«𝐒𝐀𝐇𝐎𝐕𝐀𝐓𝐋𝐈 𝐈𝐍𝐒𝐎𝐍𝐋𝐀𝐑» Respublika HJF


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Яҳшилик қилиш ҳудди ҳушбўй нарсага ўҳшайди.Уни кўтариб юрган ҳам,сотган ҳам,олган ҳам қўйинки атрофдаги барча наф олади.
📝Телеграм:@SaxovatAdmin1
Humo: 👉 9860040121141754
MasterCard: 👉 5440810003732673
Akramov Jasur

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri






Шайтон беш нарса боис шақий (дўзахий) бўлди:
— Хатосини тан олмади;
— Пушаймон бўлмади;
— Нафсини койимади;
— Тавбага ёндошмади;
— Аллоҳнинг раҳматидан умид узди.

Одам Алайҳиссалом эса беш хислати туфайли саид (жаннатий) бўлди:
— Хатосини тан олди;
— Пушаймон бўлди;
— Нафсини койиди;
— Дарҳол тавба қилди;
— Аллоҳнинг раҳматидан ҳеч умид узмади.

Тунингиз осуда утсин яхшиларим.

@Saxovatguruhi🤝










#Ибрат

Қуллик...

Иброҳим Адҳам ҳазратлари озод қилиш ниятида бир қулни сотиб оладилар. Қулдан сўрадилар:
— Исминг нима?
— Сиз ким деб чақирсангиз ўша исмим бўлади, хожам,  - дея жавоб берди қул.
—  Қандай егулик ейсан?
—  Сиз нима берсангиз уни ейман хожам...
— Нима иш қиласан?  - сўрадилар Иброҳим Адҳам ҳазратлари.
— Қандай иш буюрсангиз уни бажараман.
— Бирор истагинг борми?
— Қулда истак бўлиши мумкинми, хожам хожасининг тилаги-қулнинг истагидир - деди қул.
Бу жавобдан сўнг Иброҳим Адҳам ҳазратлари ҳўнграб йиғлаб юбордилар ва ўзларига шундай дедилар:
Эй,  мискин! Қулликни мана шу қулдан ўрган! Сен умрингда бирор марта Аллоҳ таолога шундай қул бўлдингми?...

@Saxovatguruhi🤝






Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора! dan repost
❗️ССВ: Метапневмовирус янги касаллик эмас. Ортиқча хавотирга ҳожат йўқ!

🖥 Сўнгги кунларда ОАВ ва ижтимоий тармоқларда дунёнинг қатор мамлакатлари бўйлаб метапневмовирус инфекцияси авж олаётгани ҳамда ушбу хасталик COVID-19дан ҳам хавфлироқ эканлиги ҳақида хабарлар тарқалмоқда.


❓ Хўш, бу ахборотлар қанчалик асосли? Умуман, метапневмовирус ўзи қандай инфекция? У қайси белгилар билан намоён бўлади? Муолажа жараёни қандай кечади?

➡️ ССВ Матбуот хизматининг ушбу саволларига Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси бошқарма бошлиғи Рустам Икрамов жавоб берди:

💬 — Метапневмовирус аввалдан маълум инфекция бўлиб, биринчи марта 2001 йилда аниқланган, — дейди мутахассис. — Касаллик асосан ҳаво-томчи йўли орқали ёки баъзи ҳолатларда ифлосланган юзалар билан алоқа натижасида юқади ҳамда тарқалади.


📍 Мазкур вирус билан хасталаниш ҳолатлари дунёнинг барча минтақаларида ҳар йили қайд этилади.

🟢 Хусусан, қўшни Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати тарқатган хабарларда ҳам айни пайтда ўткир респиратор вирусли инфекциялар ва грипп билан касалланишнинг мавсумий ўсиши кузатилаётгани, шу жумладан 10 йиллардан буён мамлакатда метапневмовирус ҳам қайд этилаётгани таъкидланган.

🔬 Метапневмовируснинг куз-қиш даврида янада фаоллашуви кузатилади. Бу инфекция одатда бурун оқиши, йўтал ва иситма белгилари билан, худди ўткир респиратор вирусли инфекциялар шаклида пайдо бўлади, баъзи ҳолларда бронхиолит ва пневмонияни келтириб чиқаради.

