Таниқли шоир Тилак Жўранинг: "Халили хол отди", -- деган ажойиб сатри бор эди. "Халили" -- эртапишар узум нави. Бухорода кўп экилади. Тошкентга бу ҳолат: "Чиллаки чумак урди", -- деб ифодаланади. Чиллаки -- ёзнинг чилласида пишадиган узум нави. Шу ҳолат суратини муҳрлаб қўйгим келди. Эрта-индин буни суратга олиш иложи бўлмай қолади. Донларнинг ҳаммаси қизариб қолади-да. Кейин яна бир йил кутиш -- керак. Султонмурод ОЛИМ,
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими.