сайфий Бухорий, Нахлий Бухорий, Хиромий, Шавкат Бухорий, Мужрим Обид, Мурод Бухорий, Абдураҳмон Тамкин, Муслиҳабегим Мискин, Садриддин Айний, Абдурауф Фитрат, Аҳад Ҳасан, Ғулом Шомурод, Жамол Камол, Охунжон Сафаров, Омон Мухтор, Самандар Воҳидов, Тошпўлат Аҳмад, Садриддин Салим Бухорий, Тилак Жўра, Иброҳим Ҳаққул, Жўра Фозил, Ибодат Ражабова, Шодмон Сулаймон, Нодира Афоқова, Лайло Шарипова, Моҳигул Назарова, Гўзал Рўзиева каби вакиллари ижоди тадқиқ этилган.
Уланиш учун:
https://t.me/ijod_bustoni