🩺 Касалликни даволаш одатда симптоматик бўлиб, асосан уй шароитида беморнинг аҳволини енгиллаштиришга қаратилган муолажалар қўлланилади. Оғир ҳолатларда кислородли терапия ёки касалхонага ётқизиш талаб қилиниши мумкин.


‼️Метапневмовирус билан касалланган одамларнинг аксарияти асоратсиз тузалиб кетади.

📊 Ўзбекистонда ҳам айни вақтда ўткир респиратор инфекцияларнинг мавсумий кўтарилиши кузатилмоқда. Юртимизда уларнинг лаборатория текширувлари мунтазам амалга ошириб келиняпти ва ана шундай текширувларнинг 39,9 фоизида грипп вируси, 32,2 фоизида риновирус, 30,6 фоизида респиратор-синцитиал вирус ва 1,2 фоизида метапневмовирус аниқланган.

📌 Ўткир респиратор касалликларнинг бундай кўтарилиши даврида аҳолини профилактика чораларига риоя қилишга ва одамлар гавжум жойларда, айниқса, касаллик белгилари яққол намоён бўлиб турган фуқаролар билан мулоқотни чеклашга чақирамиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram




#Эҳсон_қилинг
#Ибрат
#Мулохаза

Aссалому алайкум !
Бугун
06- Январь 2025- йил
Кун: Душанба

Дунёда ҳам, охиратда ҳам филиали бор биргина банк бор.
Бу – Садақа банкидир.
Сен унга бу дунёда омонат қўясан ва охиратда қайтариб оласан. Мана шу банкдаги ҳисоб рақамингни тўлдиришда фаол бўл!

📱
@Saxovatguruhi яҳшиликлар қилишда ишончли ҳамкор.






#Хабарни_тарқатинг

Метапневмовирус (hMPV) — бу инсонларда юқори ва қуйи нафас йўллари инфекцияларини келтириб чиқарадиган вирус бўлиб, кўпинча болалар, кекса ёшдагилар ва иммунитети заиф шахсларда учрайди.

Тарқалиши:
Метапневмовирус ҳаво-томчи йўли орқали тарқалади, яъни йўталиш, аксириш ёки касал шахс билан яқин алоқада бўлиш орқали юқади.

Белгилар:
Инфекциянинг белгилари одатда 3-6 кун ичида намоён бўлади ва қуйидагиларни ўз ичига олади:
• Бурун оқиши;
• Йўтал;
• Иситма;
• Нафас олишда қийинчилик (оғир ҳолларда).

Даволаш:
Ҳозирча метапневмовирусга қарши махсус вакцина ёки антивирус дорилар мавжуд эмас. Даволаш симптоматик усулда амалга оширилади, яъни белгиларига қараб даволанади.

Профилактика:
• Қўлларни тез-тез совун билан ювиш;
• Касал шахслардан узоқроқ бўлиш;
• Жамоат жойларида ниқоб тақиш.

Агар юқори нафас йўллари инфекциясининг оғир белгилари кузатилса, шифокорга мурожаат қилиш тавсия этилади.

Telegram Instagram Facebook


ИСТИҒФОРНИ КЎП АЙТИНГ!

Абул Фараж Ғойс ибн Али айтади: "Қори Абул Ҳасан Оқулийни тушимда кўрдим. У жуда яхши ҳолатда эди.
— Аҳволингиз қандай? — деб сўрадим,
— Аҳволим яхши, — деди. Мен ундан сўрадим:
— Сиз вафот этмаганмидингиз?
— Вафот этгандим.
— Ўлим қанақа экан?
— Яхши — деди у хурсанд бўлиб.
— Гуноҳингиз кечирилиб жаннатга кирдингизми?
— Ҳа.
— Қайси амал манфаатлироқ экан?
— Ҳеч нарсанинг манфаати истиғфорчалик эмас экан. Истиғфорни кўп айтинглар.

Тунингиз осуда утсин яхшиларим

@Saxovatguruhi🤝







20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.